5 ( 1 ta baho ) 500 ta buyurtma

Маккажўхори дони


Miqdori

Sotuvda 500 dona bor

Narxi

3 000 so'm

Bu haftada 1 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

Маккажўхори – кўп тармоқли фойдаланишда қимматли, серҳосил, донли экин. Маккажўхоридан яхши концентрат, кўк масса ва силос олиш мумкин. Маккажўхори сўталари сут-мум пишиш даврига кирганда тайёрланган силос чорва моллари учун яхши озуқа бўлади. 100 кг силосда 24 озуқа бирлиги мавжуд.

Маккажўхори экиш учун ер тайёрлашда биринчи навбатда фосфорли ўғит берилади. Агар фермер хўжалигида етарли миқдорда чириган гўнг мавжуд бўлса, гўнг тупроққа солинади. Ер 25–28 см чуқурликда ҳайдалади.

Майдон юзаси текис бўлмаган ҳолларда, махсус техника билан текисланади. Майдондаги нотекисликларни тўғирлаш учун осма текислагич осилган тракторлардан фойдаланилади. Шундан кейин дала мола-борона қилинади.

Маккажўхорини баҳорда донга экиш муддати марказий минтақада жойлашган вилоятлар (Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Фарғона водийси вилоятлари) учун 10–15 апрелга тўғри келади. Жанубий минтақаларда бундан 2 ҳафта олдин (25–30 март), шимолий минтақаларда эса 2 ҳафта кейин (25–30 апрель) амалга оширилади.

Маккажўхорини силос учун баҳорда оралиқ экинлардан ёки ёзда бошоқли экинлардан кейин экиш мумкин.

Баҳорда силос ва донга экишда маккажўхорининг кечпишар, ўрта-кечпишар, ўртапишар нав ва дурагайлари (“Ўзбекистон–601 ЕСВ”, “Ўзбекистон–420 ВЛ”) тавсия этилади. Ёзда дон учун эрта-ўртапишар, эртапишар нав ва дурагайлар (“Қорасув–350 АМВ”, “Ўзбекистон–300 МВ”) танлангани мақул. Пневматик СПЧ-6 сеялкадан фойдаланилганда экиш чуқурлиги 5–6 см. ни ташкил этиб, гектарига 22–25 кг уруғ сарфланади. Уруғлар экилгандан кейин униб чиқиши учун ерда намлик етишмаса, уруғ суви берилади.

Баҳорда уруғлар ерга экилгач ёғингарчилик кўп бўлиб, қатқалоқ ҳосил бўлганда культиваторлар ёрдамида культивация қилинади. Агар уруғлар экилгандан кейин ерда намлик юқори бўлиб ҳаво ҳарорати пасайиб кетса, уруғлар чириб кетади. Бундай ҳолатда қайтадан экиш ишлари амалга оширилади.

Экилган уруғ униб чиққандан кейин 3–4 барг бўлганда биринчи культивация қилинади, қўлда чопиқ ишлари олиб борилади. Агар кўчат сони кўп бўлса ягана ишлари ўтказилади. Бегона ўтлар жуда кўп бўлганда махсус гербицидлар билан ишлов берилади. Маккажўхорида 5–6 та барг ҳосил бўлганда эгат олиш билан биргаликда гектарига 150–180 кг карбамид ёки 250–300 кг аммиакли селитра солиниб биринчи суғориш ўтказилади. Пояда 8–10 та барг бўлганда иккинчи культивация қилинади. Далани бегона ўт босган бўлса чопиқ ишлари ўтказилади, 10–12 та барг ҳосил бўлганда иккинчи озиқлантириш билан бирга иккинчи марта суғорилади.

Маккажўхорининг рўваклари гуллашга келган даврда намликни меъёрида сақлаб туриш учун учинчи марта суғорилади. Бу суғориш бошқа суғоришларга нисбатан узоқроқ давом этади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov puli ko‘chirildi

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — OOO «Smart Marketplace». Barcha huquqlar himoyalangan.