Экиш учун тавсия этиладиган узум навлари: Ҳасайини(Кетмон сопи),Андижон қора узуми (Андижанский черный), Қора кишмиш, Оқ кишмиш, Ҳусайни, Ризамат, Қизил Хурмони, Паркент, Нимранг, Пушти Тоифи ва ҳ.к.
Кўчатларни экишга тайёрлаш ва экиш. Кўчатларни экишга тайёрлашда аввало, томорқа майдонида сувнинг юриши ҳисобга олиниб, ер яхши текисланади. Майдоннинг ҳар квадрат метрига 6–10 кг гўнг (чиринди), 200–250 г фосфор, 100–120 г калий ва 150–200 г аммонийли азот ўғити солиниб, чуқур (25–30 см) ҳайдалади.
Узумни экиш схемаси – 3×3–2,5 м (тик сўри) ва 3,5×2,5–2 м (қайирма сўри). Кўчатларни экиш март ойи давомида амалга оширилади.