0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Товуқлар

  • Sotuvchi:"RUSTAM BAHOR" MCHJ
  • Manzil: Jizzax, Zomin t.
  • Aloqa:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Qo'shildi : 16.05.2024
  • Ko'rishlar soni : 184

Miqdori

Sotuvda 1000 dona bor

Narxi

75 000 so'm

25 000 so'm / 3 Oy

Mahsulot haqida qisqacha:

Mahsulot haqida qisqacha:

Бугунги кунда паррандачилик жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Янги-янги паррандачилик хўжаликлари ва корхоналарининг ташкил топиши, аҳоли хонадонларида 50-100 ва ундан ортиқ миқдорда паррандаларнинг асралиши натижасида истеъмол бозорида паррандачилик маҳсулотларининг нарх-навосининг барқарор сақланиб туриши бунинг далилидир. Дарҳақиқат Паррандачилик етти хазинанинг биридир.

 

Давлат ветеринария хизмати томонидан паррандаларни парваришлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиб аҳоли хонадонларига етказилмоқда.

 

Аввало баҳор бошланиши билан инкубатория ва паррандачилик хўжаликларидан сараланган жўжалар олинади. Чунки паррандалар қиш мавсумига қадар тез ривожланади ва тухум бера бошлайди.

 

Бунинг  учун ветеринария талабларига жавоб берадиган, барча шарт – шароитларга эга бўлган жўжаларни сақлаш жойи тайёрланади. Айрим ҳолларда жой тайёрланмасдан келтирилган жўжалар дастлабки кунларданоқ нобуд бўла бошлайди.

 

Бундай ҳолат содир бўлмаслиги учун кенг ва ёруғ хоналар танланади.  Бинодаги барча мослама ва инвентарлар ташқарига чиқарилиб, хоналар аэрозол усулида дезинфекция қилинади.

 

Тайёрланган хона жўжалар келтирилишидан 2 кун олдин 32 даража қиздирилади. 

 

Бинонинг ҳарорати:

 

биринчи ҳафтада 32-27 °С;

 

иккинчи ҳафтада 26-24 °С;

 

учинчи ҳафтада 24-22 °С;

 

тўртинчи ҳафтада 22-20 °С;

 

бешинчи ҳафталарда 18-16 °С даража иссиқ бўлиши керак. 

 

Полсиз биноларда қалин қатламли тўшама устида ҳам жўжа ўстириш мумкин. Бунинг учун майдаланган сомон ва ёғоч қириндисидан фойдаланса бўлади. Бунда, аввало ерга сўндирилган оҳак сепилиб, 15-20 см қалинликда тўшама солинади. Кейин унинг ҳар бир квадрат метрига 16-20 тадан жўжа жойлаштирилади.

 

Жўжаларнинг соғлом ва жадал ривожланиши ҳамда товуқларнинг маҳсулдорлигини ошириш бинодаги ёруғликнинг етарли миқдорда бўлишига ҳам боғлиқдир.

 

Бунинг учун жўжа боқиладиган хоналарнинг ҳар бир квадрат метри 3 ватт, катта товуқларники эса 5 ватт электр нури билан ёритилиши зарур.

 

Электр чироқлари пол сатҳидан 1,7-1,8 метр баланликда бўлиши лозим.

 

Бинони ёритиш режими:

 

1-2 суткаларда 24 соатдан;

 

3-10 суткаларда 16 соатдан;

 

11-20 суткаларда 12 соатдан;

 

кейинги 10 кунда ва 180 кунгача 8 соатдан ёритилиши керак. 

 

Паррандахоналарда  ҳаво алмашинувини  доимий назоратда сақлаш зарур. Жўжалар ўсиш даврида сувга жуда талабчан бўлади. Улар сутка давомида истеъмол қилган қуруқ озуқага нисбатан икки баробар кўп сув ичади.

 

Шунинг учун уй ҳароратидаги тоза сув махсус идишларда вақти- вақти билан тўлдирилиб турилади. Бунда ёш жўжаларнинг эркин донлаши ва сув ичиши учун шароит яратилиши лозим.

 

Одатда жўжа тухумдан чиққач 15 соат ўтгандан кейин озиқланиб бошлайди.

 

Дастлаб уларга қотириб қайнатилган тухуи ёки сузма, қатиқ (рационнинг 10 % миқдорида), маккажўхори ёки буғдой ёрмаси аралаштириб берилиши керак. Дастлабки кунларда дон ўрнига омихта ем бўлса янада яхши. Баъзи ҳолларда охурчаларга эланган озуқалар кукуни солиб қўйиш ҳам тавсия қилинади.

 

Иккинчи кундан бошлаб юқори концентратли озуқалар, табиий, витаминга бой бўлган кўк масса, сабзавот ва творог кабилар бериб бошланади. Шунингдек,  балиқ ёғи, балиқ уни, соя ёғи ва кунжараси, ўсимлик ёғи, витаминлар бериб борилади.

 

 Парранда боқиладиган жой тоза бўлиши, вақти-вақти билан паррандахона тўлиқ тозаланиб 3 % ли сувдаги ўювчи натрий ва бит, каналарга қарши препаратлар  билан ишлов берилиб турилиши лозим.

 

Паррандаларни соғлом ўстириш мақсадида юқумли, паразитар ва гелминтоз касалликларга қарши профилактик тадбирларни ўз вақтида ўтказиб турилиши шарт. 

 

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.