Miqdori
Sotuvda 10000 dona bor
Narxi
45 000 so'm
15 000 so'm / 3 Oy
БАЛИҚЛАР (Pisces) — умуртқалилар кенжа типининг катта синфи, жуда кенг тарқалган. Тузилиши, ҳаёт кечириши ва экологик хусусияти сув муҳитига жуда яхши мосланган. Сувда тез сузадиган Балиқларнинг танаси чўзиқ суйри шаклда бўлганидан сувнинг қаршилигига камроқ учрайди. Секин сузадиган Балиқларнинг танаси япалоқ бўлади. Скелети тоғайдан (тоғайли б.) ёки суякдан (суякли Балиқлар) иборат. Жағлари яхши ривожланган. Балиқлар танасини тўлқинсимон букиб ва ёзиб ҳаракатланади. Жуфт ва тоқ сузгичлари ҳаракатланаётгаида танани бошқариш ва мувозанатини сақлаш вазифасини бажаради. Танаси кичикроқ ёки япалоқ шаклда бўлган Балиқлар жуфт сузгич қанотларини эшкак каби сувга уриши ёки тўлқинсимон ҳаракатланиши туфайли сузади. Балиқларнинг танасини букиш хусусияти умуртқалар сонига ва териси сиртидаги тангачалар каттакичиклигига боғлиқ. Балиқлар умуртқалари 16 тадан (ой балиқларда) 400 тагача (Янги Зеландия камар балиғида). Бош скелети яхши ривожланган, юз скелети тил ости ёйи ва бештача жабра ёйидан ташкил топган жағлардан иборат. Бош мияси ҳар хил даражада ривожланган. Акулаларца олдинги мия, мияча ва ҳидлов бўлими бўлади. Суякли балиқларнинг олдинги мияси кичик, ўрта мия ва мияча нисбатан йирикроқ, икки хил нафас олувчиларнинг мия ярим шарлари ривожланган, миячаси эса кичик бўлади. Бош миясидан ўн жуфт нервлар чиқади.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.