Ko'rishlar soni : 19
5 (1 ta baho) 0 ta buyurtma

помидор кўчатлари

2 000 so'm

1 800 so'm

  • Qo'shildi : 07.04.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Navoiy, Konimex t.

Miqdori

Sotuvda 100000 dona bor

Bu haftada 1 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

Помидор кўчати етиштириш учун эртаки навлар уруғини январнинг 1-3, ўртаки навларникини февралнинг 1-2, кечки навларники мартнинг биринчи ўн кунлигида 1 метр квадратга 2-3 грамм хисобида сепилади. Иссиқхона тупроғи юмшоқ, чириган гўнг ёки компост солинган бўлиши керак. Гўнгни жуда хам катта нормада солиш мумкин эмас. Уруғлар устига юмшоқ тупроққа қипиқ, яхши чириган гўнг аралаштириб, 1,5 – 2 см қалинликда сепилади. Иссиқхонадаги харорат 20-27 градус бўлса, уруғлар бир хафтада, 12 – 15 градус бўлганда эса 2-3 хафтада униб чиқади. Уруғлар экишнинг бошқа бир усулида эса яшикларда тайёрланган тупроққа ёки иссиқхона тупроғига уруғларни бир-биридан 1-2 см оралиқда қилиб 1 см чуқурликка экиб чиқилади. Қаторлар орасидаги масофа 3 см бўлгани маъқул. Ундан сўнг экилган уруғларни уй хароратига яқин иссиқликдаги сув билан суғорилади. Кейин яшикни ёки иссиқхонани плёнка билан ёпиб, уруғлар униб чиққунча унда 20-25 градусда харорат сақлаб турилади. Уруғлар экиладиган тупроқ аралашмаси хавони яхши ўтказадиган, енгил, ўғитга бой ва касалликлар хамда зараркунандалардан холи бўлиши керак. Бундай тупроқ аралашмасини тайёрлашнинг икки хил усулини келтириб ўтамиз (бундай аралашмалар сотувда хам мавжуд): 1 қисм компостли тупроқ, 2 қисм чиринди, 1 қисм қум. Бундай аралашманинг 1 пақирига 2 стакан кул қўшилади. 1 қисм чиринди, 1 қисм торфли аралашма тайёрланиб, унинг 1 пақирига 60 грамм суперфосфат ва 20 грамм калий сульфат ёки 2 стакан қўшилади. Кўчатларнинг сифатли бўлишига уруғ ундирилаётган жойдаги харорат ва ёритилиш хал қилувчи таъсир кўрсатади. Лекин улар бир-бирига нисбатан маълум бир муносабатда бўлиши лозим: яъни, ёритилиш қанча кўп бўлса, харорат хам шунча юқори бўлиши керак. Температура режими тўғри танланса, кўчатларнинг илдизи бақувват ва ривожланган бўлади. Кундуз кунлари харорат 13-18 градус ва кечқурунлари эса 8-12 бўлгани маъкул.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.