Ko'rishlar soni : 18
0 (0 ta baho) 0 ta buyurtma

Озука ем махсулоти

12 000 so'm

  • Qo'shildi : 08.05.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Buxoro, Qorovulbozor t.

Miqdori

Sotuvda 20000 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

Бугунги кунда дунё аҳолисини прогресс асосда ўсиши уларни озиқовқатга бўлган талабини қондриш дунё бўйича глобал муаммоларни кўндаланг қилиб қўймоқда. Бу глобал муаммоларни ечими учун бутун бир комплекс омилларга демографик, экологик, иқтисодий, технологик, социалсиёсий характерга эга бўлиб, бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқ бўлган масалаларни ечимини топишни кўндаланг қилиб қўяди. Ўзбекистон Республикасида кундан-кунга жадал суратлар билан ўсиб келаётган аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва хўжалик юритишни янада яхшилашда парранда махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва паррандачиликни республикамизда ривожлантириш долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда паррандачилик соҳаси республикамиз бўйлаб минглаб инсонларни иш билан таъминлаб, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига муҳим манбалардан бирига айланган. Озиқ-овқат хавфсизлигини барқарор таъминлашда паррандачиликни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга. Паррандачилик чорвачиликнинг тез етилувчан соҳаларидан бири бўлиб, аҳолини парҳез гўшти ва тухум маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради. Бинобарин, маслаҳатимиз уй шароитида, ёки кенг миқёсда қандай қилиб паррандаларни парваришлаш, кўпайтириш ва улардан самарали ҳамда фойдали озиқ-овқат махсулотлари олиш тўғрисидадир. Паррандаларнинг хозирги кунда аҳоли хонадонларида тухум йўналишидаги замонавий юқори маҳсулдор кроссларидан Ломанн (Германия), Хайсекс, Бованс, Декалб (Голландия), Хайлайн (АҚШ) ва Родонит-3 зотларини боқиш мумкин. 1-расм. Паррандаларни ота-оналик галаси Парваришлаш-ахоли хонадонларида паррандалар катакларда ёки ерда боқилади. Улар, асосан, қуруқ аралашма емлар билан озиқлантирилади. Бир бош товуқ учун бир йилда ўртача қуйидаги миқдордаги аралашма ем талаб этилади (кг): Катакларда боқиладиган тухум берадиган товуқлар учун-50; 4 гўшт олинадиганлари учун-65; икки ойгача бўлган бройлер жўжалари учун4,7; тухум олишга мўлжалланган5 ойликкача жўжалар учун-11,8. Жўжа очириш учун тухум олишда 5-7 та товуққа 1-та хўроз қўйилади. Хўрозлар 2-3 йил фойдаланилади. Товуқлар томорқадан чиқадиган буғдой қолдиқлари, маккажўхори, сабзавот маҳсулотлари, қовун-тарвуз пўчоқларини танламасдан ейди. Товуқларни катакларда сақлаб боқиш учун тирик вазни ва ривожланиш даражасига қараб ўстириш цехида вояга етган110-120 кунлик макиён жўжалартанлаб олинади. Товуқхонага бир хил ёшдаги парранда жойлаштирилиши тавсия этилади. Урчитилувчи товуқлар галаси учун ташқи кўриниши ва уруғ сифати баҳоланган хўрозлардан фойдаланилади, хўрозларнинг макиёнларга бўлган миқдори 1:8 нисбатда бўлиши тавсия этилади. Товуқларни тирик вазни ойига бир марта ўлчанади. Паррандани ўтказишдан олдин сув узатиш тизими яхшилаб ювилади ва ишлаши текшириб чиқилади. 3-4 соат вақт ўтиб паррандалар сувни тўғри топиб ичаётганига ишонч хосил қилгандан кейин озуқа тарқатилади. Сувни ичаётганлигини ҳар куни назорат қилиб бориш жуда муҳимдир. Товуқхона микроиқлим меъёрлари: ҳаво ҳарорати 18-200С иссиқликни, нисбий намлик 60-70 фоизни, йил мавсумлари бўйича ҳаво алмашинуви совуқ даврларда 0,8-1,0 м3 /кг.ни ва иссиқ даврларда 5 м3 /кг.ни ташкил этиши керак. 1-жадвал 17 ҳафтадан юқори ёшдаги парранда учун меъёрлар Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги Ер(пол)да боқиш Катакларда боқиш Вентиляция (шамоллатиш) 1 кг. тирик вазнга 4 м3 /соат 4 м3 /соат Жойлаштириш зичлиги 1 м2 6 – 8 бош 22 бош 1 м2 (иссиқ иқлимда) 6 бош - 1 бош - 500 см2 Сув ичириш фронти 1та сувдон 100 бош - 1та сувдон (иссиқ иқлимда) 70 бош - 1та ниппель 9 бош 5 бош Озиқлантириш фронти озуқа занжири 10 см 12 см 1та емдон 20 бош - Уя уя (алохида) 4 – 5 бош - уя 1 м2 (гуруҳга) 120 бош - Изоҳ: агар паррандахона поли тахтадан ясалган бўлса, парранда жойлаштириш зичлигини 8 бош/м2 гача кўпайтириш мумкин. 5 2-жадвал Товуқлар парваришида ёруғлик тартиби Т/р Ёруғлик кучи (люкс) Ёруғлик (соат) Қоронғулик (соат) Давомийлиги Вақти Давомийлиги Вақти 1 5 4 8 00 - 1200 1 1200 - 1300 2 7 - 8 4 1300 - 1700 9 1700 - 2 00 3 10 2 2 00 - 4 00 4 4 00 - 8 00 Тухум кунига 4–5 марта, биринчиси эрталабки озуқа тарқатиш олдидан йиғилиши лозим. Гўнги ҳар куни йиғилади, товуқхона доим тоза бўлиши керак. Хона ҳавосида аммиак, водород сульфиди, карбонад ангидрид, азотли оксидларнинг меъёрдан ошиб кетиши, кислород миқдорининг камайиб кетиши кимёвий омилларга киради. Бу омиллар ҳам парранда маҳсулдорлигига салбий таъсир қилади. Тухум йўналишидаги товуқларни катакларда сақлаш ўзига хос афзалликларни беради. Паррандаларни катакда сақлаш ерда боқишга нисбатан бир неча устунликларга эга. Жумладан катак ускунасининг турига қараб бир неча баробар кўп паррандалар боқиш имконини беради. Бундай парваришлаш вақтни, озуқа сарфини тежайди ва тухумни сифатини яхшилайди. Паррандачиликда тухум берувчи товуқлар учун бир ярусли ОБН-1, икки ярусли ККТ, уч ярусли БКН-3, олти ярусгача бўлган ТЕХНА русумли катаклар, наслли тухум берувчи она товуқлар учун икки ярусли КБР-2 ва L112 русумли ускуналар қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтда Германиянинг “MELLER”, “HELLMANN” ва “SALMET”, Италиянинг “FACCO”, Украинанинг “ТЕХНА”, Туркиянинг “KAVSAR”, Эроннинг “ARSAMKAR” компанияларининг технологик илғор анжомлари саноат паррандачилигининг замонавий талабларига тўлиқ жавоб беради. Хитой давлатида ишлаб чиқилган паррандачилик технологик анжомларига ҳам паррандачилар томонидан талаблар мавжуд. Товуқларни озиқлантириш- сифатли озуқалардан тайёрланиб, тўйимлилиги меъёрлар бўйича мувозанатлаштирилган озуқалардан фойдаланмасдан, товуқларнинг юқори маҳсулдорлигига ва яхши иқтисодий юқори самарадорликка эришиб бўлмайди. 6 Товуқлар рационида энергиянинг асосий манбаи бўлиб донли озуқалар (маккажўхори, буғдой, оқжўхори, арпа, сули), ёғли озуқалар, маккажўхорига ишлов бериш чиқиндилари (глютен, муртак), ўсимлик ёғлари ва бошқалар хизмат қилади. Протеин манбаи сифатида (шрот, кунжара), гўшт–суяк ва гўшт–пат унларидан фойдаланган маъқул. Кўпинча балиқ унининг сифатсиз бўлиши товуқларга ўсимлик оқсили хомашёсини (ёғли соя, нўхат, шолғом, картошка оқсили ва шу кабилар) беришни тақозо қилади. Қуйидаги жадвалда товуқларга бериладиган озуқа меъёри, рацион таркиби миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида берилган: Ишлаб чиқаришни арзонлаштириш, озуқаларни иқтисод қилиш учун парранданинг маҳсулдорлик даражасини инобатга олган ҳолда, озиқлантиришнинг уч фазали дастурига ўтишни тавсия қиламиз. 3-жадвал 100 грамм озуқа таркибидаги энергия алмашинуви (ОЭ) учун килокалорияда, қолганлари учун фоизда берилган № Моддалар номи Ёш товуқлар (22-47 ҳафталик) Товуқлар ( 47 ҳафтадан юқори) 1 Энергия алмашинуви (ОЭ) 270 260 2 Оқсил (хом протеин) 17 16 3 Клетчатка (бириктирувчи тўқима) 5 6 4 Лизин 0,75 0,7 5 Метионин 0,32 0,30 6 Цистин 0,30 0,27 7 Триптофан 0,17 0,16 8 Аргинин 0,90 0,85 9 Гистидин 0,34 0,32 10 Лейцин 1,30 1,28 11 Изолейцин 0,66 0,62 12 Фенилаланин 0,54 0,51 13 Тирозин 0,40 0,37 14 Треонин 0,45 0,43 15 Валин 0,64 0,60 16 Глицин 0,79 0,74 17 Са (кальций) 3,10 3,10 18 Р (фосфор) 0,70 0,70 19 Na (натрий) 0,30 0,30 7 Товуқларнинг юқори потенциал генетик маҳсулдорлигига қатъий мувозанатлаштирилган озуқа ем орқали эришиш мумкин. Тухум вазнининг юқори бўлиши рациондаги хом протеин (оқсил), линолевая кислотаси ва метионин моддаларининг миқдор даражасига тўғридан тўғри боғлиқ бўлади. 4-жадвал Товуқларни фазаларга бўлган ҳолда асосий озуқалар таркиби, % Озуқа таркиби Товуқлар ёши 17 ҳафта (маҳсулдорлик 5% гача) 18-45 ҳафта (5% дан юқори) (1 чи фаза) 46-65 ҳафта ( 2 чи фаза) 66 ҳафта ва ундан юқори (3 чи фаза) Буғдой дони 38 40 40 38 Маккажўхори дони 20 20 20 15 Соя шроти 15 15 10 8 Кунгабоқар шроти 12 14 14 16 Ўсимлик ёғи 3 3 2,4 2,2 Лизин (монохлоридгидрат) 0,12 0,16 0,15 0,1 Метионин 0,14 0,18 0,15 0,15 Озуқа оҳаги (известняк) 8 8,5 8,5 8,5 Трикальций фосфат 1,5 1,5 1,5 1 Ош тузи 0,3 0,3 0,3 0,3 Чой содаси 0,1 0,1 0,1 0,1 Бундан ташқари, витамин-минералли премикс 0,1 0,1 0,1 0,1 Бир рациондан, бошқа рационга ўтказишда товуқларнинг ёши билан эмас, балки тухум бериш маҳсулдорлигига қараб ўтказилади. Товуқларнинг тухум бериш мавсумида уларнинг ҳар 10 кунлик давр ичида товуқларни кунлик тухум бериш кўрсаткичлари ва тўйимли моддаларга бўлган талабларини инобатга олган ҳолда рацион таркиби мукаммаллаштирилиб борилади. Озуқа таркибини даврлар орасида тубдан ўзгартиришдан сақланиш лозим. Озуқанинг тавсия этилаётган тўйимлилик ўлчамлари унга биологик фаол моддаларни қўшиш меъёрлари албатта товуқларга бериладиган озуқаларнинг кунлик миқдори билан боғланиши керак. 5-жадвал 8 Бир бош товуққа кунига сарфланадиган озуқа сарфи меъёрлари Ёши (ҳафта) Озуқа истеъмоли (г) Ёши (ҳафта) Озуқа истеъмоли (г) 18 82 26 112 19 92 27 114 20 98 28-40 115 21 100 41-50 114 22 104 51-61 113 23 106 62-72 112 24 108 73-80 111 25 110 - - Озуқа қўшимчалари-озуқа қўшимчалари рацион таркибига кирувчи асосий моддалардан иборат бўлиб витаминлар, микроэлементлар, ферментлар, антиоксидантлар ва каротиноидлар (тухум сариғи) ҳисобланади. Рацион таркибига кирувчи зарур бўлган асосий озуқа қўшимчалари миқдорлари ўзгариши ва бир-бирини қоплаши мумкин, шу билан бирга озуқанинг тўйимлилиги сақланиб қолади. 6-жадвал Тухум йўналишидаги товуқларни витаминларга бўлган талаби № Витаминлар номи Ёш товуқлар (22–47 ҳафталик) Товуқлар ( 47 ҳафтадан юқори) 1 А 7,0 7,0 2 D3 1,5 1,5 3 Е 5,0 5,0 4 К 1 1 5 В1 0 0 6 В2 3 3 7 В3 20 20 8 В4 250 250 9 В5 20 20 10 В6 4 4 11 Вс 0 0 12 В12 0,025 0,025 13 Н 0,1 0,1 14 С 0 0 1 тонна озуқа таркибидаги А, D3 витаминлари учун миллион ИЕ(интернационал бирлик)да, қолганлари учун граммда берилган. 9 Сув таъминоти-паррандадан юқори маҳсулот олишда нафақат юқори сифатли ва тўйимли мувозанатлаштирилган озуқалар керак бўлади, балки тоза ичимлик суви ҳам катта аҳамиятга эгадир. Агар маҳаллий сув ишлатилаётган бўлса, унда сувнинг сифатини лабораторияда мунтазам текширтириб туриш тавсия этилади. Ичимлик суви таркибида тузлар миқдори меъёрдан жуда кўп бўлса, бу тухум қобиғи сифатининг пасайишига олиб келади. Товуқларни ер (пол)да парвариш қилиш-тухум бериш даврида товуқларни ер тўшамада боқиш ва парваришлаш мўлжалланган бўлса, жўжаларини ҳам ёшлигидан ер тўшамада боқиб парваришлаш лозим бўлади. Маҳсулдорлик даврида кокцидиоз касаллигидан зарарланишни олдини олиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун товуқларда кокцидиоз касаллигига қарши иммунитетни бутун маҳсулдорлик даврида сақлаб туриш режасини амалга ошириш талаб этилади. Боқилаётган товуқлар зичлиги-паррандани 1 м2 ерда парваришлаш зичлиги боқиш услуби ва бинодаги микроиқлимни сақлаш услубларига боғлиқ. Товуқларни умумий 1 м2 ерда парваришлаш зичлиги 6-8 бошни ташкил этади. Маҳаллий тавсияларга риоя қилган ҳолда, парваришлаш зичлигининг тухум вазни ва унинг қобиғи сифатига бўлган таъсири доимий назорат қилиб борилади. 7-жадвал Майда тош бериш миқдори, хажми ва муддати Ёши Бериш муддати Меъёри Ҳажми 1-2 ҳафта Ҳафтада 1 марта 1 г/товуқ 1-2 мм 3-8 ҳафта Ҳафтада 1 марта 2 г/товуқ 3-4 мм 9 ҳафтадан юқори 10 кунда 1 марта 3 г/товуқ 4-6 мм Ердаги тўшама-ёғоч қипиғи ёки майдаланган сомон товуқлар учун энг яхши ва қулай ер тўшама ҳисобланади. Парранда заҳарланишини олдини олиш ва тухум таркибида моддалар қолдиғи бўлишидан сақланиш учун фақат ишлов берилмаган дарахтдан олинган қипиқ ерга тўшама учун ишлатилади. Қипиқнинг намлигини кетказиш учун хона яхшилаб шамоллатилади, нам бўлган қипиқлар хонадан чиқариб ташланади. Тухум қўйиш уялари ва тухум териш-уяларни мунтазам равишда алмаштириб туриш ва тоза ҳолатда сақлаш лозим. Товуқхонага меъёр бўйича ҳар бир тухум қўйиш уяларига 4-5 бош товуқ ҳисобидан қўйилади. Гўшт йўналишидаги паррандачиликда-товуқларнинг гўштдор етакчи кроссларидан -Росс (Англия), Хаббард (Франция), Кобб, Арбор 10 айкрес (АҚШ) бройлер кроссларидан кенг фойдаланилмоқда. Улар бирбирларидан жадал ўсиши билан фарқланадилар. Кросс жўжаларнинг тирик вазни 38-42 кунлик ёшида 2,4-2,7 кг га етади. Замонавий бройлер ишлаб чиқариш технологияси бир-бири билан боғлиқ бўлган иш тизими, яъни бройлер жўжаларнинг ота-она галаларини ўстириш ва боқиш, инкубацион тухумларни ишлаб чиқариш, қисқа давр ичида (38-42 кун) бройлер жўжаларини гўштга етиштиришдан иборатдир. 2-расм. Бройлер жўжаси 3-расм. Бройлер жўжа галаси Парваришлаш технологияси-бройлер жўжаларини технологик ишлаб чиқариш қуйидаги асосий тамойилларни инобатга олган ҳолда ташкил қилинади: - самарали технологик инкубация қилиш; - ёш бройлер жўжаларга эрта ўсиш шароитларини яратиш, жўжаларни паррандахонага келтирилгандан бошлаб сув ва озуқага бемалол етишиш имконини яратиш, шу билан бирга 4-5-кунлари қўшимча қўйилган сувдон ва емдонлардан автоматлашган сувдон ва емдонларга безарар ўтишни ташкиллаштириш; - жўжаларни биологик, яъни ўз таркибида меъёрга асосан озуқа моддалари, минерал компонентлар ва микроэлементлари мавжуд бўлган премикс билан бойитилган, тўйимли ва юқори сифатли омухта ем билан озиқлантириш; - паррандаларни ёпиқ бинода ва оптимал микроклимати (ҳаво ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаво алмашинуви), ёшидан келиб чиқиб мавжуд ёритиш рационал тизими ва физиологик ҳолатларини инобатга олган ҳолда паррандахоналарда ўстириш, боқиш ва етиштириш; - жўжаларни сув ва озуқани актив истеъмол қилишини, жиғилдон(зоб)и тўлганлигини назорат қилиб бориш, боқилиш самарасини билиш учун 7-куни тирик вазнини тортиш; 11 - жўжаларни бутун ўсиш даврида ҳаво ҳароратини маъқул бўлган режимда ушлаш. Жўжани 21 кунлигидан бошлаб атроф мухит ҳароратини 210С дан паст ушлаш, бройлерлар вазнини оптимал ўсишига имкон яратади. - юқумли ва юқумсиз парранда касалликларига қарши самарали ветеринария-профилактик чора-тадбирларини қўллаш Бройлерларни қафасларда сақлаш ва боқиш учун БКМ-3Б технологик ускуналар ва 3 ярусли КП-8 батареяларини ишлатиш мумкин. Қалин тўшамада бройлерларни етиштириш технологияси энг муҳим ва ҳар томонлама мукаммал ўзлаштирилган технология ҳисобланади. Боқилаётган бройлер жўжаларининг тагига қалин тўшама учун тоза ёғоч қипиғи, майдаланган сомон 8-10 см қалинликда ишлатилади. Бройлер жўжаларини боқиш зичлиги 1 м2 га 12-14 бошни ташкил этади. Жўжалар биринчи 12-14 кунлик ёшигача тана ҳароратини бошқара олмайди. Энг қулай тана ҳароратини ҳаво ҳароратини тартибга солиш орқали яратиш мумкин. Пол ҳарорати ҳаво ҳароратига ўхшаб жуда зарур кўрсаткич, шунинг учун паррандахонани олдиндан иситиш жуда муҳим ҳисобланади. Паррандахона ҳарорати ва нисбий намлигини жўжаларни келтиришдан иссиқ мавсумда 24 соат, совуқ мавсумда 48 соат олдин нормаллаштириш керак бўлади. Тавсия этиладиган кўрсаткичлар: - Ҳаво ҳарорати 300С (озуқа ва сувнинг олдида жўжа елка баландлигида ўлчанади); - Тўшама ҳарорати 28-300С; - Ҳаво нисбий намлиги 60-70%. Жўжаларни паррандахонага келтиришдан олдин яна бир бор сув ва озуқалар етарли бўлишини ва паррандахона бўйича бир текисда тарқатилганлигини назоратдан ўтказиш керак. Ҳамма жўжалар келтирилгандан кейин зудлик билан озуқа ва сувга етишиш имконини яратиш керак. Жўжаларни картон қутилардан брудер тагидаги қоғозлар устига эхтиёткорлик билан тез ва бир текисда қўйилади. Бўш картон қутилар дархол олиб ташланади.Шундан сўнг ҳамма жўжаларда сув ва озуқага етишиш имкони мавжудлигини назорат қилиб чиқилади. Асбоб-ускуналарни ишлашини ва ҳаво ҳароратини назорат қилиб чиқиш керак бўлади. Биринчи 7 кун жўжалар янги шароитга ўрганишлари ва озиқланишлари ҳамда сув ичиш жараёнини яхшилаш учун кунига 23 соат давомида 30-40 люкс ёруғлик берилади. Галага тоза ичимлик суви бериш ва жўжаларга қулай бўлган оптимал баландликдаги сувдонларда сувга осон етишиш имконияти яратилиб 12 берилиши керак. Ниппелли линияларни 12 бош паррандага 1 ниппель ҳисобидан, қўнғироқ шаклидаги сувдонларни 1000 бош паррандага 6 та сувдон ҳисобидан ўрнатиш тавсия этилади. Бундан ташқари 1000 бош паррандага 6 та қўшимча мини-сувдон(автосувдон) лар қўйилади. Бошида жўжаларга мини-гранула озуқани 100 бош жўжага 1 дона ҳисобидан ем – поддон ёки тухум флейкасида берилади, ҳамда қоғозларга озуқа шундай солинадики банд бўлган майдон 25 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Жўжаларни тўғри қоғоз устига қўйилади. Автоматик тизимдаги емдон ва сувдонлар қоғозга яқин жойлашган бўлиши керак. Бир бошга озиқлантириш фронти 5 см ва сув ичиш фронти 1 см ни ташкил этади. Энг мухим омиллар: - Бир хил ёшдаги галалар (ҳаммаси бўш-ҳаммаси тўла) принципини қўллаш орқали касалликлар тарқалишини назорат қилиб бориш; - Тўшамаларни полга бир текис қилиб солдириш; - Паррандахоналарни олдиндан иситиш ҳамда ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини жўжаларни келтиргунча стабилизация қилиш; - Паррандахонага жўжаларни тезлик билан жойлаштириш; - Жўжаларга зудлик билан сув ва озуқа бериш; - Жўжаларни сув ва озуқага осон етишиши учун ускуналарни қулай қилиб жойлаштириш; - Тизимли емдон ва сувдонлар ёнига яна қўшимча сувдон ва емдонлар қўйиш; - Жўжаларни тинчланиши учун, сув ва емдонларга осон етишадиган қилиб 1-2 соатга холи қолдириш; - Озуқа, сув, ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини 1 ёки 2 соатдан кейин текшириб чиқиш, керак бўлган жойларда созлаш. Жўжалар инкубатордан олиб келингандан сўнг илк маротаба озиқлантирилганда сув ва озуқани топганлигига амин бўлиш учун 8 ва 24 соат ўтгандан кейин текширилади. Бунинг учун паррандахонани 3-4 жойидан 30-40 бош жўжалар ушланиб, ҳар бир жўжани жиғилдонини бармоқ билан аста пайпаслаб текширилади. Агар жўжа сув ва озуқани топган бўлса жиғилдони тўла, юмшоқ ва айлана шаклида бўлади. Агар жиғилдони тўла бўлса, лекин пайпаслаб кўрилганда озуқа шакли (текстураси) сезилса, унда жўжа етарли миқдорда сув ичмаган бўлади. Жўжа жиғилдонини тўлдириш меъёри 8 соатдан кейин 80 фоизни, 24 соатдан кейин 95-100 фоизни ташкил этиши керак. Ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини доимо назорат қилиб туриш керак.Биринчи 5 кунлик ёшида бир кунда 2 марта ва ундан кейин ҳар куни. 13 Ҳаво ҳарорати ва нисбий намликни ўлчаш ва микроиқлимни автоматик тарзда назорат қилиш тизими датчиклари жўжалар баландлигида ўрнатилади. Бундан ташқари электрон назорат датчикларни тўғри ишлаётганлигини назорат қилиб туриш учун яна оддий термометрлар ҳам ўрнатилади. Жўжаларни паррандахонага жойлаштирилгандан бошлаб вентиляцияни минимал ишлатиш орқали тез-тез ва мунтазам интервал вақтда тоза(соф) ҳаво бериб боришни ташкил этиш тавсия этилади. Сифатли ҳаво ва ҳароратни жўжалар баландлигида бир меъёрда таъминлаб туриш учун ички вентилляторлардан фойдаланиш мумкин. Ёш жўжалар танаси тез совиб кетишга мойилдир, шунинг учун хақиқий ҳаво ҳаракати(оқими, тезлиги) пол юзасида 0,15 м/сек ёки ундан паст бўлиши керак. Энг мухим омиллар: - Ҳаво ҳароратини ва нисбий намлигини доимий равишда назорат қилиб бориш; - Тоза ҳаво билан таъминлаш ва захарли газларни чиқариб ташлаш учун вентиляциядан фойдаланиш; - Елвизаклардан сақланиш Нисбий намлик 50 фоиздан тушиб кетса, атроф мухит ҳавоси қуруқ ва чанг бўлади. Жўжалар организми намликни йўқотишни бошлайди ва респиратор касалликлари келиб чиқиш ҳавфи туғилади. Агар паррандахонада юқори босимли сувпуркагич (туман ҳосил қилувчи) ўрнатилган бўлса, жўжаларни боқишни бошланғич даврида ҳаво намлигини кўтариш учун йилнинг иссиқ даврларида ўша ускунадан фойдаланиш мумкин. Нисбий намлик (70%) юқори бўлса, тўшамани намланиш холатлари кузатилади намликни вентиляция тизими ва иситиш ускуналари орқали назорат қилиб бориш мумкин. Энг мухим омиллар: - биринчи ҳафтада жўжаларни ўстириш учун оптимал технологик шароитлар яратиш орқали 7 кунлик ёшида меъёрий тирик вазнга эришиш; - паррандахона ҳароратини тўғрилигини текшириш учун жўжалар хулқини кузатиш; - ҳаво ҳароратидан жўжалар серҳаракатлилигини ва иштахани кучайтириш учун фойдаланиш; - биринчи 3 кун нисбий намликни 60-70 фоиз ушлаш ва ўстириш даврининг охиригача 50 фоиздан юқори ушлаш; 14 - жўжалар хулқидан индикатор сифатида фойдаланган холда нисбий намлик 70 фоиздан юқори ёки 60 фоиздан паст бўлса, термометр кўрсаткичини ўзгартириш. Брудер-жўжахонани иситиш учун хизмат қиладиган иситкич. Бройлер жўжаларини ўстиришда қўлланиладиган брудер тизимининг асосан 2 тури мавжуд: - брудерларни нуқтали жойлаштириш (қуббали ёки нурланувчи иситкичлар). Иссиқлик манбаи бу холатда маълум жой билан чегараланган ва жўжаларда ундан нарига, яъни салқинроқ жойга ўтиш имкони мавжуд, бу жўжалар ўзларига энг маъқул бўлган ҳароратни топиш имконини беради. - бутун паррандахонадан фойдаланиш. Ушбу холатда иссиқлик манбаи катта ва ҳарорат паррандахона бўйича бир текис тарқалганлиги учун жўжа ўзига қулайроқ ҳароратли жойни танлаш имконига эга бўлмайди. Бутун паррандахонани ҳаво иситкичлари орқали иситиш мумкин, фақат ҳароратни меъёрда бўлишини назорат қилиб бориш керак бўлади. Ҳарорат жуда юқори-жўжалар чийиллашмайди, боши ва қанотларини осилтириб пастроқ тутишади, нафас олиши оғирлашади. Жўжалар брудердан узоқроқ кетишга ҳаракат қилади. Ҳарорат жуда паст- жўжалар брудер тагида тўдаланишиб олишади, қаттиқ чийиллашиб ёрдамга чақиради. Ҳарорат меъёрда- жўжалар брудер тагида бир текис тарқалган бўлади, чиқараётган товушлари ҳам микроиқлими бекаму кўстлигидан далолат бериб туради. Елвизак- жўжалар брудерни бир томонига тўпланишиб олишади. Бунда холатни ўрганиб чиқиш керак бўлади (елвизак таъсири, паррандахона бир текис ёритилмаганлиги, шовқинни экстремал даражада баландлиги ва бошқалар). Энг мухим омиллар: ҳаво ҳарорати технологик жараённинг асосий таркибий қисми ҳисобланади ва амалдаги қўлланмага мувофиқ ҳароратни сақлаш лозим бўлади; - Ҳаво ҳароратини қўл термометри билан жўжа елкаси баландлигида ўлчаш керак бўлади; - Жўжалар хулқини синчковлик билан кузатиш лозим бўлади. 8-жадвал Бройлер жўжаларини парваришлаш учун зарур бўлган ҳарорат ва нисбий намлик меъёри 15 Жўжалар ёши (хафта) Ҳарорат Ҳавонинг нисбий намлиги Хонада Жўжалар жойлашган майдончада (брудер тагида) 1 30-29 34-32 60-70% 2 28-27 31-29 60-70% 3 28-26 - 60-70% 4 25-24 - 60-70% 5 24-23 - 60-70% 6 22-21 - 60-70% 7 20-18 - 60-70% Изоҳ: агар брудер мавжуд бўлмаса, жадвалда брудернинг тагида кўрсатилган ҳаво ҳарорати, жўжалар елка баландлигидаги ҳаво ҳарорати ҳисобланади. Вентиляцияни 2 хил тизими мавжуд: табиий ва автоматик. Табиий (очиқ паррандахоналар) - механик аралашувисиз; - механик аралашув билан турларига. Автоматик (парранда етиштириш шароити назорат қилувчи) вентиляция қуйидагиларга бўлинади: - минимал; - оралиқ; - туннелли; - буғлантириш паннелларидан фойдаланиш; - туман ҳосил қилувчи турларига. Табиий вентиляция очиқ паррандахоналарда қўлланилади ва парда, эшик, шлюз дарвозалар билан жиҳозланган бўлади. Табиий вентиляция деворларни очилиши билан ишга туширилади. Деворлар вазифасини кўпинча пардалар бажаради, шунинг учун вентиляцияни бу турини пардали вентиляция ҳам деб аташади. Табиий вентиляция боқиш технологиясининг қониқарли шароитларини ушлаб туриш учун куннинг 24 соат вақтида доимий назорат қилиб борилади. Паррандахонани ҳаво ҳарорати, нисбий намлик, елвизак кучи ва йўналишини меъёрлаштириб туриш учун доим пардалар билан ишлаш ва шароитини назорат қилиб туриш керак бўлади. Паррандахона деворлари очилганда ташқаридан катта миқдорда тоза, салқин ҳаво киради ва ичкари билан ташқари шароитини тенглаштиради. Табиий вентиляция қачонки ташқаридаги ҳарорат тавсия этилаётган ичкаридаги ҳароратга яқин бўлгандагина идеал ҳисобланади. 16 Автоматик вентиляция парранда етиштириш шароити назорат қилувчи энг оммабоп вентиляция тизими ҳисобланади. Автоматик вентиляция тизими электр вентиляторлар орқали паррандахонадаги ҳавони ташқарига чиқариб ташлайди, натижада ичкаридаги ҳавонинг ташқаридагига нисбатан босими камаяди ва ташқаридан тоза ҳавони ичкарига дарча(форточка)лари орқали сўрилиб киришига сабабчи бўлади. Бройлерлар ўсгани сари вентиляция янада интенсив бўлиши керак бўлади. Керак бўлганда фойдаланиш учун қўшимча равишда вентиляторлар ўрнатиш керак бўлади. Бу камчиликни пайдо бўлганини ўз вақтида билиш учун паррандахона марказига ёки бир нечта нуқтасига парранда баландлигида датчиклар ёки термостатлар ўрнатилади. Ташқаридан кираётган ҳавони бир текис ичкаридаги ҳаво билан аралашиши учун барча кириш дарчаларидан бир текисда тоза ҳаво киришини таъминлаш лозим. Туннелли вентиляция тизими-йилнинг совуқ ва иссиқ кунлари ёш паррандага ҳамда катта ёшдаги товуқларга ҳам ҳавони катта тезликда ҳаракатланиши орқали кучли совутиш эффекти билан комфорт шароит яратиб беради. Туннелли вентиляция ҳаво алмашинувини максимал даражада таъминлайди ва ҳавони совиш эффектини яратади. Ҳар бири 122 см.лик вентиляторлар шамол орқали 4 ҳафтадан ёш паррандага 1,40С га, 4 ҳафтадан юқори ёшдаги паррандага 0,70С га ҳавони совутиб беради. Катта ёшдаги паррандага нисбатан ёш парранда ҳарорат пасайишини 2 баробар тез сезади. Шундай қилиб ташқи ҳарорат +320С бўлганда, 4 ҳафталик парранда учун 1 м/сек тезликдаги ҳаво ҳаракати +290С ҳаво ҳароратини сезиш имконини беради. Агар ҳаво тезлиги 2,5 м/сек кўтарилса, мана шу парранда +220С ни сезади. Ёши каттароқ паранда (7 ҳафталик) ҳароратни пасайишини сезиш келтирилган мисолдан 2 баробар кўпроқ бўлади (40C атрофида). Туман ҳосил қилиш ва майда дисперсли пуркаш-ташқи ҳавони насос ёрдамида туман ҳосил қилувчи форсункалар орқали ичкарига пуркаб ҳавони совутиб беради. Буғланишни тезлатиш мақсадида туман ҳосил қилувчи форсункалар дарча(форточка)лар орқали ичкарига тоза ҳаво кирувчи жойларга ўрнатилади. Қўшимча равишда паррандахона ичкарисига яна керакли миқдорда форсункалар ўрнатилади. Ёруғлик кунини узунлиги ва тақсимланиши ўзаро бир – бирига боғлиқ. Бройлер ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги ёруғликдан узлуксиз фойдаланишни афзал кўришади. Олдин узлуксиз ёруғлик кунлик ўсиш(семириш)ни таъминлайди деган нотўғри тушунча бор эди. Қоронғулик 17 даври паррандани маҳсулдорлигига, соғлигига, гормонал профилига, модда алмашинувини интенсивлигига, физиологиясига ва хулқига таъсир ўтказади. Қоронғуликнинг қуйидаги таъсири тасдиқланган: - эрта ўсиш қисқаради (лекин, кейинчалик ўсиш жараёни компенсация қилинади, яъни паррандани тирик вазн меъёрий кўрсаткичларига етиб олиш имконини беради, агар қоронғулик даври узоқ бўлмаса). Қайта ишлашга жўнатилаётган паст тирик вазнли (1,6 кг.дан паст) бройлерлар учун ўсиш жараёнини компенсация қилиш шу давр учун вақтни камлиги туфайли ўрнини қоплай олмайди; - қоронғулик даврида метаболизмни сусайиши туфайли озуқадан фойдаланиш эффекти ошади ёки ўсиш жараёни профили(кесими) ўзгаради; - тўсатдан ўлиш, асцитлар ва скелет ривожланиш жараёнини бузилишини камайиши туфайли парранда соғлиги яхшиланади; - парранда гўшти нимтасига қуйидагилар орқали таъсир кўрсатади; - кўкрак гўшти қисмини мутаносиблиги(пропорция) камайиши; - оёқ қисмини мутаносиблиги кўпайиши; - қорин ёғи мутаносиблик қисми кутилмаган миқдорда бўлиши. Ёруғлик программаси биринчи 7 кун 23 соат ёруғлик ва 1 соат қоронғуликдан иборат бўлиши керак. Бу аввалом бор озуқани тўлиқ истеъмол қилиш имконини беради. Ёруғликни олдиндан қисқартириш озуқа истеъмоли активлигини қисқартиради ва 7 кунлик ёшида тирик вазн кўрсаткичлари ёмонлашади. 0-7 кунлик ёшида ёруғлик интенсивлиги 30-40 люкс ва 7 кундан кейин 5-10 люкс бўлса озиқланиш ва ўсиш жараёнлари фаоллашади. Ёруғлик интенсивлиги паррандахона бўйича бир хил бўлиши керак (чироқлар устидаги рефлекторлар ёруғликни паррандахона бўйича бир текис тарқалишини таъминлайди). Қоронғуликни яратиш учун паррандахонада ёруғлик интенсивлиги 0,4 люксдан паст бўлиши керак. Қоронғулик даврида паррандахонага форточкалар, вентилятор тешиклари, эшик ромлари орқали тушадиган ёруғлик нурларини изоляциялаш керак бўлади. 9-жадвал Қуйидаги жадвалда сўйиш тирик вазнидан келиб чиқиб, қўлланиладиган ёруғлик программаси тавсия этилиши кўрсатилган Сўйишдаги тирик вазни Ёши (кун) Интенсивлик (люкс) Ёруғлик кун узунлиги (соат) 2,5 кг.дан паст 0-7 30-40 23 ёруғлик, 18 1 қоронғулик 2,5 кг.дан паст 0-7 30-40 23 ёруғлик, 1 қоронғулик 8 + тутиш вақтигача * 5-10 20 ёруғлик, 4 қоронғулик 2,5 кг.дан юқори 0-7 30-40 23 ёруғлик, 1 қоронғулик 8 + тутиш вақтигача * 5-10 18 ёруғлик, 6 қоронғулик Изоҳ. * - сўйишга камида 3 кун қолганда 23 соат ёруғлик ва 1 соат қоронғулик режими қўлланилади. Парранда 7 кунлик бўлгандан кейин 4 соатлик қоронғулик режимига ўтиш тавсия этилади. Агар ушбу тавсияга риоя қилинмаса, қуйидаги ўзгаришлар содир этилиши мумкин: - уйқусизлик оқибатида озиқланиш ва сув ичиш жараёнларида (абнормал ) ўзига хос бўлмаган хулқлари пайдо бўлади; - биологик кўрсаткичлари пасайиб кетади; - муваффақиятли парваришлаш кўрсаткичлари пасайиб кетади. Агар қоронғулик 4 соатдан кўп бўлса қуйидаги ўзгаришлар юз беради: - кўкрак гўшти миқдори камаяди; - оёқ гўшти миқдори кўпаяди. Бу фактлар тўлиқ қайта ишлашга мўлжалланган хўжаликлар учун катта ахамиятга эга. Бош сонини зичлиги паррандани умумий парваришлаш муваффақиятига, бройлер кўрсаткичларига, бир текис ўсишига ва охирги маҳсулот сифатига таъсир кўрсатади. Сифатли боқиш шароити ва микроиқлим назоратидан келиб чиқиб парранда бош сонини жойлаштириш зичлиги аниқланади. Агар бош сони зичлигини кўпайтириш имкони бўлса, унда шунга яраша вентиляция, озуқа ва сув ичиш фронтлари кўпайтирилади. 10-жадвал Бош сони ва унинг тирик вазнидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш зичлиги Тирик вазни (кг) 1 м2 га майдонга бош сони 1 м2 га тирик вазн (кг) 1,36 21,5 29,2 1,82 15,4 28,0 2,27 12,7 28,8 19 2,73 12,0 32,7 3,18 10,8 34,3 3,63 9,74 34,1 Иссиқ иқлим шароитида парранда бош сони зичлиги ташқи ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигига боғлиқ бўлади. Бунда паррандахона типи ва техник ускуналар характеристикалари ҳисобга олинади. Иссиқ иқлим шароитида парранда бош сони зичлиги тахминан қуйидагича бўлади: - микроиқлим назорат қилинувчи паррандахоналарда: ишлаб чиқариш охирига максимум 30 кг/м2 . - микроиқлим минимум назорат қилинувчи, очиқ деворли паррандахоналарда: ишлаб чиқариш охирига максимум 20-25 кг/м2 , йилнинг жазирама иссиқ даврида эса максимум 16-18 кг/м2 . - микроиқлим назорат қилинмайдиган, очиқ деворли паррандахоналарда: тирик вазнда 3 кг.дан ошиқ бройлерлар парваришлаш тавсия этилмайди. Тирик вазн назорати-маълумки, макиён ва хўрозчаларни ўсиш суръатлари ҳар ҳил бўлади. Хўрозчаларнинг 5-6 ҳафталик тирик вазни макиёнларга нисбатан 15-16 фоиз юқори, тирик вазнига сарф бўлаётган озуқа бирлиги эса 8-10 фоиз кам бўлади. Бу бройлерларни жинсига қараб ажратиб боқиш иқтисодий самарадорликни оширади. Натижада бройлерларни тирик вазни бўйича тенглиги, жўжалар бош сонини сақлаш кўрсаткичининг юқорилиги, озуқаларнинг самарали сарфланиши, алоҳида заиф ривожланган жўжаларнинг ажралиб қолиши, сўйилган бройлерларнинг массаси ва ҳажми бўйича тенглиги (бир хиллиги) таъминланади. Алоҳида ажратиб боқиш натижасида етилган хўрозчаларни олдинроқ, макиёнларга таъсири бўлмаган холда сотиш имконияти яратилади. Бройлерларни алоҳида ажратиб боқиш натижасида 1 кв.м. майдондан бирга қўшиб боқилганга қараганда 10-12 фоиз кўп фойда олиш мумкин. Бройлерларни озиқлантириш-бройлер жўжалар бошқа қишлоқ хўжалик паррандаларига қараганда ўсиш суръатининг тезлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун уларни биринчи кунданоқ тўлиқ рационли омухта ем, таркиби мувозанатлашган озуқа билан боқиш муҳим аҳамиятга эга. Бройлер жўжаларини озиқлантириш 3 даврга (бошланғич -1-10 кун, ўсиш-11-24 кун ва якуний - 25 кун ва ундан юқори) ёки 2 даврга бошланғич (1-4 ҳафталик) ва якуний (5 ҳафта ва ундан юқори) даврга бўлинади. Қуйидаги жадвалда бройлер жўжаларига бериладиган озуқа меъёри, рацион таркиби миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида берилган: 20 11-жадвал 100 грамм озуқа таркибидаги энергия алмашинуви (ОЭ) учун килокалорияда, қолганлари учун фоизда берилган № Моддалар номи Бройлерлар (1- 4 кунлик) Бройлерлар (1- 4 ҳафталик) Бройлерлар ( 5 ҳафтадан юқори) 1 Энергия алмашинуви (ОЭ) 310 310 315 2 Оқсил (хом протеин) 18,0 22,0 19,0 3 Клетчатка (бириктирувчи тўқима) 2,9 4,5 4,5 4 Лизин 0,95 1,15 1,05 5 Метионин 0,31 0,48 0,44 6 Цистин 0,25 0,28 0,32 7 Триптофан 0,21 0,23 0,21 8 Аргинин 0,97 1,25 1,14 9 Гистидин 0 0,48 0,44 10 Лейцин 0 1,61 1,47 11 Изолейцин 0 0,88 0,80 12 Фенилаланин 0 0,80 0,74 13 Тирозин 0 0,69 0,43 14 Треонин 0 0,80 0,74 15 Валин 0 0,98 0,89 16 Глицин 0 1,04 0,95 17 Са (кальций) 0,25 1,00 0,90 18 Р (фосфор) 0,47 0,80 0,70 19 Na (натрий) 0,18 0,3 0,3 12-жадвал Бройлер жўжаларини витаминларга бўлган талаби № Витаминлар номи Бройлерлар (1-4 кунлик) Бройлерлар (1-4 ҳафталик) Бройлерлар (5 ҳафтадан юқори) 1 А 10,0 10,0 7,0 2 D3 1,5 1,5 1,0 3 Е 10,0 10,0 5,0 4 К 2 2 1 5 В1 2 2 1 6 В2 3 3 3 7 В3 10 10 10 8 В4 500 500 500 9 В5 30 30 20 21 10 В6 3 3 3 11 Вс 0,5 0,5 0,5 12 В12 0,025 0,025 0,025 13 Н 0,1 0,1 0 14 С 50 50 50 1 тонна озуқа таркибидаги А, D3 витаминлари учун миллион ИЕ(интернационал бирлик)да, қолганлари учун граммда берилган. Жўжаларнинг биринчи 4 кунлигида уларни озиқлантиришда енгил ҳазм бўладиган озуқа аралашмаларидан файдаланиш мумкин. Қуруқ сут маҳсулотлари, маккажўхори ва буғдой ёрмалари, соя шроти, витамин - минералли қўшимчалари - премикслар шулар жумласидандир. 13-жадвал 1-4 кунлик бройлер жўжаларга тавсия қилинадиган рацион Компонентлар Миқдори (% ҳисобида) Буғдой ёрмаси 35 Маккажўхори ёрмаси 35 Соя шроти 25 Қуруқ сут 5 Бундан ташқари витамин-минералли премикс 0,1 Бройлер жўжаларини тўғри озиқлантиришнинг асосий кўрсаткичларига уларнинг жадал суръатларда ўсиши, суяк тўқималарининг яхши ривожланганлиги, оёқларида қувватсизлик ҳолатларининг йўқлиги, соғломлиги ва бошқалар киради. Бройлернинг ўсиши асосан оқсил моддасига боғлиқ бўлгани учун рационга юқори биологик тўйимли оқсил моддасига эга бўлган озуқаларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Оқсил моддасининг асосий манбаларини ҳайвон ва ўсимликликлардан олинадиган озуқа қўшимчалари ташкил этади. Омухта таркибидаги хом оқсилнинг 20-25 фоизини ҳайвонларга оид озуқаларга тегишли бўлган оқсиллар ташкил этиши лозим. Бройлер жўжаларини, келиб чиқиши хайвонларга оид бўлган озуқалар ҳамда маккажўхори ва соя шротлари билан керакли миқдорда таъминлашдаги мавжуд қийинчиликларни ҳисобга олиб, улар ўрнига парранда озуқаси учун целлюлоза(клетчатка)га бой бўлган, келиб чиқиши ўсимликларга оид бўлган озуқаларни ишлатишга тўғри келмоқда. 22 Бройлерлар рационидаги озуқалар таркибига кирувчи протеин миқдорини, (балиқ уни, гўшт-суяк уни, қуруқ сут маҳсулотлари) ва (соя ва кунгабоқар шротлари) бўлган озуқалар ҳамда озуқа хамиртурушлари билан тўлдириш мумкин. Бройлер жўжаларининг гўштидан балиқ хиди келмаслиги учун, балиқ уни охирги 10 кунликда рациондан чиқарилади. Рациондаги энергия етишмовчилигини 3-5 фоиз ўсимлик мойларини қўшиш билан қоплаш мумкин. Мойларни жўжалар ёши 1 кунликдан бошлаб 2-3 фоиз, 4 ҳафталикдан бошлаб 4-5 фоиз рационга қўшиш тавсия этилади. 14-жадвал Хонадонда боқишга мўлжалланган бройлер жўжалар учун озуқа рациони наъмунаси (% ҳисобида) Озуқа таркиби Жўжалар ёши, ҳафтада 1-4 5 ва ундан юқори Буғдой дони 35 37 Маккажўхори дони 25 20 Соя шроти 23 20 Кунгабоқар шроти 5 10 Балиқ уни 5 2 Озуқа хамиртуриши 3 5 Минерал озуқалар 1 1 Ўсимлик ёғи 3 5 Бундан ташқари витамин-минералли премикс 0,1 0,1 15-жадвал Ҳар куни тирик вазни 50 граммдан ўсадиган бройлер-жўжаларига мўлжалланган озуқа рецепти (% ҳисобида) Озуқа таркиби Жўжалар ёши, ҳафта 1-3 4-5 6-7 Буғдой 33 32 36 Маккажўхори 25 25 25 Кунгабоқар шроти (34% хом протеин) 7 9 10 Соя шроти 23 20 18 Гўшт-суяк уни 1,95 4 4,2 Балиқ уни 4 3 — Ўсимлик ёғи 3 4,3 4,2 23 Лизин (монохлоргидрат) 0,25 0,25 0,2 Метионин 0,3 0,25 0,2 Ош тузи 0,3 0,3 0,3 Дефторированный фосфат (Са-30%, Р-18%) 1,2 1,0 1,0 Озуқа оҳаги (известняк) 1,0 0,9 0,9 Бундан ташқари витамин-минералли премикс 0,1 0,1 0,1 Бройлерларнинг жадал ўсиши ва меъёрда ривожланиши учун минералли озиқлантириш катта аҳамиятга эга. Озуқа рационини минерал моддалар билан мувозанатлаштириш мақсадида бўр, суяк уни, фторсизлантирилган фосфатлар қўшилади. Бундан ташқари имкон бўлганда чиғаноқ қўшиш ҳам яхши натижалар беради. Рационда кальций билан фосфор муносабати 2 : 1 ни ташкил этиши лозим. Модда алмашинувини яхшилаш ва ҳосил бўлаётган энергиядан ҳамда протеиндан юқори самарали фойдаланиш мақсадида бройлерлар рационига таркибида биологик актив моддалар бўлган премиксларни қўшиш яхши натижа беради. 10 кундан бошлаб бройлерларга ҳар бир бош жўжага 1-2 граммдан ҳафтада бир марта майда тошлар(гравий) берилади. Бошланғич даврда бройлерга ҳажми 1,0-2,5 мм бўлган, якуний даврда ҳажми 3,0-3,5 мм бўлган йирикликдаги омухта емлар билан боқиш биологик ва иқтисодий самара беради. Куркаларни парваришлаш Зотлари ва хусусиятлари- ахоли хонадонларида, Америкадан келтирилган Биг-6, Биг-9 зот кросслари, Исроил давлатидан келтирилган оқ патли, кенг кўкракли тез етиладиган куркалар (кулкул товуқлар) боқилади. Гўшти мазали, пархезбоп. Макиён куркалар ерга оддийгина ин қуриб, 10-15 та тухум қўяди. Хонаки курка хўрозларининг тирик вазни 9-35 кг, макиёнлариники 4,5-11 кг. 8-9 ойлигида тухум қила бошлайди. Бир йилда 70-90 та тухум кўяди. Тухумининг оғирлиги 80-88 г. Хар бир куркадан 40-60 бош ёш курка олиш мумкин. Улар 4-5 ой боқиб семиртирилса 160-200 кг гўшт етиштирилади. 24 4-расм. Курка галаси Парваришлаш-курка товуқдан бир неча баробар катта, шу боис кўпрок озуқа талаб қилади. Курка жўжаларини рацион билан боқиш қаторида, офтобга ҳам чиқариш керак. Акс холда жўжалар ўсишдан тўхтайди, баъзида нобуд бўлади. Агарда офтобга чқаришнинг иложи бўлмаса, куркаларга кўпрок кўкат, айниқса, кўк пиёз бериш мақсадга мувофиқ. Курка парваришининг энг оғир ва масъулиятли даври бу тухумдан чиққан жўжаларни улғайтириб олишдир. Аввало куркачалар учун қулай жой хозирлаш лозим. Жўжаларнинг сонига қараб, ёғочдан ясалган қути ёки унча катта бўлмаган ёпиқ жой керак. Ҳаво салқин бўлса, уни иситадиган мослама, ёритиш чироғи бўлиши шарт. Майдонининг тозалиги, вақтида сув ва овқат бериш илк кунларда жуда муҳим аҳамиятга эга. Тухумдан чиққан курка жўжаларини тезда онасидан ажратиш керак, фақат она куркани тинчлантириш учун икки ёки уч дона жўжа қолдирса кифоя. Сабаби, аксарият холларда курка тухумидан янги чиққан болаларини билмасдан босиб ўлдириб қўяди. Жўжаларни қутига жойлаштиргач, биринчи куни озиқлантириш шарт эмас. Унинг организмида захира моддалар бир кунга бемалол етади. Кечаси қутидаги ҳарорат 30-35 даражадан тушмаслиги зарур. Тор қутига ўнлаб куркачаларни жойлаштириш ҳам ярамайди. Бир квадрат метрда 5 та жўжа боқилса мақсадга мувофиқдир. Илк кунларда жўжаларга овқат бериладиган идишга ҳам эътиборли бўлиш зарур. Яхшиси-рангланмаган, бир неча қаватли матодан фойдаланишдир. Сабаби, жўжаларнинг тумшуғи жуда мўртлиги боис, қаттиқ идиш уларга зарар етказиши хеч гап эмас. Фақатгина 5 кунлик жўжаларга одатий идишларда озуқа берса бўлади. Куркачалар турган хонанинг ҳароратини 28 даражадан паст бўлмаслигига харакат қилиш керак. Айниқса, биринчи ҳафтада бу жуда муҳим. Агар хона харорати тушиб кетса, жўжалар 25 ёппасига нобуд бўлиши мумкин. Хона хавоси хаддан ташқари қуруқ ёки нам бўлса, жўжалар уйқучи бўлиб қолади ва яхши ўсмайди. Хонада кераклича намлик бўлмаса, жўжаларнинг нафас олиши қийинлашади, танасидаги намлик камайиб кетади. Натижада улар озиқланиши ўрнига ҳам фақат сув ичади. Шунингдек, меъёрдан ортиқ намлик ҳам куркачалар учун халокатли. Бу холатда жўжа танасидаги ортиқча суюқлик нафас йўллари орқали чиқади ва унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, хаддан ортиқ қуруқ ёки нам ҳаво зарарли миккроорганизмларнинг кўпайишига шароит яратади ва куркачалар юқумли хасталикларга чалинади. Ёш куркачаларнинг ўсиб-ривожланишида қуёш нурининг ҳам алоҳида ўрни бор. Ўн-ўн беш кунлик бўлган жўжалар кунига 15-20 минут атрофида офтобга чиқарилиши керак. Кун сайин бу муддат ошириб борилади. Бир ойлик жўжаларни эса кун бўйи бемалол сайрга қўйиб юборса ҳам бўлаверади. Чунки эркинликда улар турли озуқалар, хашаротлар, қуртқумурсқа ва капалакларни ўзлари топиб ейишади. Куркачаларнинг илк озуқаси майдаланган тухум, янги творог, буғдой ёрмаси, қизил сабзи ва кўк пиёздан иборат бўлади. Тўрт суткадан кейин эса тухум ва творогга маккажўхори ёрмасидан ҳам қўшилади. 10 кундан кейин озуқа таркибидаги тухум секинлик билан камайтириб борилади. Творог ва кўкатлар салмоғи оширилади. Шунингдек, куркачаларга ачитилган сут махсулотлари х;ам жуда фойдали. Турли кўкатлар биргаликда гўшт қиймалагичдан ўтказилиб берилса, жўжаларнинг хасталикларга чидамлилиги ортади. Масалан, кўк пиёз ичак хасталикларида муҳим профлактика вазифасини ўтайди. Тухумдан чиққан жўжаларга илк ҳафталарданоқ кўк пиёз мунтазам бериб борилса, улар тез улғаяди, иштахаси ҳам жойида бўлади. Ғозларни парваришлаш Зотлари ва хусусиятлари- ахоли хонадонларида йирик кулранг, Кубань, холмогор, италия ва рейн зотли ғозларни боқиш яхши самара беради. Ғозлар тўдасида 3-4 макиёнга 1 эркак қолдирилади. Макиёни 265- 350 кунлигида (қишда, баҳорда) тухумга киради. Бир мавсумда 30-50-тагача тухум қўяди. Жўжаси 29-30 кунда тухумдан чиқади. Вояга етган эркак ғозларнинг тирик вазни 5-8,7 кг. гача. Яхши боқилган ғозлар 9 ойлигида (3,5- 4,5 кг) гўштга сўйилади. Гўшти таркибида 16% оқсил, 35% ёғ бор. Ёш жўжалари пархез гўшт учун 9 ҳафталигида сўйилади. Парваришлаш-ғоз боқиш қийин эмас. Озуқаси, суви ва сузиши учун ховузча бўлса кифоя. Бир кунда бир бош ғоз учун озуқа рациони (г-да): дон - 150-200; кунжара ва шрот - 400-500; ўт уни - 20-30; ачитқи ем - 7-10; 26 минерал озуқалар. Тухумдан чиққан жўжалар ўша кундан бошлабоқ бемалол озиқланади. Улар учун энг яхши озуқа қайнатилган тухум ва маккажўхори ҳамда буғдойнинг майдалаб аралаштирилганидир. Ғозчалар ўн кунликдан ошгач, уларга майдаланган кўкатларни ҳам бериш керак. Ёш жўжаларни тоза ҳавога сайрга чиқариш даркор. Улар иссиқни унча хохлашмайди. Иккинчи ҳафтадан бошлаб, улар яшаётган катакларнинг ҳарорати 20 даража атрофида бўлса ҳам зарар қилмайди. Аммо улар сақланаётган хонада сув доимо бўлиши шарт. Шунингдек, уларнинг бурун йўлларини тез-тез тозалаб туриш лозим. Биринчи ўн кунликдан кейин ғозчаларни бемалол ота-онаси ёнига қўйиш мумкин. Фақат вақтида овқатлантириб турилса етарли. Ота ғоз болаларига жуда ғамхўр бўлади. У оиласини ташқи муҳитдан кучли химоя қилиш баробарида, керак пайтида ғозчаларни иситади ҳам. Улар инкубатордан чиққан ғозчаларни ҳам яхши қабул қилишади. Нар ва мода ғоз ўзининг еттитўққизта жўжаси билан бирга, 18 тагача инкубатордан чиққан ёки бошқа оиладан келтирилган ғозчаларга бемалол ғамхўрлик қила олади. Fоз, айниқса, донли ўтларни ейишни ёқтиради. Бу пайтда уларга бир марта янчилган дон ёки сабзавотларни аралаштириб беришнинг ўзи етарли. Нон бўлаклари ва ушоқларини ҳам бемалол еяверади. Қишда эса уларга уч махал тўйимли озуқа бериш керак. Асосийси, озуқа айнимаган, ачимаган ва моғорламаган бўлса бўлди. Бу ишнинг хадисини олганлар ғозни сўйишдан ўн-ўн беш кун олдин уни тор жойга қамаб, фақат буғдой ва сув билан боқишади. Бу ғозни сўйилишидан олдин уч сантиметргача қалинликдаги ёғ тўплашига ёрдам беради. Ўрдакларни парваришлаш Зотлари ва хусусиятлари: аҳоли хонадонларида ўрдакнинг оқ москва, украина оқ ва кулранг, хаки-кемпбелл зотларини парваришлаш тавсия этилади. Ёш ўрдакчалар 24-28 ҳафтада жинсий етилади. Галада 5-6 макиёнга битта эркак ўрдак қолдирилади. Бир мавсумда (5-6 ой) 90-130 та тухум қўяди. Тухуми вазни 85-90 г. Тухумдан жўжа очиб чиқиш муддати 27-28 кун. Вояга етган эркак ўрдак вазни 3-4 кг, макиёниники 2,5-3 кг. Гўшти майин, мазали, пархезбоп. Парваришлаш-ўрдак боқиш учун томорқа атрофида оқар сув бўлса бўлади. Рисоладагидек озиқлантирилса ва парвариш қилинса, 50-60 кунлик ўрдак жўжаси 2-2,5 килограммгача етади. Асосийси улар озуқа танламайди. Вояга етган ўрдаклар ўсимлик ва майда хашаротлар билан озиқланаверади. Эътиборлиси, ўрдаклар турли хасталикларга жуда чидамли бўлади. Бу борада уларга товуқ, курка ва хатто ғоз ҳам тенглаша олмайди. 27 Янги тухумдан чиққан ўрдакчалар учун коғоздан ёки тахтадан қути бўлса кифоя. 20-25 та жўжа учун бир метр квадрат жой етарли. Хонадаги ҳарорат 20 даража бўлиши зарур. Ўн-ўн икки кундан кейин ўрдакчаларни бемалол очиқ ҳавога чиқариш мумкин. Аммо илк кунлари уларга алохида эътибор қаратиш шарт. Чунки бир кунлик ўрдакчалар ўзлари овқатлана олмайди. Биринчи куни уларга қайнатилган тухумни майдалаб, қошиқ; билан едириш даркор. Иккинчи кундан ўрдакчалар мустақил равишда озиқлана бошлашади. Дастлаб ўрдакчалар кунига беш-олти марта озиқлантирилади. Ўрдакчалар хонасида сув ва шағал тошчалар доимо бўлиши керак. Икки ҳафталик жўжалар кунига уч марта озиқлантирилса кифоя. Ўрдакчалар уч ҳафталик бўлгунига қадар олдиларидаги сув чуқур бўлмаслиги шарт. Уларнинг қоринлари пат билан қоплангандагина сув хавзасига чиқариш тавсия этилади. Ўрдаклар очиқ сувга қўйилганида тез эт олади ва касал бўлмайди. Беданаларни парваришлаш Хусусиятлари-хозирги кунга келиб бедана боқиш ва кўпайтириш иқтисодий жихатдан яхшигина даромадли соҳага айланган.Бедана анча махсулдор бўлиб, модаси бир йилда 250-255 тагача тухум қўйиши мумкин. Тухумдан чиққан полапонларнинг қарийиб 70-80 фоизи яшаб кетади. Жуда тез ривожланади ва турли касалликларга бардошли. Тўғри, бедананинг вазни енгил, тухумлари ҳам майда. Аммо бедана гўшти ва тухумларининг ғаройиб шифобахш хусусиятлари сабабли унга доим талаб юқори. Бедана бир йилда 250-300 дона тухум қўяди. Тухуми кичкинагина бўлиб, учтаси бир товук тухумига тенгдир. Тухумининг оғирлиги 8-14 грамм, сўйилган бедана гўштининг оғирлиги 100-120 грамм келади. Бедана 50-60 кунлик давридан бошлаб тухум қўя бошлайди, хатто 40 кунлигидан ҳам тухумга кириши мумкин. Бедана тухуми товуқникига нисбатан бир неча баробар фойдали ва ажойиб хусусиятларга эга. Товуқ тухумига қараганда бедана тухуми таркибида калий 5, темир 4,5, В1 ва В2 витаминлари 2,5 баробар кўп| бўлиб, А витамини, никотин кислотаси, фосфор, мис ва бошқа аминокислоталар ҳам анчагина. Оқсил моддаси ҳам бошқа паррандалар тухумига нисбатан анча юқори. Парваришлаш-беданани хонаки тарзда боқиш ва парваришлашнинг ўзига хос томонлари бор. Аввало, уларни жуда яхши ўрганиш зарур. Бу қушлар шовқинни ёқтирмайди. Чунки улар табиатда ўтлар қалин ва баланд 28 ўсганжойларни макон тутишади. Шу боис ҳам бедана парваришланадиган қафаслар (тўр қовоқлар)ни уч томонидан, шовқин ўтказмайдиган мато билан қоплаш мақсадга мувофиқ. Бедана сақланадиган қафас елвизак эсадиган, қаттиқ шовқин эшитиладиган ва кучли ёруғлик тушадиган бўлмаслиги лозим. Қафас ичига уюм-уюм хашак солиш талаб этилади, беданалар уларнинг орасига кириб олишни жуда яхши кўради. Вақти-вақти билан уларни янгисига алмаштириб туриш керак.Катта беданалар бир кеча-кундузда икки-уч марта озиқлантирилади. Омухта ем таркибида дон-ун (арпа, сули, майдаланган маккажўхори унлари аралашмаси) - 60 фоиз, оқсилли аралашма (творог, майдаланган балиқ) - 35 фоиз ҳамда минерал аралашма (тухум пўчоғи, бўр) бўлиши мақсадга мувофиқ. Одатда беданаларга соя ва кунгабоқар шроти (кунжара) бериш мумкин, аммо чигит кунжарасини бермаслик зарур. Тухумдан чиққан полапонлар дастлабки ҳафта мобайнида бир кечакундузда беш мартагача озиқлантирилади. Бир ярим ойлик бўлгунига қадар секин-аста камайтирилиб, икки марта озиқлантиришга ўтилади. Ёз ойларида эса қушларнинг ҳар бирига қўшимча равишда кунига ўртача ўн грамм атрофида майдаланган барра ўт ҳам бериш тавсия этилади, идишида хамиша тоза сув бўлиши лозим. Икки ойлик бўлганидан сўнг беданаларнинг вазни ўсишдан тўхтайди. Бу пайтда нар беданаларнинг оғирлиги 400 граммгача етиши мумкин. Кўп тухум олишни кўзлаганлар учун 1 м2 майдонда 50 тагача бедана боқиш тавсия этилади. Бедана тухумлари совуққа таъсирчан, шу боис ҳам уларни тезроқ иссиқроқ жойга ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бедана тухумининг фойдали хусусиятлари: инсоннинг қон босимини меъёрига келтириб, иммунитетни кучайтиради; юрак қон-томир фаолиятини яхшилайди; соч ва тишлар тўкилишининг олдини олади; асаб тизими бузилиши, камқонлик, гипертоник касалликлар, бронхиал астма ва қандли диабетда ижобий самара беради; умрни узайтиради, кўриш кобилиятини яхшилайди; унинг ёрдамида гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яралари, ўпка шамоллаши, ошқозон ости бези яллиғланиши, стенокардия каби кўпгина касалликларни даволаш мумкин. Бедана тухумини хона ҳароратида 30 кун, совутгичда 60 кунгача сақлаш мумкин. Тадқиқотчилар ва табиблар бедана тухумини исътемол қилишнинг инсон организмидаги хеч бир аъзога салбий таъсири йўқлигини аниқлашган. Бедана гўшти етиштиришни мақсад қилганлар учун эса 1 м2 майдонда 20-30 беданани парваришлаш тавсия этилади. Унинг гўшти юқори 29 калорияга эга, тўйимлилиги,мазаси ва пархезбоплиги жихатидан қуён ва товуқ гўштидан устун туради. Юрак, ошқозон, жигар, ўпка, буйрак касалликларида истеъмол қилинади, сурункали касалликларни даволашда асқотади, ҳаётий тонусни оширади ва суякларни мустахкамлайди. Бедана қафасидаги ҳароратни мунтазам 25 даража атрофида сақлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Аммо вояга етган беданалар, хатто, иситилмайдиган қафасларда ҳам қишни бемалол ўтказа олади. Танасидаги юқори ҳарорат, зич иссиқ патлари ва хашак ичига кириб олиши уларни совуқдан асрайди. Одатда битта бедана саккиз ой боқилади, шундан олти ой давомида тухум олинади, саккиз ойдан сўнг гўштта сўйилади. Битта бедана олти ой давомида тахминан 130 тача тухум беради. Буни беданалар сонига кўпайтириб, даромадни чамалаш мумкин. Масалан 30 кунлик 200 та мода беданангиз бор бўлса, уни боқиш учун бир суткада ўртача олти килограмм ем сарфланади. Агар шунча беданани тўғри озиқлантирсангиз, ойига 4800 донагача тухум олишингиз мумкин.

 
O'xshash e'lonlar

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.