Ko'rishlar soni : 7
0 (0 ta baho) 0 ta buyurtma

тирик эчки

2 000 000 so'm

  • Qo'shildi : 24.07.2025
+998 ** (**) ***-**-**
Qoraqalpogʻiston, Chimboy t.

Miqdori

Sotuvda 20 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

Эчкилар кўпинча қўй сурувларида етакчи сифатида боқилади. Бу жиҳатдан серкалар айниқса яхши бўлади. Эчкиларнинг тишлари қўйларникига қараганда анча яхши сақланади. Шунинг учун уларни 9-10 ёшгача боқиш ва фойдаланиш мумкин.

Юртимизда урчитилаётган эчкилар зоти жиҳатидан 3 турга бўлинади: жайдари, сержун, серсут.

Жайдари эчкилар анча катта ва бақувват гавдага эгадирлар. Така хамда урғочиларнинг шох ва қулоқлари узун, қулоқлари осилиб туради. Жайдари эчкиларнинг кўпчилиги оқ ва қора рангли бўлиб малла, буз ва бошка хил ранглари хам учрайди. Урғочи жайдари эчкиларнинг тирик вазни 45 килограмм, такаларники тахминан 60 килограмм келади. Жайдари эчкиларнинг жуни бир хил эмас. Уларнинг жуни жуда дағал ва узун қилтиқдан ҳамда жуда майин ва нозик тивитдан иборат бўлади. Эчкилардан 100-150 грамм қимматбаҳо тивит олса бўлади. Ҳар эчкидан олинадиган жун миқдори 500 граммдан ошмайди. Ундан ташкари жайдари эчкилар яхши сифатли тери ҳам беради. Жайдари эчкилар 5 ойлик соғин даврида 130-150 кг сут берадилар, шунинг 60-80 кг сутини улоқлар эмадилар. Сутининг ёғлилиги 4,5% ни ташкил этади.

Сержун эчкилар ярим майин оқ жун беради. Бу жундан баҳмал, духоба, парда тўқималар ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда урчитилаётган сержун эчкилардан йилига бир марта қирқилганда урғочилардан 2,2 кг, такаларидан эса 3-3,5 кг жун олинади.

Сержун такалар орқага ва ён томонларга қайрилиб турадиган узун бурама шохли бўлади. Хар 100 та эчкидан 100-105 бош бола олинади. Сертивит эчкиларнинг оқ ва қорамтир рангли тивит берадиган 2 гуруҳи урчитилади. Улар пишиқ гавдали ва чидамли бўлиб, тоғ-тошлар орасидаги қияликларда жойлашган яйловларда ўтлайдилар. Сертивит эчкиларнинг урғочиларидан 300-500 граммгача, такаларидан 450-500 граммгача тивит олинади.

Серсут эчкилар. Бундай эчкилар асосан Тошкент ва Самарқанд вилоятларида урчитилади. Серсут эчкилар четдан келтирилган бўлиб, Зааннен (Швейцар эчкиси), ёки серсут рус эчкиларининг авлодларидир. Зааннен эчкиларининг авлодлари одатда оқ тусли бўлиб, ўта сетсутлидирлар. Улар соғин даврида ўрта ҳисобда 500 литр, энг яхшилари эса 900-1000 литр дан ҳам кўп сут беради. Сутининг таркибида 3,5-4,0 % ёғ бўлади. Улар йирик эчкилар бўлиб, тирик вазни 50 кг атрофидадир. Серпуштлиги – ҳар 100 бош она эчкидан 145 тадан улоқ олинади. Жуни сийрак, тивитсиз бўлади. Бу эчкиларнинг жуни қирқилмайди. Гўштининг сифати жайдари эчкиларникидан пастроқ бўлади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.