0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Бодом кўчати


Miqdori

Sotuvda 50000 dona bor

Narxi

30 000 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

Бодом – иссиқсевар, қурғоқчиликка ўта чидамли, ксерофит ўсимлик бўлганлиги сабабли йилига 500-700 мм дан зиёд ёғин ёғадиган Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ ва тоғолди қияликларида қадим замонлардан бери ўсиб ҳосил бериб келади.

Бодом кўчати кузда ёки эрта баҳорда экилади. У ёруғликка талабчан бўлганлиги сабабли қалинликни ёқтирмайди, таркибида оҳаги бўлган соз тупроқларда яхши ривожланади. Ушбу мева кўчатлари кам унум, қуруқ тупроқларда хам ўсиши мумкин. Лекин бундай тупроқларда юқори агротехника тадбирларини қўллаш лозим бўлади. Ерларга хайдашдан 1-2 ой олдин органик ва минерал ўғитлар солинади. Бунда тупроқ шароитига қараб гектарига 25-30 т чириган гунгга 300-350 кг фосфорли ўғит аралаштириб солинади ва ер 50-60 см гача чуқурликда хайдалади, паст-баланд жойлар текисланади. Шағалли қатлам, ер бетига яқин бўлса, ер шу қатламга етар-етмас хайдалади.

Дарахтларнинг четдан чангланишини таъминлаш мақсадида хар бир майдонга камида 2-3 хил нав экиш лозим. Кўчатлар 60х60 см лик чуқурчаларга экилади. Кўчат экканда илдиз буғими ер сатхи билан баробар бўлиши лозим. Бордию илдиз бўғими чуқурроқ жойлашса, кўчатларнинг ўсиши сусаяди. Ер сатхидан баландроқ жойлашса, кўчатлар қуриб қолиши мумкин. Кўчат экишда тупроқнинг намлигидан қатъий назар хар бир тупга 1-2 челак сув билан суғорилса яхши натижа беради.

Террасаланган лалмикор ёнбағирликларда намни кўпроқ сақлаш мақсадида қатор оралари ва дарахт атрофини тез-тез юмшатиб турилади.

Ёш кўчатларнинг парвариши асосан cуғоришдан иборат бўлиб, ўсиш даврида камида 6-8 маротаба суғорилади. Апрел, май, июн ва сентябр ойларида камида бир маротаба, июл, август ойларида эса икки-уч маротаба суғориш тавсия қилинади. Қумоқ-шағалли ерларда экилган ниҳоллар нисбатан кўпроқ суғорилишни талаб этади. Кўчатлар атрофи ҳар бир суғориш ёки қаттиқ ёғингарчиликдан сўнг юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади.

Ёз пайтлари сув камчил бўладиган худудларда қишда бир-икки яхоб суви бериш хам тавсия қилинади. Бундай муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш лалмикор ерларда катта ахамиятга эгадир.

Дарахтлар хосилга қиргандан кейин суғориш миқдори тўрт мартагача қисқартирилиши мумкин. Бундан ташқари, хосил териб олингандан сўнг ва қишда бир мартадан суғорилади. Бу ҳолда дарахтлар ўсув даври бироз чўзилади ва бодомнинг кўкламда бироз бўлсада кечроқ гуллашини таъминлайди.

Бодом 3-4 ёшидан ҳосилга киради, 12-18 ёшидан 35-40 йилгача яхши ҳосил беради. Яхши парваришланса 60-100 йил яшаб ҳосил бериши мумкин. Бир тўп бодом дарахтининг ҳосилдорлиги 3-4 кг дан 10-20 кг гача етади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov puli ko‘chirildi

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — OOO «Smart Marketplace». Barcha huquqlar himoyalangan.