Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Мактабгача таълим муассасаларини мебель, ўқув кўргазмали қуроллар, техник-воситалар, ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва бошқа ашёлар билан жиҳозлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 16 январда 2753-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2133-сонли
қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Мактабгача таълим муассасаларини мебель, ўқув кўргазмали қуроллар, техник воситалар, ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва бошқа ашёлар билан жиҳозлаш меъёрлари
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.