Гилос парҳез қилаётганлар учун идеал тамадди бўла олади. 100 грамм гилосда атиги 70 килокалория мавжуд. Ушбу мевада кўп учрайдиган пектин моддаси ошқозон-ичак тизимининг соғлом ишлаши учун муҳим элементдир. У табиий энтеросорбент, шунингдек, ичак микроорганизмлари учун зарур бўлган пребиётиклар манбайидир.

Гилосни қисқа вақтда музлатиш ёки унга шакар қўшиб мураббо тайёрлаш меванинг барча фойдали жиҳатларини йўққа чиқаради.

Гилоснинг зарарли томонлари

Гилосни тановул қилиш қуйидаги ҳолатларда тавсия этилмайди:

  • аллергия;
  • ичак касалликлари;
  • ошқозон ва ошқозон ости бези касалликлари;
  • индивидуал тўғри келмайдиган ҳолатларда.

Бир кунда қанча миқдорда гилос истеъмол қилиш мумкин?

ЖССТ ва профессионал тиббиёт бирлашмалари мутахассислари ҳар куни турли сабзавот ва меваларни истеъмол қилишни маслаҳат беради. Шу туфайли гилосни ҳам истисно ҳолатлардан ташқари ҳар куни тахминан 200 грамм миқдорда ейиш мумкин. Тавсия этилган кунлик меъёрга амал қилинмаса, ортиқча гилос метеоризм ва диареяни келтириб чиқариши мумкин.