5 ( 5 ta baho ) 0 ta buyurtma

булғор қалампир


Miqdori

Sotuvda 990000 dona bor

Narxi

1 000 so'm

333 so'm / 3 Oy

Mahsulot haqida qisqacha:

улғор қалампири очиқ майдонларда ҳам иссиқхоналарда ҳам яхши ўсади. Шунинг учун уни эртанги сабзавотлар қаторида етиштириш мумкин. Булғор қалампирини иссиқхоналарда махсус иситгичларсиз ҳам бемалол етиштириш мумкин. Бунинг учун иссиқхона 2 қават плёнка билан ёпилади. Бу иш феврал ойининг охирларига тўғри келади.

Иссиқхоналарга экиш учун булғор қалампири кўчатларини январь ойидан бошлаб, юқори ҳарорат ҳосил қилинадиган махсус иссиқхоналарга экилади.

Бу ерда улар керакли ҳарорат ва парвариш билан тайёрланиб, феврал охирларида бошқа жойларга ўтқазилади. Бунда кўчатлар махсус селофан идишлар (стакан)ларда ўстирилади.

Булғор қалампири кўчатлари орасини 30-35 см дан қилиб, қатор ораларини еса, 60-70 см дан қилиб экилади. Фақат қуёш нури орқали иситиладиган иссиқхоналарда кўчатлар феврал ойида ва март ойининг илк кунларида экилганда иссиқхона ичига қўшимча яна бир қават селофан плёнка ёпилиши керак. Чунки бу даврда ҳаво ҳарорати совуқ бўлиб, тунда тушадиган қировлар натижасида кўчатларни совуқ уриши мумкин.

Кўчатларни экишдан олдин иссиқхона тупроғи яхшилаб ўғитланади ва юмшатилиб, ишланади. Бунда ерга аммофос, фосфор, озроқ миқдорда калий ўғитларини солиш мумкин. Маҳаллий ўғитларнинг эса яхши чиритилганларинигина солиш мумкин. Янгиларини солиш мумкин эмас, чунки ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан, ҳали чириб улгурмаган гўнглар чиришни бошлайди ва тупроқни қиздиради ва натижада ўсимлик илдизини қиздириб, куйдиради. Бунинг оқибатида эндигина мевага кирган ниҳоллар қуриб қолади.

Янги экилган кўчатларга ҳар куни сув қўйиб турилади. Чунки қиш пайтида эгатлаб суғормаган маъқул. Шунда иссиқхона тупроғи қуруқ бўлиб, қуёшнинг ёруғида тезда исиб кетади ва кўчатлар бемалол ўса олади.

Кўчатлар ерга яхши ўрнашиб олгандан сўнг, ерни ўғитлаш ва суғориш мумкин. Ўғитни кўчатга жуда яқин ҳам, жуда узоқ ҳам солмаслик керак. Шу билан бирга ўғит эгатнинг суғориладиган томонига солиниши шарт. Чунки кўчатлар ҳали кичкина бўлганлиги учун, эгатнинг бир томонига экилган бўлади ва кейинчалик чопиқ қилиш жараёнида эгат ўртасига олинади. Агар бу даврда ўғитни эгатнинг қуруқ томонига солиб қўйилса ва намлик яхши етиб бормаганда ёш ниҳоллар қуриб қолиши мумкин. Ёки эндигина шоналаган кўчатларнинг шоналари қуриб тўкилиб кетиши мумкин. Бу жараён ўғитни ҳаддан ортиқ миқдорда кўп солинганда ҳам юз беради. Бу билан дастлабки олинадиган ҳосиллар нобуд бўлади.

Ўсув даврида ўсимликка ҳар галги суғоришда озроқ-озроқдан селитра, сулфат аммония каби ўғитлардан солиш мумкин. Маҳаллий ўғитларни эса шарбат усулида суғориш билан қўшиб амалга ошириш мумкин.

Булғор қалампири ҳар 5-7 кунда суғориб турилади. Суғоришдан кейин тупроқ етилиши билан чопиқ қилиниб, бегона ўтлардан тозалаб турилади. Булғор қалампирлари оқариб, ялтираши билан териб олинади. Ҳосилнинг дастлабкилари кўчат экилгандан 40-45 кун ўтиб етилади, кейингилари эса тезроқ 20-25 кун давомида етилади. Ҳосилларни 4-5 кун ўтказиб йиғиб олинади ва ўғитланиб, суғорилади.

Иссиқхона ҳарорати 30-35°C гача кўтарилиб, ўсимлик тўлиқ гуллашни бошлаши билан, кундузи иссиқхонанинг икки чети очилиб иссиқхона ҳавоси янгиланиб турилади. Акс ҳолда гуллар ва мевалар тўкилиб кетиши мумкин.

Булғор қалампиридан ёзнинг июл-август ойларигача ҳосил олиш мумкин. Аммо бу пайтга келиб ҳосил ўсимликнинг юқори қисмига чиқади ва майдалашиб кетади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.