5 ( 4 ta baho ) 5 ta buyurtma

Иссик хона

  • Sotuvchi:SOXIL METAL OILAVIY KORXONA
  • Manzil: Andijon, Bo'ston t.
  • Aloqa:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Qo'shildi : 18.12.2023
  • Ko'rishlar soni : 304

Miqdori

Sotuvda 1100 dona bor

Narxi

5 000 000 so'm

5 500 000 so'm

Bu haftada 2 kishi sotib oldi

Mahsulot haqida qisqacha:

Бугундан “ДАРОМАД КАЛИТИ” сарлавҳамизни бошлаймиз
Биринчи мавзу: Иссиқхона қурилишидан бошланади, демак бир сўтихдан 6 миллион фойда кўришни истайсизми? Сизда 1 сотихлик бўшаб турган ер майдони бор, ундан фойда кўришни истайсизми?
Она юртимиз Ўзбекистон табиати ва иқлими шундайки, тўрт фаслида ҳам деҳқончилик қилишимиз мумкин. Бунинг учун сиздан интилувчанлик ва тиришқоқлик талаб этилади. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда нафақат қишлоқларда балки, шаҳар ҳудудларида ҳам деҳқончилик қилиш оммалашди. Бугун ҳар бир қарич ёрдан унумли фойдаланган ҳолда мўмай даромад олаётган юртдошларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Улар орасидан аксарияти ўз томорқасида иссиқхона қуриб, қаҳратон қишда ҳам сархил маҳсулотлар етиштиришмоқда.
Демак бугун уй шароита бизга сархил (ширин) махсулотларни етиштиришда ёрдам берувчи иссиқхоналар ҳақида маълумот берамиз. (ўртоқлашамиз)
ИССИҚХОНА
Иссиқхона учун ойна маъқулми ёки плёнка? Аслида, иссиқхона қуриш унчалик кўп харажат ҳамда вақт талаб қилмайди. Тўғри, бундан 15-20 йиллар муқаддам иссиқхона деганда, ойна билан ёпилган, баланд ва тўрт бурчакли бино кўз ўнгингизда намоён бўларди. Лекин бугунга келиб, оддий шароитда ҳам иссиқхона қуриш имкониятлари юзага келди. Ҳозирда юртимизда плёнкали иссиқхоналар кенг тарқалган. Нега ойнали эмас? Сабаби, плёнкали иссиқхоналар кўплаб қулайлик ва афзалликларга эга. Биринчидан, уларни қуриш (монтаж қилиш) ва йиғиш жуда осон, қолаверса, у енгил, арзон.
Яна бир томони, кун қизиб кетганида бундай иссиқхоналарни йиғиб қўйиш кўп вақтни олмайди. Бугун 1 сотихга иссиқхона қуришни ўрганамиз. Бунинг учун қуйидаги анжомлар керак бўлади.
Зарур анжомлар:
8 дона 3 метрлик арматура
36 метр металл сим
1 та метал сим ўрами
80м полиэтелен
Транспорт, иситиш, ўғит ҳаражатлари
Бир сотихлик иссиқхона қуриш учун узунлиги 18-20 метр, эни 6 метр бўлган майдон танланиши маъқул. Бунинг учун тупроқ 20 сантиметр чуқурликда ковлангач, шу ернинг ўзидан эни 30-35 сантиметр, бўйи 45-50 сантиметр бўлган пойдевор кўтарилади. Шундан сўнг икки ён томонга 2,8 ёки 3 метр баландликда 8 тадан устунлар ўрнатилади. Устунларнинг ҳар иккаласи оралиғида баландлиги 80 сантиметр ва эни
40 сантиметрликдаги шамоллатгич (туйнук) қолдирилиб, пишиқ ғишт ёки пахса девор билан бекитилгач, сувоқ қилиб ташланади. Иссиқхонани ёпиш учун устунлар устига кенглиги 5-8 сантиметрликдаги металл узунасига пайвандланади. Жами иссиқхона (парник) қуриш ва бошқа ҳаражатларга ўртача 2 млн сарфланалади. 
Меньше

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.