0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Парранда (тирик товуқ)


Miqdori

Sotuvda 500000 dona bor

Narxi

75 000 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

Паррандачилик — уй паррандаларини етиштириш; чорвачияикнинг бир тармоғи. P.нинг асосий маҳсулоти — озиқ-овқатга ишлатиладиган тухум ва гўшт; қўшимча маҳсулоти — парранда пати ва пари. Паррандаларни сўйиш ва уни қайта ишлаш чиқиндиларидан ем уни ишлаб чиқарилади. Парранда гўнги — қимматли органик ўғити. P.да тухум, асосан, тухум йўналишидаги, қисман гўшт-тухум ва гўшт йўналишидаги товуқ зотлари ва кроссларидан олинади. Гўшт етиштириш учун гўшт берадиган товуқ, ўрдак, курка, ғоз, сесарка, гўшт каптарлар кўпайтирилади. Парранда гўшти етиштиришнинг асосий манбаи — брой-лерларни боқишдир. Шунингдек, беданадян парҳез тухум ва гўшт олинади.

P. бундан 4 минг йил муқаддам дастлаб товуқлар хонакилаштирилган Ҳин-дистода пайдо бўлган ва кейинчалик бошқа мамлакатларга аста-секин тарқалган. Кейинчалик паррандаларнинг бошқа турлари ҳам хо-накилаштирилган. 18-19-асрларда Европа, Осиё ва Америкада уй паррандаларининг кўпдан-кўп зотлари яратилди.

Ўзбекистонда 1920-йилларнинг охирига қадар парранда, асосан, жайдари ва каммаҳсул товуқ зотлари фақат хонадонларда боқилган. Республикада П.нинг қишлоқ хўжалиги тармоғи тарзида ривожланиши 20-асрнинг 20-йилларига тўғри келади. Биринчи П. фермалари 1929-йил Қўқон шаҳри ёнидаги ва Самарқанд вилоя-тидаги артелларда ташкил етилган. 1930-йил Тошкентда "Ўзпаррандаинкубатормарказ" тузилди. Ўша йили республикада дастлабки Каттақўрғон инкубатор стяси ишга туширилди. Ўзбекистонда П. урушдан кейинги йилларда тез ривожланди. 1950-йил республикада 11 та инкубатор стяси ишлади. Инкубатор П. стялари к-з ва с-зларда П. фермаларини тузишда ёрдам берди. 1959-йил Бухоро инкубатор П. стяси негизида республикада 1-Бухоро П. ф-каси ташкил етилди. 1960-йилдан еса инкубатор П. стялари 150-180 минг товуқ учун мўлжалланган Тошкент, Ўртасарой, Самарқанд, Ғаллаорол ва Фарғона П. ф-каларига айлантирилди. 1964-йилда Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибида "Ўзпаррандасаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил етилди. 70 дан ортик, П. ф-каси, 12 наелчилик хўжалиги, паррандалар касалликлари бўйича республика ветеринария лаб. ва бошқа ташкилотлар иш олиб борди.

1958-йилда Ўзбекистон чорвачилик и.t. институтида П. бўлими, 1985-йилда генетика-селексия стяси (1994-2003-йилларда "Наслпарранда" илмий маркази) ташкил етилди. 1992-йилдан республикада гўшт йўналишида куркачиликни ривожлантириш бўйича Исроилнинг "МАД" фирмаси билан ҳамкорликда Хонобод (1993), Чимён (1992), Риштон, Урганч ва Янгийўл (1995) П. ф-калари куркачиликка ихтисослашди. Германия, Белоруссия, Исроил, Голландия, Қо-зоғистондан келтирилган зотли товуқ ва курка тухумларидан жўжа очириш йўлга қўйилди. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1996-йил 29-ноябрдаги "Пар-рандачилик хўжаликларини курка гўшти етиштириш учун модернизация қилиш тўғрисида" қарорига кўра, хо-риждан олинган кредитлар ҳисобига куркачиликка ихтисослашган ф-калар сони кўпайди.

2003-йил 4-сентабрда Республика Вазирлар Маҳкамасининг "Паррандачиликда монополиядан чикариш ва иктисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори билан "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси тугатилди, унинг таркибига кирган аксиядорлик жамиятлари шаклидаги 25 П. ф-калари тўлиқ хусусийлаштирилди.

Ўзбекистондаги хўжаликларда товуқ (тухум, гўшт йўналишлари), гўшт учун курка, қисман ўрдак, ғоз, парҳез таомлар учун бедана боқилади. Асосан, товуқнинг оқ леггорн, "Наслпарранда" илмий марказида яратилган икки тизимли, маҳаллий шароитларга яхши мослашган, йилига 240-250 донагача тухум қиладиган "Ўзбекистон" кросси етиштирилади.

Интенсив П.нингтехнологикжараёнлари саноат негизида ташкил етилган бўлиб, йил давомида бир маромда тухум ва гўшт ишлаб чиқаришни таъминлайди. Пар-рандалар, асосан, қуруқ аралаш емлар билан боқилади. Аралаш емга бўлган ўртача йиллик еҳтиёжлар (бир бош учун, кг): катакларда боқиладиган тухум берадиган саноат галалари учун — 50; тухум берадиган зотли галалар учун -54; гўшт олинадиган галалар учун — 65; 2 ойгача бўлган бройлер жўжалар учун — 4,7, тухум олишга мўлжалланадиган 5 ойликкача бўлган жўжалар учун -11,8.

Ўзбекистонда 2000-йилда 1252,9 млн. дона тухум етиштирилди, 14 млн. парранда боқилди.

Хорижий мамлакатларда П. жуда тараққий етган. АҚШ, Канада, Буюк Британия ва бошқа бир катор мамлакатларда йирик механизациялашган корхоналар барпо етилган.

Жаҳонда 20-асрнинг 80-йиллари охирида 500 млрд. донадан ортиқ тухум (енг куп АҚШ, Япония, Франсия, Германияда), 150 млн. т гўшт ( АҚШ, Бразилия, Япония, Франсия, Италия) ишлаб чиқарилди. БМТ маълумотларига кўра, жаҳон мамлакатларида 14139 млн. товуқ, 244 млн. курка боқилади (1999). Яна қ. Бедана, Курка, Товук, Ғоз, Сесарка

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.