5 ( 2 ta baho ) 40 ta buyurtma

Яшик ишлаб чикариш учун Терак ғўласи


Miqdori

Sotuvda 850000 kub. metr bor

Narxi

1 500 000 so'm

1 600 000 so'm

Bu haftada 2 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

Терак (Популус Л.) — толдошлар оиласига мансуб дарахтлар туркуми. Айрим маʼлумотларга коʻра, 100 дан ортиқ, тури бор. 30 га яқин тури Евросиё, Шим. Америка ва Шимолий Африкада Таркалган. Оʻзбекистонда теракнинг коʻкяпроқли Т. ёки зангори баргли Т. (П. пруиноса Счренк), фурот Т.и (П. эупҳратиcа Олид.), мирзатерак (П. нигра Л.), афгʻон Т.и (Р. афгҳаниcа), оқ терак (П. алба), Бахофен тераги ёки коʻктерак (П.бачофену Wиерзб.) турлари оʻсади. Мирзатерак, коʻктерак, оқтерак турлари коʻп экилади. Теракларнинг баʼзи турлари боʻйи 30— 45 (баʼзан 60) м гача, диаметри 1,5 (айрим дарахтлариники 3) м гача етади. Т.лар танаси тик, шохшаббаси тухумсимон, пирамидасимон, кенг овалсимон боʻлади. Барглари бандли, кетмакет, барг пластинкаси яхлит ёки кертикли, наштарсимон. Кучаласи силиндрсимон, бошоқсимон тоʻпгул, гуллагандан кейин тоʻкилади. Гули бир жинсли, икки уйли. Аксарияти барг ёзишдан олдин, баʼзилари барг ёзгандан кейин гуллайди. Уругʻи коʻсакча, шамол ва сув ёрдамида тарқалади. Нам тупрокда тез униб чиқади. Т. иссиқсевар, ёругʻсевар, совуққа бардошли (мас., мирзатерак) оʻсимлик. Сернам ва унумдор тупрокларда тез етилади, лекин баʼзилари шоʻрхок тупроқни хуш коʻрмайди. Т. қисқа умрли (25—30 ёшгача яхши ривожланади) дарахт боʻлса ҳам 150—200 йил умр коʻрадиганлари гʻам (мирзатерак ва оқтеракнинг айрим дарахтлари) бор.

Теракзорлар соф ва аралаш ҳолда ташкил этилади. Қайир ерлар шароитида Т. қайрагʻоч, қандагʻоч ва буталар билан бирга етиштирилади. Оʻрмончилик ривожланган мамлакатларда Т.ни коʻпайтиришда янги йигʻиб олинган уругʻлари сепилиб, дастлаб коʻчат (1 га майдондан 400—500 минг туп) олинади. Бир йиллик коʻчатлардан 2йили теракзорлар барпо этилади. Оʻзбекистон шароитларида бир йиллик новдалардан олинган каламчалардан (уз. 30—35 см) коʻпайтирилади (ёʻл ёқалари, ариқбоʻйларига бир қаторлаб экилганда туплар ораси 0,8–1 м, теракзорларда 0,8—1хЗ м схемада экилади), илдизидан бачкилаб, тоʻнкасидан оʻсиб чиқиб ҳам коʻпаяди. Қулай шароит боʻлса ва терак етиштириш технологиясига риоя этилса, 25—30 ёшида гектаридан (Оʻзбекистонда, ҳатто 15—20 йилда) етилган (8—10 ёшида ишга яроқли) 500–900 м³ гача ёгʻоч олинади. Т.лар турлари тез оʻсиши, манзарали боʻлиши ва жой танламаслиги сабабли иҳота ва оʻрмон муҳофазаси, коʻкаламзорлаштириш ишларида муҳим аҳамият касб этган (қаранг Дала иҳота оʻрмонзорлари).

Т. ёгʻочи иморат қурилишида, ёгʻочни қайта ишлаш, мебел саноатида ишлатилишидан ташқари селлюлозақогоз саноати учун муҳим хом ашёдир. Унинг ёгʻочи гидролизланиб этил спирта олинади. Т. селлюлозасидан газлама, корд толаси тайёрланади. Гугурт ишлаб чиқариш.да ишлатилади. Т., асосан, иҳота оʻрмонлар ҳосил қилиш учун коʻп экилади. Кейинги йилларда Оʻзбекистонда иморатбоп қурилиш материаллари олиш мақсадида теракзор майдонлар коʻп ташкил қилинмоқда. Америка ва Европадан тез етиладиган Т. навлари келтириб экилмоқда. Оʻзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 8 февралдаги "Саноат теракчилигини ривожлантириш ва бошқа тез оʻсувчи ёгʻочбоп дарахтзорларни барпо этишга оид чоратадбирлар тоʻгʻрисида"ги қарори эʼлон қилиниб, мамлакат ҳудудида ҳар йили 10 минг гектар майдонда теракзорлар ташкил этиш режаси белгилангандан кейин бу соҳага, теракчиликка жиддий эʼтибор берила бошланди.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.