28 500 000 so'm
Miqdori
Sotuvda 1 to'plam bor
Гўзаллик салони очишдан олдин мақсадларингизни аниқ белгилаб олишингиз даркор. Кичикроқ оилавий бизнес тарафдори бўлсангиз, стандарт хизматлар — соч турмаклаш, кесиш, бўяш, қош териш, макияж кабилар кўрсатиладиган оддий салон етарли. У йил мобайнида барқарор киримни таъминлаб туради. Бундай салонни чекка қишлоқ жойларда ҳам ҳеч чўчимай ташкил этиш мумкин. Асосий мижозлар — маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар, ён-атрофдаги ишхоналарнинг ходимлари.
Агар гўзаллик салони очмоқчи бўлсангиз, энг оддийсидан бошлаганингиз маъқул. Имконият даражасидан келиб чиқиб, бир нечта туманларда шундай гўзаллик салони фаолиятини йўлга қўйсангиз бўлади. Кейин ўртача даражадаги бир-иккита салонга қўл уриб кўринг. Секин-аста шаҳарнинг қоқ марказидан энг яхши ускуналарга эга бўлган муассаса очишга маблағларингиз бўлади.
Ўз ишининг усталари, профессионал ёндашув, ҳамёнбоп нархлар салонингизни оз муддатда элга танитади.
Асбоб-ускуналар, жиҳозлар, зарур ашёлар
Гўзаллик салонини жиҳозлаш учун Сизга қуйидагилар керак бўлади:
· мижозлар учун махсус айланма креслолар;
· ҳар бир мутахассис учун тумбали йирик ойна;
· ғилдиракли аравачалар;
· сочиқлар учун сават;
· соч ювишга мўлжалланган кресло ва ювгич;
· сув иситгич;
· сочни бўяш ва жингалак қилишга мўлжалланган инфрақизил аппарат;
· алоҳида косметологик хизматлар учун аппаратлар;
· раковиналар;
· асбоблар учун шкаф.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?
© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.