Ko'rishlar soni : 31
5 (4 ta baho) 48 ta buyurtma

Асалари кутиси

2 750 000 so'm

2 800 000 so'm

  • Qo'shildi : 06.03.2024
+998 ** (**) ***-**-**
Qoraqalpogʻiston, Beruniy t.

Miqdori

Sotuvda 100 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

Асалари бежиз етти хазинанинг бири, деб ҳисобланмайди. Ҳақиқатан ҳам бу фойдали ҳашаротнинг фойдаси жуда катта. Унинг асали, заҳри, сути прополиси, гулчанги кўпгина хасталикларга даво. Шунингдек, унинг муми саноатимизда муҳим хомашё ҳисобланади. Асаларилар ўсимлик гулини четдан чанглантириши натижасида, уларнинг турларини соғломлаштириш ва юқори маҳсулдор навларни вужудга келтиришга шароит яратади ва уларнинг ҳосилини маълум даражада оширади. Асалари оиласи. Асалариларнинг ўртача оиласи 50–80 минг ишчи асалари, юзларча эркак асалари ва битта она асаларидан ташкил топади. Шу билан бир вақтда, оилада тухум, личинка ва ғумбаклар ҳам бўлади. Уянинг кўп қисмини ишчи асаларилар ташкил этади. Ишчи асаларилар уя асалариларига ва учадиган дала асалариларга бўлинади. Баҳор ва кузда, яъни табиатда гулчанги ва гулшира кўпроқ бўлганда ишчи асаларилар 40–45 кунгача яшай олади. Куз ва қишловдан олдин тухумдан чиққан асаларилар эса, олти-етти ой яшайди. Эркак асаларилар оиланинг вақтинча аъзоси ҳисобланади. Уларнинг бирдан-бир вазифаси она асаларини кўпроқ уруғлантиришдир. Эркак асаларилар баҳор ўрталарида вужудга келади. Ишчи асаларилар эркак асаларини фақат шира йиғиш пайтидагина боқадилар. Шира йиғиш иши тугаши билан, эркак асаларилар рахмсиз суратда, уядан ҳайдаб чиқарилади. Она асалари уядаги ягана урғочи асалари бўлиб, барча асалариларнинг онасидир. Яхши она асалари кунига 2000 тагача тухум қўяди. Асалари оиласининг соғлом бўлиши, она асаларининг сифатига боғлиқ. Она асалари беш йилгача яшаши мумкин. Аммо икки ёшга киргач, унинг тухум қўйиш қобилити пасаяди ва кўпроқ эркак асалари чиқадиган тухум қўя бошлайди. Шунинг учун ҳам тажрибали асаларичилар она асаларини ҳар йили алмаштирадилар.

Кўп асал берадиган асалари оиласини қандай аниқласа бўлади? Асалари оиласини кучига қараб, албатта. Кўп асал берадиган асалари оиласида рамкалар сони 10–15 та ва ундан ҳам кўп бўлади. Бу рамкаларда 8–10 та гача очиқ ва ёпиқ насллар бўлиши лозим. Рамкалар орасидаги йўлакчалар асалари билан зич жойлашган бўлиши керак. Бу белгилар, албатта асалари оиласи кучли ва кўп асал тўплашидан далолат беради. Асалари оиласининг текшириш қоидалари. Асалари оиласини ташқи ҳарорат салқин жойда +14оС дан паст бўлмаганда, умумий текширишга киришилади. Аммо асалари оиласининг умумий аҳволи қониқарли бўлса, у ҳолда тўлиқ текшириш ишлари ҳаво ҳарорати 16–18оС бўлгунча қолдирилади. Асалари оиласини текшираётган вақтда асаларичининг қўли тоза, оқ ёки қора халат ҳамда қўланса (атир, упа, пиёз, саримсоқпиёз, бензин, керосин, тер) ҳид келмайдиган кийимларни кийган бўлиши керак. Шундай қилинганда асаларилар кам безовталанади ва чақишга ҳаракат қилмайди. Асалари оиласини текширишда тутатгич ёрдамида асалари уясига асалари кирадиган туйнукча орқали 2–3 марта тутун тутатилада, орадан 1–1,5 дақиқа ўтгач уя қопқоғи очилиб, устки ёпқичнинг бир чеккасини қайтариб, секин-аста рамкаларни асаларичи исканаси ёрдамида суғуриб олиб, текширишга киришилади. Уяни текшириш вақтида асаларилар билан ишлаш қоидасига (уяни тақиллатмай, асалариларни безовталантирмай) амал қилиш керак. Оилани текшириш вақтида асаларичи асалари кирадиган туйнукча олдини тўсиб қўймаслиги лозим, у уянинг ён тарафида туриб ишлаши зарур, акс ҳолда асаларилар безовталаниши мумкин. Бундан ташқари, асалари уяси текширилаётган пайтда, қўшни уя асаларилари ўғирликка кираётганини сезса ҳам асаларилар безовталанади. Шунинг учун ҳам текширишни дарҳол нариги четдаги қатордан бошлаш керак.

Рамкаларни асаларилардан тозалаш керак бўлса, ғоз патидан тайёрланган супурги ёки бойланган бир тутам ўт ёрдамида, асаларилар супуриб туширилади. Агар ўша рамкада ёш асалари қуртчалари ва янги келтирилган гул шираси бўлмаса, у ҳолда рамканинг икки четидан маҳкам ушлаб, асалариларни силкитиб тушириш мумкин.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.