Қирғизистонда селекция йўли билан қўйнинг янги зоти яратилди ва рўйхатга олинди. Қўйнинг тирик вазни эса 65 кг булиб нархи эса 2400 000 сумга тўғри келади.Қўйларимизнинг ветеренария паспорти электрон рақамлари ва визуал рақамлари сирғаси барча керакли хужжатлари мавжуд.
Бу ҳақда Қишлоқ, сув хўжалиги ва минтақавий ривожланиш вазири Асқарбек Жанибеков Sputnik Қирғизистон мултимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Унга кўра, 15 апрел куни янги қўй зоти "Арашан" номи билан рўйхатга олинди. 1997 йилдан буён селекционерлар иш олиб боришди."Маҳсулдорлик кўрсаткичлари жуда юқори. 6-7 ойда қўзиларнинг вазни 55-60, бир ёшда 75-80, катта қўчқорлар 175-180 килограммга етади. Бу фермерларимиз учун қўйчиликдан даромадни ошириш учун яхши имконият", - деди вазир.
Вазир зотга ички ва ташқи бозорда талаб катта эканлигини таъкидлади. Ҳозир жами 5 850 бош "тоза зот" мавжуд, уларнинг сони камлиги сабабли нарх юқори.
"Тўрт беш ойлик қўзичоқнинг нархи минг долларни ташкил этади. Нархи 50 минг долларга этадиган қўчқорлар ҳам бор. Ўртача наслдор қўчқор - 10 мингдан ва ундан ортиқ. Қозоғистон ва Россиядан буюртмалар кўп.