40 000 so'm
Miqdori
Sotuvda 575 kilogramm bor
БАЛИҚЧИЛИК — халқ хўжалигининг сув ҳавзаларида балиқ захирасини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш билан шуғулланувчи соҳаси; балиқ ўстириш тадбирлари (балиқни сунъий усулда кўпайтириш ва уни янги шароитга ўргатиш, янги зот балиқлар етиштириш, сув ҳавзаларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш)нинг биологик асосларини ва асосий балиқ ўстириш жараёнлари (вояга етган балиқларни овлаш, балиқ тухумини очириш, балиқ боқиш ва б.)нинг биотехникасини ишлаб чиқувчи фан. Б. табиий сув ҳавзалари балиқчилигига ва сунъий ҳовуз балиқчилигига бўлинади. Балиқчиликда сув ҳавзаларининг мелиоратив ҳолати яхшиланади, балиқ сунъий урчитилади, балиқпар тухум қўядиган ва ёш балиқчалар ўсадиган жойларда тегишли шароит яратилади; балиқларнинг тухум қўядиган жойлари тозаланади, дарё тўғонларига балиқ йўли ясалади, сунъий тухум қўйиш жойлари тайёрланади. Табиий сув ҳавзаларида балиқларни сунъий урчитиш, овланадиган балиқлар миқдорини кўпайтириш ёки уларни янги зот балиқлар билан алмаштириш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун махсус балиқ з-длари қурилади. Балиқ ўстириш мақсадида сув омборларидан фойдаланиш, бошқа зот балиқларни мазкур жойга олиб келиб иқлимлаштириш хам Балиқчиликнинг асосий вазифасидир.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?
© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.