Miqdori
Sotuvda 10000 kv. metr bor
Narxi
160 000 so'm
165 000 so'm
53 333 so'm / 3 Oy
Иссиқхона ўлчами уни қуриш учун мавжуд маблағдан келиб чиққан ҳолда танланади. Тавсия қилинадиган ўлчамга кўра унинг кенглиги 12 м дан ортмаслиги ва 6 метрдан кам бўлмаслиги зарур. Кенглиги 12 м дан ортиқ иссиқхоналар ҳар бир квадрат метр учун кўтариб турувчи равоқ юк кўтаришини мустаҳкамловчи тиргак қўйишни талаб этади. Шу сабабли, мана шуларни ҳисобга олган ҳолда энг мақбул ўлчамни танлаш керак бўлади. Равоқлар ёғоч ёки металлдан бўлиб, горизонтал қўйилган устун мустахкамлгига қараб тиргак орасидаги масофа танланади.
Ўлчамлар танлаб бўлгандан сўнг иссиқхона қуриладиган жой танланади. Бунда сизот сувлари камида 3,5-4 м ёки ундан чуқурроқ бўлган ер танлаш керак бўлади. Сизот сувларининг яқин бўлиши иссиқхона ичида ҳосил бўладиган юқори намлик сабабли ўсимликлар ўстиришни қийинлаштиради.
Масалани ҳал қилишнинг 2 йўли бор:
Майдонни танлаш учун компасдан фойдаланилади. Ўлчов тасмаси ва гўния ёрдамида иссиқхонанинг бурчаклари танланади. Компассдаги N белгиси шимолни S белгиси жанубни билдиради. Иссиқхонани худудида компассни текис ёғочга ёки столга қўйиб бурчаклар аниқланади. Компасс остидаги жой текислигини шайтон невелир ёрдамида аниқлаб олиш мумкин.
Пойдеворни тайёрлаш учун каркаснинг жануб томондаги девори тагидан эни 0,4 м дан ва чуқурлиги 0,6 м дан кам бўлмаган узун чуқур қазиш керак бўлади.
Бетон қуйишда уни гидроизоляция қилишни унутманг. Бунинг учун М-150 макали бетондан фойдаланилади. Ён ва шимол томондаги деворларнинг пойдеворларини тайёрлаш учун чуқурлиги 0,6 м дан кам бўлмаган бетон таглиги билан қуйилиши зарур. Унинг эни эса, сизот сувлари 6 м дан чуқур бўладиган грунт учун унинг устига қуриладиган девор энидан кам бўлмаслиги лозим. Агар сизот сувлари яқинроқ бўлса, пойдевор чуқурлиги ва эни шунга мувофиқ катталаштирилади.
Девор қуриш учун ишлатиладиган бир қатор материаллар бўлиб, улар қуёш энергиясини кундузи иссиқлик тарзида йиғиб олади. Сўнг уни сутканинг энг совуқ пайти бўлган тунда чиқара олади. Бизнинг шароитда бундай материалларга мисол қилиб хом ғишт ёки пахсани олиш мумкин. Энг асосий мезон бу деворнинг зич эканлиги (герметиклиги) ҳисобланади.
Деворни қуриш ишлари танаффуслар билан амалга оширилади. Яъни юқори қатламни қўйишдан олдин ундан аввалги пастки қатлам қуриб улгурган бўлиши зарур. Куз даврида ёғин тушмаслиги учун унинг устини полиэтилен билан ёпиб қўйиш керак бўлади. Деворларни битказиб, каркасни ўрнатиб бўлгандан сўнг деворларни қуритиш учун иссиқхонани +35°С гача иситиш лозим.
Иссиқхона каркасини пўлат материаллардан ва трубалардан, алюмин материаллардан, ёғочдан ва пўлат симлардан йиғиш мумкин. Унга қўйиладиган асосий талаб қуриладиган каркас ва плёнканинг юкка ва шамолга чидамлилигидир. У ёки бу кўринишдаги каркасни танлашда уни синаб кўришингиз мумкин бўлади.
Каркаснинг юк кўтарувчанлиги, эҳтимолий ёғинларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар метр квадрат юза учун 50 кг бўлиши керак. Шамолга чидамлилиги эса соатига 70 км дан кам бўлмаслиги лозим. Чунки бизнинг ҳудудларда шамолнинг энг катта тезлиги мана шунга тенг. Меъёрдан ортиқ қор ёғадиган ҳудудларда иссиқхонанинг жануб қисмидаги бурчак нишаблигини катталаштириш зарур. Металл трубалардан фойдаланишда унга оддий тарзда ишлов бериш билан керакли шаклга келтирилади.
Иссиқхона равоғи учун қопламани танлашда мавжуд маблағларга таянилади. Энг кенг тарқалган материал бу – ёруғликни 80% ўтказадиган полиэтилен пленкадир. Бир қаватли плёнканинг камчилиги шундаки, у иссиқликка унча чидамли эмас. Унинг иссиқликка чидамлилигини ошириш учун икки қаватли плёнкадан, уларнинг орасига ҳаво тўлдирган ҳолда ишлатиш зарур бўлади. Бунинг учун бозорларда ҳаво тўлдиришга мўлжалланган пневматик насос ва ҳаво клапани сотишади. Шаффоф материалларнинг зарур томони – уларнинг парникли таъсиридир.
Тушаётган қуёш нурларининг кўп қисми бинога ойна орқали етиб келади. Бу нурлар ойнали хонанинг ички деворларини иситади. Хона ичидаги ҳарорат унинг деворлари бераётган ҳарорат ва унинг шаффоф шифтига урилиб исийдиган ҳарорат ҳисобига умумий ҳарорат янада ортади.
Иссиқхона томи нишаблиги 35° ни ташкил қилади. Қишда, қуёш уфқдан унча баланд бўлмаган ҳолатда бу нишаблик қуёш энергияси тушишинг энг мақбул бўлишини таъминлайди. Қуёш тик кўтарилганда том иссиқхонанинг маълум қисмига соя беради ва унинг ортиқча қизиб кетишининг олдини олади. Иссиқхонанинг шимолий том қисмининг хар бир метр квадратида ўртача 300 кг дан 450 кг гача оғирлик бўлади. Шуни ҳисобга олган холатда томни изоляция қилиш учун сомон, ёввойи буталар ва бошқаматериаллардан фойдаланилади. Изоляцияни яхшилаш ва сабзавотлардан қуёш нурларини қайтариш учун томга оқ парашют ёки оқ мато тортилиши мумкин.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.