4.9 ( 228 ta baho ) 498 ta buyurtma

JINGDA CБ (ЦЗИНДА)

  • Sotuvchi:"MAS'UL SAVDO" MCHJ
  • Manzil: Toshkent sh., M.Ulug'bek t.
  • Aloqa:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Qo'shildi : 26.09.2022
  • Ko'rishlar soni : 3150

Miqdori

Sotuvda 43 dona bor

Narxi

7 651 157 so'm

Bu haftada 445 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

JINGDACБ (ЦЗИНДА) – кенг доирадаги турли касалликларни даволашда қўлланилиши мумкин бўлган янги авлод кўпфункционал даволаш аппаратидир. Аппарат фойдаланишда нисбатан оддий. Ундан ташқари, Hua Yang савдо белгиси сервислари ва мижозларини ўқитишни ҳисобга олиб, ундан клиникаларда шифокорлар томонидан, шунингдек, оддий одамлар томонидан оила доирасида фойдаланилиши мумкин. 

 

JINGDAСБ -18 кўпфункционал даволаш аппарати қўлланишда жуда қулай, сабаби у кичик ўлчам ва оғирликка эга. Аппаратдан ҳатто тайёргарлиги кам бўлган инсонлар ҳам фойдалана олади. Муолажалар ўтказишда тери қопламасида бузилиш содир бўлмайди, зарарсиз бўлиб, инсон организмига ижобий таъсир этади. Бундан ташқари, аппарат ёрдамида даволашни бошқа даволаш турлари билан биргаликда ўтказиш мумкин. Тиббий мутахассислар, шунингдек, оддий одамлар томонидан узоқ йиллар мобайнида касалликларнинг профилактикаси ва даволашда қўлланилиши, Ўзбекистонда JINGDA СБ-18 аппаратининг «УЙ ДОКТОРИ (ШИФОКОРИ)» номини олишига сабаб бўлди. Бу ном одамлар орасида унинг ёрдамида ўз мижозлари, яқинлари ва танишларига ёрдам берганлиги учун аппарат самарадорлигини юқори баҳоланишидан дарак беради. 

 

Hua Yang савдо белгисининг алоҳида ютуқлари касалликларни даволашда JINGDACБ-18 аппаратини қўллашда анъанавий тиббиёт ва шарқона табобатнинг даволаш тамойилларини уйғунлаштирувчи усулларни яратишдан иборат. Жумладан, Су-Джок ва акупунктура методи бўйича JINGDAСБ -18 кўпфункционал даволаш аппаратидан фойдаланиб, касалликларнинг профилактикаси ва даволаш усули бунга мисол бўла олади.

 

Hua Yang СБ мижозлар билан ишлашда қўллайдиган асосий афзал йўналишларидан бири қулайлик бўлиб ҳисобланади. Мазкур қоида нафақат Hua Yang СБ маҳсулотларига, балки мижозлар билан ишлаш тизимига ҳам тааллуқлидир. Бугунги кунда Hua Yang СБ мижозлари даволовчи JingdaТМ-18 кўпфункционал аппаратини нақд пул эвазига ҳам ва пластик карта ёрдамида нақд пулсиз тўловлар ҳисобига ҳам сотиб олишлари мумкин. Бундан ташқари, Hua Yang СБ JingdaТМ-18 аппаратини  кредитга ҳам сотиб олиш имкони тақдим этилади. 

 

JINGDACБ-18 КЎПФУНКЦИОНАЛ ДАВОЛАШ АППАРАТИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ 

 

JINGDACБ-18 кўпфункционал даволаш аппаратининг соғломлаштирувчи таъсири унинг уч турдаги: электрик, магнит ва товушли тўлқинларни бошқариш (генерациялаш) хусусиятига асосланган

 

JINGDAСБ-18 кўпфункционал аппарати 6 хил турли муолажалар ўтказиш имконини беради:

 

1. ЭЛЕКТР-ТОВУШЛИ ГИДРОМАССАЖ. Мазкур усул биологик фаол нуқталарга икки физик (электрик ва товушли) элементлар ва сув билан таъсир этиш имконини беради. Қон айланиш, мушаклар бўшашиши ва шу билан бирга, организмни шлаклардан тозалашни яхшиланишига ёрдам беради.

 

2. ЭЛЕКТР-МАГНИТ-ТОВУШЛИ УҚАЛАШ(МАССАЖ) ВА ФОРЕЗ. Бундай усул тўқималар, ҳужайралар микро уқалаш(массажи) ва дори-воситаларининг зарур органга тўқималар яхлитлигини бузмай киритишга асосланган. Мазкур муолажалар мушаклар тонусларини меъёрлаштиради, сўрилувчи оғриқ қолдирувчи хусусиятга эга. Агар даволаш малҳамлари(мазь) ва кремлар билан биргаликда фойдаланилса, кучайтирувчи таъсирга эга.

 

3. ЭЛЕКТР-ТОВУШЛИ УҚАЛАШ(МАССАЖ) (ЭЛЕКТР РАҒБАТЛАНТИРИШ) – органлар ва тўқималар фаоллигини ошириш ва хусусиятларини тиклаш учун электрик тўлқинлар таъсиридан фойдаланилади. Электр-товушли уқалаш(массаж) оғриқли синдромни камайтиради, томирлар тонусини яхшилайди, организм қон айланишини яхшилайди. 

 

4. БИОЛОГИК ФАОЛ НУҚТАЛАРГА ТЕЗКОР ТАЪСИР УСУЛИ(игна санчиш имитацияси). Мазкур усулнинг моҳияти шундаки, биологик фаол нуқталарга электрик, магнитли ва товуш тўлқинлар ёрдамида тезкор таъсир этиш хитой тиббиётида кенг танилган игнасанчиш муолажалари билан даволаш самарасига муқобил бўлади. 

 

5. ИОНОФОРЕЗ (ДОРИ-ВОСИТАЛАРИНИ НОИНВАЗИВ КИРИТИШ) УСУЛИ.

Терига оддий усулда киритиладиган дори-воситаларидан фарқли равишда, уларни ионофорез ёрдамида киритиш ионларнинг ҳаракати ва сувда эрувчи моддалар уларни чуқур тери қатламлари остига етказилишига имкон беради. Ионофорез ёрдамида киритилган моддалар ионлашган шаклда бўлиши сабабли уларнинг биологик хусусияти ва натижада клиник самараси ошади. Ионофорез жараёнида барча турдаги модда алмашишни рағбатлантиришга ёрдам берадиган тўқима ионлари ва ҳужайра мембраналари жалб этилади. 

 

6. СУ-ДЖОК УСУЛИДА ТАШХИС ВА ДАВОЛАШ 

Су-Джок – бу акупунктура йўналиши бўлиб, кафт ва оёқ тагининг маълум биологик фаол нуқталарига таъсир кўрсатишга асосланган. Мазкур тўғри топилган нуқталар проекцияларида рағбатлаштириш ёрдамида яққол намоён бўладиган даволаш натижаларига эришиш мумкин. Кафт ва оёқ таги ажойиб мувофиқликка эга. 

 

Шу тариқа, юқорида келтирилган муолажаларни ўтказиш имкониятлари эвазига, JINGDAСБ -18 кўпфункционал даволаш аппарати тиббиёт амалиётида 6та ўхшаши йўқ вазифани бажаради:

1. Диагностика(ташхис) ва даволаш (Су-Джок методикаси бўйича);

2. Релаксация (электр-товушли гидромассаж);

3. Микромассаж (электр-магнит-товушли уқалаш(массаж) ва форез);

4. Оғриқсизлантирувчи (электр-товушли уқалаш(массаж);

5. Игна санчиш усули бўйича даволаш (биологик фаол нуқталарга тезкор таъсир этиш усуллари);

6. Дори-воситаларини ноинвазив киритиш (ионофорез усули).

 

JINGDAСБ-18 кўпфункционал даволаш аппарати кенг доирадаги турли касалликлар ва синдромларни даволаш ва профилактикасида самарали. Улар орасида кўп тарқалганлари қуйидагилардан иборат:

 

Юқори ва паст қон босими;

Бош мия қон айланишини муаммолари;

Бош мия қон босимининг кўтарилиши;

Ҳар қандай этиологиядаги бош оғриғи;

Мия фаоллигини пасайиши (ўқувчи ва талабаларда учрайди);

Нефрит ва невралгиянинг турли турлари;

Оёқ бўғинларининг оғриғи ва яллиғланиши;

Қанд диабети оқибатлари;

Умуртқа остеохондрози;

Умуртқалараро диск чурраси;

Эркак ва аёл жинсий орган касалликлари;

Шамоллаш касалликлари;

Ичкиликбозлик(алкоголизм)ва кашандалик;

Жарроҳлик амалиётидан кейинги яраларни даволаш ва битиши;

Инсон организмидаги паразитлар билан боғлиқ касалликлар.

 

 

 

 

 

 

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.