Miqdori
Sotuvda 500 pachka bor
Narxi
4 125 000 so'm
ГАЗЛАМА — аркок ва танда ипларининг ўрилишидан ҳосил бўладиган, пардозланган ва ишлатишга тайёр мато. Ўлчаб — газлаб (қ. Газ) сотилганлиги учун шундай номланган. Газлама қадимда дарахт пўстлоқларидан қўлда, кейинчалик толалардан ёғоч дастгохлар, дўконлар, тўқув станокларида тўқилган. Ҳозир асосан автомат станокларда тўқилади.
Оқартирилган, сидирға ёки гулли, ўнг томони тукли ва туксиз Газламалар бўлади. Газламадан кийим-кечак тикилади, рўзғор буюмлари тайёрланади, у техниканинг турли соҳаларида ишлатилади. Газламалар танда (ўриш, бўйлама) ва арқоқ (энлама) ипларнинг ўрилиши, уларнинг материали, эни, пардоз турлари, ишлатилиши билан бир-биридан ажралади (ип газлама, жун газлама, ипак газлама ва ҳ. к.). Г. нинг пишиқлик, киришувчанлик, чўзилувчанлик, қалинлик хоссалари бор. Пишиқлик — танда ва арқоқ ипларининг пишитилиши ва ўрилишига боғлиқ, у махсус динамометр ёрдамида аникданади. Чўзилувчанлик — танда ва арқоқ иплари йўналишида тортилганда йиртилгунча узайиши. Динамометрда пишиқликни ўлчаш вақтида аниқланади. Киришувчанлик — сақлаш, ҳўллаш, ювиш ва б. ҳолларда ўлчамининг қисқариши. У танда ва арқоқ ипларининг материали ва хоссалари, тўқиманинг тузилиши ҳамда пардозлаш хилларига боғлиқ; Г. 3—10% киришиши мумкин. Қалинлиги танда ва арқоқ ипларининг йўғонлигига, зичлиги ва пардоз турларига боглиқ. Кийимлик Газлама ларнинг қалинлиги 0,1—5,0 мм, техникада ишлатиладиганлариники бундан қалин бўлади. Қалинлик махсус асбоблар билан ўлчанади. Газламаларни пардозлашда тукини йўқотиш, оҳорини тўкиш, оқартириш, бўяш, гул босиш, тараш ва б. ишлар бажарилади. Тукини йўқотиш — Г. юзига чиқиб қолган ип ва толаларни олиб ташлаш; куйдириш ёки қирқиш йўли билан бажарилади. Куйдириш учун Газламалар қизитилган металл юзасидан ёки газ алангаси устидан тез ўтказилади. Қирқиш эса махсус машиналарда тез айланувчи пичоқлар ёрдамида бажарилади.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.