Ko'rishlar soni : 55
0 (0 ta baho) 0 ta buyurtma

Йирик шохли қорамол (Буқа)

19 400 000 so'm

  • Qo'shildi : 20.05.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Jizzax, Sh.Rashidov t.

Miqdori

Sotuvda 50 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

Буқаларнинг оталари генотипи бўйича шакллантирилган, яхшиловчи лидер буқалар оталари қизларининг сут соғими устиворлиги яхшиловчилариникига нисбатан 288 килограммга, сут ёғи 30,6 кг ва сут оқсили 24,5 килограммга юқори. Лекин икки гуруҳдаги барча буқалар яхшиловчи сифатларга эга. Уларнинг ота қизлари сут
маҳсулдорлигининг миқдори (сут соғими, ёғ ва оқсил миқдорлари) бўйича ўз тенгдошлари бошқа буқалар қизлари кўрсаткичларидан юқори бўлган. Ҳар бир наслдор буқани индивидуал баҳолаш ва уларни бир-бири билан ўзаро таққослаганимизда Урна ва Урсел ҳамда Урса ва Уриел лақабли буқа оталари “Дижон” ва “Боард” буқалар энг юқори кўрсаткичларга эга. Биринчиларида қизларининг сут соғими бўйича устиворлиги 1261 кг, сут ёғи бўйича – 56 кг ва сут оқсили – 54 килограммга тенг бўлса, иккичи ота буқаларида тегишлича 1404, 52 ва 53 килограммни ташкил этган. Худди шундай кўрсаткичлар Урсинус ва Уралу лақабли буқалар оталари қизларида кузатилади Яхшиловчи буқалар гуруҳларидаги Урсин, Урсола ва Урим лақабли буқалар оталарининг қизлари сут соғими бўйича 1038-1497 килограммга устиворлик қилган бўлсада, сутнинг таркибидаги ёғ ва оқсил миқдорининг пастлигида сут ёғи 17-49 кг ва сут оқсили 28-50 килограммга тўғри келган. Айрим буқа оталари қизларининг сут
маҳсулдорлигини барча кўрсаткичлари (сут соғими, ёғ ва оқсил миқдори) тенгдошлариникига нисбатан устиворлик қилган. Жумладан, Дижон, Супермал буқаларининг қизларида, уларда тегишлича сут соғими устиворлиги 1261 ва 1391 килограммни, ёғ миқдори 0,06 ва 0,05%, 0,08 ва 0,05 фоизга тенг. Сигир сутининг серёғлиги сут ёғ чиқимини оширади. Оқсил миқдори ҳам шундай характерга эга.
Яхшиловчи лидер буқаларнинг сут ёғи яхшиловчи буқалариникига нисбатан 2,25 бараварга ва сут ёғи 1,94 бараварга юқорилиги сигирларнинг ирсиятлигига боғлиқ [15]. Яхшиловчи буқалар гуруҳида энг паст кўрсаткич Унит лақабли буқа отасининг қизларида кузатилди. Улар сут соғими бўйича ўз тенгдошларидан 40 килограммга, сут ёғи
бўйича 10 килограммга устиворлик қилган бўлса, сут оқсили бўйича (-8 кг) орқада қолган. Бундай буқаларни нейтрал буқалар қаторига ўтказиш мумкин

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.