Miqdori
Sotuvda 20000 dona bor
Narxi
10 000 so'm
3 333 so'm / 3 Oy
хризантема оналик гул кучати
Хризантема учун ажратилган майдон текис ва унча катта бўлмаган нишабликда бўлиши лозим. Ер майдони куз ойлари тайёрланади ва органик ўғитлар бериб, 25-30 чуқурликда ҳайдалади. Бегона ўтлар олиб ташланади ва ариқлар олинади.
Пушталар калтароқ 25-30 м узунликда ва баландлиги 20-25 см бўлиши лозим. Қаторлар оралиғи 60-70 см бўлиши керак. Қаторлар назоратлаш учун суғорилади, камчиликлар бартараф қилинади, сўнгра экишга киришилади.
Кўчатларни маҳаллий шароитга қараб гулзорларга турли вақтда кўчириб ўтқазиш мумкин. Улар офтоб, чала офтоб тушадиган жойларни ёқтиради. Яхши ўсган ва бақувват ўсимликлар 10 апрелдан бошлаб кўчириб ўтқазилади. 1-2°С совуқ зиён етказмайди. Бунда қатор оралари 60-80 см, ўсимликлар ораси эса 40-50 см қилиб олинади. 10-15 см чуқур қовлаб, уни сувга тўйинтириб, экиб чиқилади.
Кўчат оралиғи экилаётган жойга қараб танланади. Ўсимликлар гулзорга экилгандан кейин уларни бир неча кун давомида қондириб суғориш лозим. Гуллари узиб олинадиган гулзорлардаги ўсимликларда биттадан ғунча қолдириб, қолганлари олиб ташланади. Ортиқча ғунчаларни узиш даврида ўсимликлар озиқлантирилади, яъни ҳафтада бир-икки марта суюқ ўғит билан суғорилади. Хризантемани кейинчалик парвариш қилиш – бутун ёз бўйи қаторлар орасини юмшатиб туриш, ўсимликлар орасини чопиш, бегона ўтларни юқотиш, тупларига шакл бериш ва вақтида суғоришдан иборат. экиб бериш хизмати бор
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.