Miqdori
Sotuvda 8 dona bor
Narxi
1 000 000 so'm
ДАЗМОЛ — газлама, кийим-кечак, кўнчилик маҳсулотлари ва б. га иссиқлик ишлови бериш (қиздириб силлиқлаш) учун мўлжалланган асбоб. Уй-рўзғорда, маиший хизмат корхоналарида, тикувчилик ф-каларида, кўн з-дларида ишлатилади. Рўзғорда ишлатиладиган Дазмолнинг кумир ёки ўтин чугида қиздириладиган, плита устига қуйиб қиздириладиган ва электр хиллари бор. Ҳозир, асосан, электр Дазмол ишлатилади. У металл асос, қопқоқ, қиздириш элементи (спираль) ва шнурдан иборат. Баъзи электр Дазмоллар иссиқлик даражасини узгартирадиган (терморостлагичли) (мас, 700 Вт — 1000 Вт ли) қилиб ишлаб чиқарилади. Баъзи Дазмол ларда дазмолланадиган жойни ҳўллаб турадиган сув «косача» бўлади. Тикувчилик ф-калари, маиший корхоналарда махсус (оғирроқ ва қувватлироқ) Дазмоллар ва дазмоллаш пресслари ишлатилади. Кўнчиликда ишлатиладиган Дазмол 90—100° гача қиздириладиган плита ва унга терини қисадиган роликдан иборат.Анъанавий замонавий дазмолга буғ генератори ўрнатилган бўлади. Дағалроқ матони буғ пуркаб дазмоллаш мумкин. Бунинг учун дазмоллашдан олдин идишчасига бир оз сув қуйиб олиш керак. Буғ пурковчи дазмоллар дўконларда сероб.
Буғ пуркагичи алоҳида дазмол. Бу тоифа дазмолларни оддийгина қилиб буғ генераторли деб аташади. Бундай дазмолнинг буғ етказувчи қисми ўзида эмас, алоҳида жойлашгандир. Улар ичак орқали бирлаштирилади. Одатда, буғни кучли ва бир текисда узатади. Асосан, катта матоларни, хусусан, чойшаб, ётоқхона қопламалари ва бошқа материалларни тез-тез дазмоллайдиган кишиларга керак.
Йўл учун дазмол. Анъанавий дазмолнинг кичикроғи. Ўлчами ва вазни оз, чамадонда кўп жой эгалламаслиги учун дастаси букланади. Сўнгги вақтда йўл учун дазмолларнинг ҳам буғлисини учратиш мумкин.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.