0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Ем (арпа)


Miqdori

Sotuvda 35000 kilogramm bor

Narxi

5 000 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

АРПА (Hordeum) — ғалладошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми. Евросиё ва Америкада 30 га яқин тури маълум. Деҳқончиликда Арпа Ўрта Осиё (Туркманистон жан.) да мил. ав. 12 — 10-минг йиллиқдан экиб келинади. Ватани Олд Осиё. Экма Арпа (Н. sativum) жаҳондаги кўпгина мамлакатларда етиштирилади. Биологик хусусиятларига кўра, Арпа баҳори ва кузги турларга бўлинади. Арпа илдиз тўплами попуксимон: асосий илдиз ҳайдалма қатламда ривожланади. Пояси похолпоя, 4 — 6 та бўғимли, бўйи 30 — 35 см дан 130 — 134 см гача. Барги барг пластинкаси, барг қини, тилча ва қулоқчалардан иборат, бошқа ғалла ўсимликларининг баргидан кўра кенгроқ. Тўпгули бошоқ. Меваси пардали ёки яланғоч дон, ранги сарғиш, оч жигарранг ва оч кулранг. 1000 та дони вазни 20 — 60 г. Баҳори Арпанинг вегетация даври 55—110 сутка, кузгисиники 180 — 210 сутка (нав хусусиятлари ва экиладиган ҳудудга қараб). Арпа энг тезпишар дон экинидир. Арпа ўзидан чангланувчи ўсимлик, гули ёпиқ. Майсалари 4 — 5° да униб чиқади, ўсиб ривожланиб бориши учун қулай ҳарорат 22°. А. иссиққа чидамли ўсимлик, ҳаво қуруқлигини яхши кўтаради. Халқ хўжалигида Арпадан хилма-хил мақсадларда (озиқ-овқат, ем, пиво саноати учун хом ашё) фойдаланилади. Донида 13% сув, 2% оқсил, 64,6% углеводлар, 5,5% клечатка, 2,1% ёғ, 2,8% кул моддаси бор. 1 кг арпа дони 1,2 озуқа бирлигига тенг.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.