Miqdori
Sotuvda 10000 dona bor
Narxi
9 000 so'm
Қалин тўшамада бройлерларни етиштириш технологияси энг муҳим ва ҳар томонлама мукаммал ўзлаштирилган технология ҳисобланади. Боқилаётган бройлер жўжаларининг тагига қалин тўшама учун моғорламаган, тоза ёғоч қипиғи, майдаланган похоллар 8—10 см қалинликда ишлатилади. Тўшама ҳарорати пол билан бир хил бўлиши (28-300С) керак. Агар тўшама бир текисда ётқизилмаган бўлса, сув ва озуқага бир текис етолмаганлиги туфайли бройлер жўжалари галасининг бир хил ўсиши кузатилмайди. Бройлер жўжаларини боқиш зичлиги 1 м2 га 12—14 бошни ташкил этади, 7 шунда 1 кв. м. боқиш майдончасида тирик вазнда 32—36 кг парранда гўшти етиштирилади. Жўжалар биринчи 12 – 14 кунлик ёшигача тана ҳароратини бошқара олмайди. Энг қулай тана ҳароратини ҳаво ҳароратини тартибга солиш орқали яратиш мумкин. Пол ҳарорати ҳаво ҳароратига ўхшаб жуда зарур кўрсаткич, шунинг учун паррандахонани олдиндан иситиш жуда мухим ҳисобланади. Паррандахона ҳарорати ва нисбий намлигини жўжаларни келтиришдан иссиқ мавсумда 24 соат, совуқ мавсумда 48 соат олдин стабиллаштириш керак бўлади. Тавсия этиладиган кўрсаткичлар: - Ҳаво ҳарорати 300С (озуқа ва сувнинг олдида жўжа елка баландлигида ўлчанади); - Тўшама ҳарорати 28 – 300С; - Ҳаво нисбий намлиги 60 – 70%. Келтирилган кўрсаткичларни ҳамма брудер майдончасида доимий равишда назорат қилиб бориш керак бўлади, бунинг энг яхши индикатори бўлиб жўжаларни хулқи ҳисобланади. Жўжаларни келтиришдан олдин яна бир бор сув ва озуқалар етарли бўлишини ва паррандахона бўйича бир текисда тарқатилганлигини назоратдан ўтказиш керак. Ҳамма жўжалар келтирилгандан кейин зудлик билан озуқа ва сувга етишиш имкони бўлиши керак. Жўжалар картон қутиларда қанча кўп вақт қолсалар, улар организмининг сувсизланиш потенциали шунча кучаяди. Бу эрта чиқим бўлишига ва 7 кунлик ёшида ҳамда ёшининг финал қисмида тирик вазн ўсишининг пасайишига олиб келади. Жўжаларни картон қутилардан брудер тагидаги қоғозлар устига эхтиёткорлик билан тез ва бир текисда қўйилади. Бўш картон қутилар дархол олиб ташланади. Жўжаларга тинчланиш ва янги шароитга кўникиш учун 1 – 2 соат вақт берилади. Шундан сўнг ҳамма жўжаларда сув ва озуқага етишиш имкони мавжудлигини назорат қилиб чиқилади. Асбоб – ускуналарни ишлашини ва ҳаво ҳароратини назорат қилиб чиқиш керак бўлади. Биринчи 7 кун жўжаларга янги шароитга ўрганиш ва озиқланиш ва сув ичиш жараёнини стимуляция қилиш учун кунига 23 соат давомида 30 – 40 люкс интенсивликдаги ёруғлик берилади. 8 Галага тоза ичимлик суви бериш ва жўжаларга қулай бўлган оптимал баландликдаги сувдонларда сувга осон етишиш имконияти яратилиб берилиши керак. Ниппелли линияларни 12 бош паррандага 1 ниппель ҳисобидан, қўнғироқ шаклидаги сувдонларни 1000 бош паррандага 6 та сувдон ҳисобидан ўрнатиш тавсия этилади. Бундан ташқари 1000 бош паррандага 6 та қўшимча минисувдон(автосувдон) лар қўйилади. Бошида жўжаларга мини-гранула озуқани 100 бош жўжага 1 дона ҳисобидан ем – поддон ёки тухум флейкасида берилади, ҳамда қоғозларга озуқа шундай солинадики банд бўлган майдон 25 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Жўжаларни тўғри қоғоз устига қўйилади. Автоматик тизимдаги емдон ва сувдонлар қоғозга яқин жойлашган бўлиши керак. Бир бошга озиқлантириш фронти 5 см ва сув ичиш фронти 1 см ни ташкил этади. Энг мухим омиллар: - Жўжаларга тоза, биобезарар шароитлар яратиб бериш; - Бир хил ёшдаги галалар (ҳаммаси бўш – ҳаммаси тўла) принципини қўллаш орқали касалликлар тарқалишини назорат қилиб бориш; - Тўшамаларни полга бир текис қилиб солдириш; - Паррандахоналарни олдиндан иситиш ҳамда ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини жўжаларни келтиргунча стабилизация қилиш; - Паррандахонага жўжаларни тезлик билан жойлаштириш; - Жўжаларга зудлик билан сув ва озуқа бериш; - Жўжаларни сув ва озуқага осон етишиши учун ускуналарни қулай қилиб жойлаштириш; - Тизимли емдон ва сувдонлар ёнига яна қўшимча сувдон ва емдонлар қўйиш; - Жўжаларни тинчланиши учун, сув ва емдонларга осон етишадиган қилиб 1 – 2 соатга холи қолдириш; - Озуқа, сув, ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини 1 ёки 2 соатдан кейин текшириб чиқиш, керак бўлган жойларда созлаш.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.