0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Ловия


Miqdori

Sotuvda 500000 kilogramm bor

Narxi

30 000 so'm

300 000 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

ЛОВИЯ

ЛОВИЯ (Phaseolus) — дуккаклилар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар, лианалар, чала буталар туркуми; дуккакли дон экини. Тропик ва субтропикларда, асосан, Америкада 200 дан ортиқ тури учрайди. Жаҳон деҳқончилигида Ловиянинг оддий Ловия (P. vulgaris) тури (ватани — Марказий ва Жан. Америка) энг кўп тapqалган. Шунингдек, кўпгулли Ловия, лима Л. си, ингичка баргли Ловия, осиё Л. си, адзуки Ловия, гуручсимон Ловия ва б. турлари ҳам экилади. Ер юзида Ловия экиладиган майдонлар 22 млн. га (1999). Ҳиндистон, Бразилия, Хитойда катта майдонларда етиштирилади. Ўзбекистонда қадимдан оддий Ловия экилади. Илдизи — ўқ илдиз, яхши ривожланади, тупроққа 1,5—2 м чуқурликкача кириб боради. Илдизида туганаклар ривожланади. Пояси ўтси-мон, шохланади, айрим турлари чирмашиб, 3—4 м гача етади. Барги мураккаб, тоқ, патсимон, уч бўлакли. Гули икки жинсли, барг қўлтиқларида биттадан ёки шингил тўплам ҳосил қилиб жойлашади. Меваси дуккак, ранги оч пушти ёки тўқ жигарранг, кора. Дуккагида 6—12 та уруғ бўлади. Уруғи буйраксимон, ранги оқ, сариқ, пушти ва б. рангда. 1000 донаси 50—370 г.

Ловия иссиқсевар ўсимлик, уруги камида 8—10° да униб чиқади. Майсаси — 0,5, — 1,0° да нобуд бўлади. Майсаланиши учун 15—18°, гуллаши учун энг қулай ҳарорат 18—25°, мева ҳосил қилиши учун 20—23°. Л. намсевар, Ўзбекистонда сувли ерларга экилади. Унумдор тупроқ шароитларига талабчан. Ўсув даври 75— 120 кун. Ёрмаси оқсилга бой, юқори калорияга эга. Тула пишмаган дуккаклари ва донларидан консерва ишлаб чиқарилади. Дони таркибида 20—31% оқсил, 0,7-3,6% мой, 50-е крахмал, 2,3—7,1% клетчатка, алкиль кислоталар мавжуд. Пояси чорва моллари учун яхши озуқа ҳисобланади. Айрим турлари манзарали ўсимлик сифатида экилади. Тупроқни азот билан бойитади.

Асосий экин тарзида баҳор (апр. нинг охири ёки май ойи)да ва такрорий экин сифатида июнь ойида экилади. 1 га майдонга 60—250 кг уруғлик сарфланади. Экиш чуқ. 3—5 см. Ҳосил дуккаклари 75—80% пишганда, дуккаклар кам чатнайдиган вақтда йиғилади, хирмонда қуритилади, тозаланади. Ҳосилдорлиги 25—40 ц/га.

Навлари. Ўзбекистонда суғориладиган ерларда Наврўз, Кахрабо ва б. навлари экилади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov puli ko‘chirildi

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — OOO «Smart Marketplace». Barcha huquqlar himoyalangan.