Miqdori
Sotuvda 10000 kilogramm bor
Narxi
80 000 so'm
Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш технологияларини жорий этиш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш бугунги кунда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки мамлакатимизда балиқчилик соҳасини ривожлантириш учун масъул этиб бириктирилган.
Бугунги кунда мамлакатимиздаги 3000 та балиқчилик хўжаликларининг асосий депозит ҳисобварақларига “Ипотека-банк” АТИБнинг ҳудудий филиаллари томонидан хизмат кўрсатилмоқда. Ўтган йили балиқ етиштиришга доир 437 лойиҳага 166,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Хорижга экспорт қилинган балиқ маҳсулотлари эса 446,1 тонна, яъни 1,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.
Фермерлар балиқ етиштиришнинг интенсив усулидан кенг фойдаланаяпти. Ёпиқ сув айланиш тизими, интенсив кичик сув ҳавзалари, қафас (садок) ва «Шоли+балиқ» усулларида етиштирилган балиқлар инсон саломатлиги учун фойдали экани эътироф этилмоқда.
Балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари турларини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, мавжуд ҳавзалар имкониятларидан самарали фойдаланиш, интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда балиқчилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилган балиқчилик кластерининг аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тажрибасини (кейинги ўринларда – кооперация) ҳар бир вилоятда жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Бунда кооперация асосида хонадонларда балиқ етиштириш қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгилансин:
балиқчилик хўжаликлари хонадон эгаларини балиқ етиштириш бўйича ўқитишни ташкил этади, уларга балиқ етиштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, балиқ чавоқлари, омухта ем, минерал ўғитларни етказиб беради ҳамда улар томонидан етиштирилган балиқни келишилган нархларда сотиб олади;
хонадон эгалари ўз хонадонларида балиқчилик хўжаликлари томонидан етказиб берилган маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда интенсив усулда етиштирилган балиқларни келишилган нархларда уларга сотади.
2. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимларининг ёрдамчилари хонадон эгалари билан ҳамкорликда кооперация асосида хонадонларда балиқ етиштириш бўйича ташаббускор балиқчилик хўжаликларининг рўйхатини шакллантирсин ҳамда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси билан биргаликда лойиҳаларни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
3. Белгилансинки:
2022 йил 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйишга рухсат берилади;
2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади;
балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида белгиланади.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.