Ko'rishlar soni : 214
5 (10 ta baho) 0 ta buyurtma

Тирик Қўй

3 000 000 so'm

3 100 000 so'm

  • Qo'shildi : 05.03.2026
+998 ** (**) ***-**-**
Farg'ona, Quvasoy sh.

Miqdori

Sotuvda 100 dona bor

Mahsulot haqida qisqacha:

ез етилувчан думбали қўйлар зотини яхшилаш, ҳар бир зотнинг генофондини сақлаш ва фойдаланиш гўшт ва ёғ ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

Жайдари қўйлар. Бу зот қадимий, маҳаллий зот бўлиб, Ўзбекистонда кўп йиллардан бери урчитилиб келинмоқда, республикамизнинг барча ҳудудларида тарқалган.

Жайдари қўйлар нисбатан йирик, танаси бироз қисқа, думбаси катта, кенг, оёғи баланд эмас, совлиқлар ва кўпинча қўчқорлари шохсиз, айрим қўчқорларни кичкина шохи бор. Қулоқлари катта, осилган, ранги асосан қора, қисман сариқ рангда бўлади.

Қўйларнинг тирик вазни 1,5 ёшида 42–56 кг, 2,5 ёшида 40–60 кг, 3,5 ёшида 48–73 кг. ни ташкил қилади. Жунининг узунлиги билан Ҳисори қўйлардан фарқ қилади.

Ҳисори зотли қўйлар. Бошқа қўйлардан думбасининг катталиги, шакли ва ташқи кўриниши, жун қалинлиги, типи ва айрим морфологик белгилари билан фарқ қилади. Улар катта, баланд бўйли, оёғи тикка, мустаҳкам, юзи чўзиқ ва қабариқ дўнгбурунли, қулоқлари узун, суяги мустаҳкам қўпол эмас, танаси узун, бўйни ингичка, юқа, боши кичкина.

Совлиқларнинг тирик вазни 1,5 ёшида 45–90 кг, 2,5 ёшида 53–95 кг, 3,5 ёшида 56–100 кг.

Қўчқорлари эса 1,5 ёшида 65–100 кг, 2,5 ёшида 88–112 кг, 3,5 ёшида 88–115 кг, 4,5 ёшлигида ва ундан каттаси 95–123 кг. ни ташкил қилади.

Жуни дағал, 67 фоизи қора ва қўнғир, 24 фоизи эса жигаррангда бўлади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

© 2021-2026 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.