5 ( 1 ta baho ) 0 ta buyurtma

ТАХТА


Miqdori

Sotuvda 10000 dona bor

Narxi

100 000 so'm

33 333 so'm / 3 Oy

Mahsulot haqida qisqacha:

Ёғоч конструкцион материал сифатида саноатнинг турли соҳаларида (автомобилсозликда, мебель саноатида, қишлоқ хўжалик машинасозлигида ва бошқа жойларда) ишлатилади. Ёғочнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат: солиштирма мустаҳкамлиги юқори, зарбий ва титраш нагрўзкаларига қаршилиги яхши, иссиклик ўтказувчанлиги кам, чизиқли кенгайиш температура коэффициента паст (пўлатникига қараганда 2-3 марта кам). Ёғоч кислота, туз, мой таъсирига чидамли. Ёғоч камчиликларига қуйидагилар киради: ѐғоч гигроскопик бўлганлигидан буюм шаклининг стабиллиги бўзилади; яхши ѐнади, механик хоссалари анизотропик. Ёғочнинг механик хоссалари унинг намлиги ва толаларининг йуналишига боғлиқ. Ёғоч хоссаларини солиштириш учун 15% га тенг стандарт намлик белгиланган. Энг кўп тарқалган ѐғоч турлари толалари бўйлаб статик эгилганда қуйидагича мустаҳкамлик чегараларига (МПа) эга бўлади: заранг - 105, тилоғоч-98, қайин-96, қорақайин-95, қарағай -76, арча -72. Табиий ѐғоч тилинган бинокорлик материаллари кўринишида ишлатилади. Кундаланг кесим ўлчамларига қараб ѐғоч материаллар тўсинлар (100x100 мм дан катта); брусоклар кўпи билан (эни қалинлигидан икки марта катта) тахталар (эни қалинлигидан камида икки марта катта) каби хилларга бўлинади. Нина баргли дарахтлардан тилинган ѐғоч материаллар кўпроқ ишлатилади, чунки уларнинг мустаҳкамлиги катта, камрок, чирийди. Нина баргли ва япроқли каттиқ дарахт (дуб, шумтол) дан олинган ѐғоч материаллар куч тушадиган деталларда ишлатилади. Фанер - қатламли ѐғоч материал бўлиб, қилиб олинган шпонларни ѐғоч толаларини бир-бирига кундаланг жойлаштириб, уч ва ундан ортиқ қатлам қилиб ѐпиштириш йули билан ҳосил қилинади. Шилинган шпон деб, ѐғоч гулани айлантириб, ундан 0,3-3 мм қалинлиқда йўниб олинадиган юпқа ѐғоч листларга айтилади. Шпонларни ѐпиштириш учун фенол-формальдегидли, карбамидли ва бошқа елимлардан фойдаланилади. Елим тури фанернинг сувга чидамлилигига, мустаҳкамлигига таъсир қилади. Оқ қайин шпонидан фенол-формальдегидли елим билан ѐпиштириб тайѐрланган, бакелизация қилинган фанер нисбатан анча мустаҳкам ва сув таъсирига чидамли бўлади. Оқ қайиндан ясалган фанернинг толалари буйлаб мустаҳкамлиги σв = 65-80 МПа. Прессланган ѐғоч сув буғларида олдиндан 100-105°С температурагача буғланган ѐки иссиқ газлар билан қиздирилган брусок ва тахталарни металл қолипларда пресслаш йўли билан олинади. Ҳосил бўлган ѐғоч шаклини қотириб қуйиш учун уни босим остида 100-120°С температурагача 5-8% намлик ҳосил бўлгунча қиздирилади. Зарбий нагрўзкалар остида ишлайдиган машина деталларини (кулачоклар, втулкалар, подшипниклар ва хоказолар тайѐрлашда прессланган ѐғоч рангли металлар, пластмассалар) ўрнини боса олади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.