5 ( 1 ta baho ) 500 ta buyurtma

Парранда


Miqdori

Sotuvda 15000 dona bor

Narxi

50 000 so'm

Bu haftada 1 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

Парранда , 100 кунда 3 кггача гўшт қилади.

Бугунги кунда дунё аҳолисини прогресс асосда ўсиши уларни озиқовқатга бўлган талабини қондриш дунё бўйича глобал муаммоларни кўндаланг қилиб қўймоқда. Бу глобал муаммоларни ечими учун бутун бир комплекс омилларга демографик, экологик, иқтисодий, технологик, социалсиёсий характерга эга бўлиб, бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқ бўлган масалаларни ечимини топишни кўндаланг қилиб қўяди. Ўзбекистон Республикасида кундан-кунга жадал суратлар билан ўсиб келаётган аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва хўжалик юритишни янада яхшилашда парранда махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва паррандачиликни республикамизда ривожлантириш долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда паррандачилик соҳаси республикамиз бўйлаб минглаб инсонларни иш билан таъминлаб, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига муҳим манбалардан бирига айланган. Озиқ-овқат хавфсизлигини барқарор таъминлашда паррандачиликни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга. Паррандачилик чорвачиликнинг тез етилувчан соҳаларидан бири бўлиб, аҳолини парҳез гўшти ва тухум маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради. Бинобарин, маслаҳатимиз уй шароитида, ёки кенг миқёсда қандай қилиб паррандаларни парваришлаш, кўпайтириш ва улардан самарали ҳамда фойдали озиқ-овқат махсулотлари олиш тўғрисидадир. Паррандаларнинг хозирги кунда аҳоли хонадонларида тухум йўналишидаги замонавий юқори маҳсулдор кроссларидан Ломанн (Германия), Хайсекс, Бованс, Декалб (Голландия), Хайлайн (АҚШ) ва Родонит-3 зотларини боқиш мумкин. 1-расм. Паррандаларни ота-оналик галаси Парваришлаш-ахоли хонадонларида паррандалар катакларда ёки ерда боқилади. Улар, асосан, қуруқ аралашма емлар билан озиқлантирилади. Бир бош товуқ учун бир йилда ўртача қуйидаги миқдордаги аралашма ем талаб этилади (кг): Катакларда боқиладиган тухум берадиган товуқлар учун-50; 4 гўшт олинадиганлари учун-65; икки ойгача бўлган бройлер жўжалари учун4,7; тухум олишга мўлжалланган5 ойликкача жўжалар учун-11,8. Жўжа очириш учун тухум олишда 5-7 та товуққа 1-та хўроз қўйилади. Хўрозлар 2-3 йил фойдаланилади. Товуқлар томорқадан чиқадиган буғдой қолдиқлари, маккажўхори, сабзавот маҳсулотлари, қовун-тарвуз пўчоқларини танламасдан ейди. Товуқларни катакларда сақлаб боқиш учун тирик вазни ва ривожланиш даражасига қараб ўстириш цехида вояга етган110-120 кунлик макиён жўжалартанлаб олинади. Товуқхонага бир хил ёшдаги парранда жойлаштирилиши тавсия этилади. Урчитилувчи товуқлар галаси учун ташқи кўриниши ва уруғ сифати баҳоланган хўрозлардан фойдаланилади, хўрозларнинг макиёнларга бўлган миқдори 1:8 нисбатда бўлиши тавсия этилади. Товуқларни тирик вазни ойига бир марта ўлчанади. Паррандани ўтказишдан олдин сув узатиш тизими яхшилаб ювилади ва ишлаши текшириб чиқилади. 3-4 соат вақт ўтиб паррандалар сувни тўғри топиб ичаётганига ишонч хосил қилгандан кейин озуқа тарқатилади. Сувни ичаётганлигини ҳар куни назорат қилиб бориш жуда муҳимдир. Товуқхона микроиқлим меъёрлари: ҳаво ҳарорати 18-200С иссиқликни, нисбий намлик 60-70 фоизни, йил мавсумлари бўйича ҳаво алмашинуви совуқ даврларда 0,8-1,0 м3 /кг.ни ва иссиқ даврларда 5 м3 /кг.ни ташкил этиши керак. 1-жадвал 17 ҳафтадан юқори ёшдаги парранда учун меъёрлар Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги Ер(пол)да боқиш Катакларда боқиш Вентиляция (шамоллатиш) 1 кг. тирик вазнга 4 м3 /соат 4 м3 /соат Жойлаштириш зичлиги 1 м2 6 – 8 бош 22 бош 1 м2 (иссиқ иқлимда) 6 бош - 1 бош - 500 см2 Сув ичириш фронти 1та сувдон 100 бош - 1та сувдон (иссиқ иқлимда) 70 бош - 1та ниппель 9 бош 5 бош Озиқлантириш фронти озуқа занжири 10 см 12 см 1та емдон 20 бош - Уя уя (алохида) 4 – 5 бош - уя 1 м2 (гуруҳга) 120 бош -

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.