Ko'rishlar soni : 104
5 (1 ta baho) 1500 ta buyurtma

Шафтоли кўчати

11 000 so'm

  • Qo'shildi : 06.03.2024
+998 ** (**) ***-**-**
Farg'ona, Quva t.

Miqdori

Sotuvda 500000 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

Шафтоли (Персиcа) — раъногулдошларга мансуб дарахтлар туркуми; мевали дарахти. Ватани — Ўрта Осиё. 6 тури маълум: оддий Шафтоли, гансун Шафтолисиси, david Шафтолиси, потанин Шафтолиси, мир Шафтолиси, фарғона Шафтоли

АҚШ, Европанинг жануби, Япония, Хитой, Туркия, Ўрта Осиё, Закавказеда кенг тарқалган. Бундан 2 минг йил олдин маданийлаштирилган. 5000 га яқин нави бор. Ҳозирги даврда Шимолий ва Жанубий ярим шарнинг барча субтропик ва тропик мамлакатларида ўстирилади. Жаҳон бўйича ялпи ҳосили 12,0 млн. т (1999). Ўзбекистонда екин майдони жиҳатидан мевали дарахтлар орасида 3-ўринни егаллайди.

Боғдорчиликда, асосан, оддий Ш. тури навлари ўстирилади (бошқа турларидан манзарали ўсимлик ёки пайвандтаг сифатида фойдаланилади). Бўйи 3-9 м, барги кетмакет жойлашган, наштарсимон, гуллари икки жинсли. Меваси серсув (50— 600 г гача), данакли, ясси думалоқ, тухумсимон, оқишяшилдан тўқ қизилгача, тукли ва туксиз (луччак). Ети кўкимтироқ, оч пушти, сариқ, тўқ қизил, данагидан ажралади (ажралмайдиган навлари ҳам бор), мазаси нордонширин, ширин. Таркибида 80-90% сув, 10-14% қанд, 0,081,02% олма, вино, лимон кислота, 0,56—1,26% пектин, шунингдек, ошловчи ва азотли моддалар, А, С, В витаминлари, данаги мағзида 20-60% ёғ, амигдалин, оқсил моддалар ва бошқалар бор. Янгилигида ейилади, қоқи, консерва (жем, мураббо, компот) қилинади, барги ва гули қайнатмаси халқ табобатида бош оғриғи, ревматизм, ошқозоничак касалликларини даволашда қўлланилади. Ш. яхши асал берувчи дарахт.

Ш. данагидан ва пайванд қилиб қўпайтирилади. Пайвандтаг сифатида одсий Ш. ва бошқалар турлари уруғкўчати, bodom, тоғолча, баъзан ўрикдан фойдаланилади. Ҳосиддорлиги 200-400 с/га. Екилганидан кейин 3 — 4йили ҳосилга киради. 12-15 йил яхши ҳосил беради (дарахти 100-150 кг гача). Ўзбекистонда апр.да гуллайди, навига қараб меваси май—окт. ойларида пишади. Ш. нисбатан иссиқсевар, ёруғсевар ва -15, — 20° ли қисқа совуқларга чидайди, -25° да нобуд бўлади, айниқса, гуллаган пайтида баҳорги қорасовуқлардан кўп зарарланади. Кўчати кузда ва баҳорда 25-30 см чуқурликда ҳайдалган ерга 5х4, 5х5, 6х3 м схемада екилади. Ёш дарахтлар вегетация даврида 15-16, ҳосилга кирганлари 4-5, тошлоқ ерларда 10-12 marta суғорилади. шаҳрига косасимон шакл берилади ва ҳар йили ерта баҳорда буталади. Ўзбекистонда 50 га яқин навлари р-нлаштирилган. шаҳрининг ертапишар — Анжир шафтоли. Лола, Мореттини; ўртапишар — Зафар, Start, Малиновий, Елберта, Ширинмағиз, Оқ шафтоли, кечки — Салвей, Фарҳод навлари кўп екилади.

Касалликлари: барг бужмайиши, шира оқиши, доғланиш ва бошқалар.

Зараркунандалари: Ш. барг бити, Ш. куяси, Ш. тана бити. Уларга қарши баҳорда куртаклар бўртишига қадар инсектицидлар ва фунгицидлар билан ишлов берилади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.