0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Музлатгич


Miqdori

Sotuvda 20 dona bor

Narxi

7 500 000 so'm

2 500 000 so'm / 3 Oy

Mahsulot haqida qisqacha:

Мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини сақлаш учун музлатгичлар (холодильник) қуриш анчайин даромадли бизнес. Айниқса экспортга йўналтирилган мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш муддати келгунча сақлаш зарурати музлатгичларга бўлган талабни оширмоқда.

Музлатгичлар қуришни асосан 3 усулда амалга оширилади:

  1. Тайёр йиғилган музлатгич камерасини сотиб олиш;
  2. Музлатгични ҳарорат ўзгаришидан ҳимоялайдиган (теплоизоляцион) йиғма-панеллардан ясаш;
  3. Омборхона учун фойдаланиладиган хоналарни музлатгичли камерага айлантириш;

Исталган турдаги музлатгич қуриш учун ҳароратни белгиланган даражада ушлаб турувчи совучгич қурилмаларидан фойдаланиш талаб этилади. Монтаж ишларини бажаришда малакали мутахассис ёрдами керак бўлади.

  1. Тайёр йиғилган музлатгич камераси

Музлатгич қўлга киритишнинг тез ва осон усули бу йиғилган муздатгич камерасини сотиб олишдир. Йиғилган музлатгич камераси – бу пенополиуретан материалидан тайёрланиб маҳкамланган теплоизоляцион панеллар жамланмаси. Бундай камераларнинг афзаллиги шундаки уларни қисмларга бўлиб, янги жойда қайтадан йиғиш осон. Йиғма камера жамланмасига махсус изоляцияланган эшик ҳам киради.

Фермер ва экспортчи корхоналар йиғма камера ҳажми ва ўлчамларини ҳисоблаб чиқиб, музлатгич камераларини сотиб олишлари мумкин. Бундай камераларни 2-3 киши бемалол йиғишлари мумкин.

Йиғма камералар мустаҳкамланиш усулига кўра 2 турга бўлинади:

  • пластик профилдан ясаладиган шин-паз тури;
  • эксцентрик қулфли тури.

Эксцентрик қулфли камералар панеллари зич ва мустаҳкам маҳкамланланиши билан ажралиб туради ва улар кўп марта йиғиб-сочишга чидамли бўлади. Шин-паз камералар нарҳи арзон бўлса ҳам, уларни йиғишда герметикдан фойдаланилади. Шин-паз камераларди пластикли маҳкамлагич панелларни жуда ҳам зич қилиб бирлаштиролмайди. Бундай турдаги камералар ўлчамлари 2-3 м дан зиёд бўлмайди.

Эксцентрик қулф камералари ишлаб чиқарувчилар: Astra (Россия), Teledoor, Viessmann (Германия).

Шин-паз пластик маҳкамлагичли камера ишлаб чиқарувчилар: Polair, Aриада, Север (Россия).

Йиғма музлатгич камераси нархи анчагина қиммат бўлса ҳам, талаб этиладиган ўлчамли музлатгичга эга бўлишнинг энг тез ва осон усули.

  1. Музлатгични йиғма-панеллардан ясаш;

Музлатгич камерасини қурилиш панелларидан мустақил йиғиш мумкин. Бунда қанча миқдорда, қандай узунликдаги панелларни сотиб олишни ҳисоблаб чиқиш зарур. Ишлаб чиқарувчилар томонидан панеллар узунлиги 1100-1200 мм қилиб чиқарилади.

Йиғиш жараёни, тўғри ва бурчакли қисмларни маҳкамлаш ҳақидаги маълумотни панель ишлаб чиқарувчилар йўриқномасидан топиш мумкин.

  1. Иссиқда бузиладиган маҳсулотларни сақпаш учун ишлатиладиган, ҳавоси сунъий равишда совитиладиган асбоб ёки хона; холодильник. Гўшт , мева сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
  2. Холодильникнинг музлатадиган (музлаткич) хонаси.
  3. Жуда совуқ (уй, жой ҳақида). Уйингиз музхона экан. - Ҳатто, гавдасини қандай қилиб ўрашни билмай уринган Йўлчи жавоб берди: -Уй эмас, музхона 

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.