5 ( 3 ta baho ) 6 ta buyurtma

Сув насослари


Miqdori

Sotuvda 5 dona bor

Narxi

32 500 000 so'm

Bu haftada 6 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

Насос, асосан, парракли, уюрма ва ҳажмий хилларга, булар эса яна бир неча турларгабўлинади. Парракли Насос двигатели ғилдиракни айлантирганда парраклари суюқлик оқимига таъсир қила-ди ва уни ҳаракатлантиради. Парракли Насоснинг марказдан қочма, диагонал ва (ўқавийўқ бўйлаб ҳайдайдиган) хиллари бор. Булар суюкликни сўриш хусусиятига эга бўлмагани учун уларни юргизиб юборишда сўриш трубаси ва ғилдиракка суюқлик қуйилади. Парракли Насос 1 — 2500 м сув устунига тент босим керак бўлган жойларда ишлатилади. Ф. и. к. — 90 — 92%. Уюрма Насосда двигатель энергияси уюрма ҳосил қилади; уюрма суюкликни илаштириб, ҳаракатла-нишга мажбур қилади. Уюрма Насос қовушоқлиги кам суюқликларни ҳай-даш учун қуввати бир неча кВт дан ошмайдиган стационар ва кўчма қурилмаларда ишлатилади. Босими парракли Насосга қараганда 2—10 марта ортиқ, ф. и. к. – 25 – 50%.

Ҳажмий Насосда суюқлик Насоснинг берк бўшлиғидан қувурларга поршень (плунжер), шестерня, винт, кулачок ва б. таъсирида ўтказилади. Насосга кираётган ва ундан чиқаётган суюқликнинг солиштирма энергиялари фарқи босим дейилади. Ҳажмий Насоснинг поршенли (плунжерли), мембранали, роторли ва б. хиллари бор. Прошенли Насосда суюқлик иш камералари ҳажмининг ўзгариши ҳисобига ҳаракатланади. Роторли Насос шестерняли, пластинкали ва б. хилларга бўлинади. Насослар сув таъминоти тизимларида, нефть чиқариш, нефть махсулотлари ва газларни ҳайдашда, кема ва гидропресс қурилмаларида, автомобилларда, биноларни шамоллатишда ҳамда техниканинг бошқа соҳаларида кенг қўлланилади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.