5 ( 1 ta baho ) 270 ta buyurtma

Manzarali daraxtlar


Miqdori

Sotuvda 99999 dona bor

Narxi

100 000 so'm

Bu haftada 1 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

АРЧА (luniperus) — сарвдошлар оиласига мансуб доим яшил дарахт ва буталар туркуми. 70 га яқин тури бор. А. бир жинсли, бир ёки икки уйли, шамол ёрдамида чангланувчи, игнабаргли ўсимлик. Арчанинг эркаклик қуббаси сарғиш, 3 — 6 чангдонли қипиқсимон чангчилардан ташкил топган. Урғочи қуббалари яшил бўлиб, қарама-қарши ёки олдинма-кейин ўрнашган уруғчибарг ва уруғкуртаклардан иборат. Қуббалари юмалоқ (диаметри 5 — 20 мм), ичида 1 — 10 дона уруғ бор. Арча март—май ойларида гуллайди. Меваси қўнғир, иккинчи йили (сент. — нояб. да) пишиб, қиш ёки баҳорда тўкилади. Арча уруғини яхши ундириш учун уни езда стратификация қилиб, кузда сепилади. 2 — 3 ёшли кўча-ти экилади. Арчанинг кўпчилиги ўрта мин-тақаларда ўсади. Баъзи турлари тропик ҳудудлардаги тоғларда ҳам учрайди. I. semiglobosa (совур A.), I. turkestanica (ўрик A.), I. sabina (қора Арча) ва I. seravschanica (Зарафшон А.) каби турлари Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон тоғларида тарқалган бўлиб, махсус арчазорларни ташкил қилади. Арчанинг хўжаликдаги аҳамияти катта. Ёғочи меъморликда, ўймакорликда ва қалам ясашда ишлатилади. Баъзи турларидан хушманзара ўсимлик сифатида фойдаланилади. Қуббаларидан турли моддалар (эфир мойи, қатрон, қанд, мум ва органик кислоталар) олинади. Қуббасининг дамламаси табобатда сийдик ҳайдовчи, балғам кўчирувчи ва овқат ҳазм қилишни яхшиловчи дори сифатида ишлатилади. Ўрта Осиёдаги турларидан олинадиган эфир мойининг цедрол фракцияси эса жароҳатни, суякнинг тешилиб оқишини даволашда қўлланилади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.