Miqdori
Sotuvda 95000 kilogramm bor
Narxi
3 000 so'm
КЕПАК — ун тортиш жараёнининг чиқити, ун к-тларида олинадиган ёрдамчи маҳсулот. Дон турига кўра, буғдой, арпа, жавдар, тариқ, маккажўхори ва б., майдаланиш даражасига кўра, йирик ва майда Кепак ларга бўлинади. Ўртача олганда буғдойдан юқори сифатли ун олишда донга нисбатан 28—30% К. чиқади. Кепак (асосан, буғдойники) чорва молларининг ҳамма тури ва паррандалар учун қимматли озуқа. 100 кг Кепакда 70—80 озуқа бирлиги (1 кг Кепакда 8,85 мЖ алмашинувчи энергия — 0,75 озуқа бирлиги) ва 12,5— 13,2 кг хазм бўладиган протеин, 8,8 кг тозаланмаган клечатка бор. К. фосфор, марганец, калий, микроэлементларга ва В гуруҳи витаминларига бой, лекин натрий, кальций, хлор кам. Сигирларга туққанидан сунг 10 л иссик, сувга 1 кг кепакни аралаштириб, илиқ атала хрлида ичирилади. Соғин сигирларга бошқа концентратлар билан аралаштирилган ҳолда суткасига 4—6 кг гача Кепак берилади. Ишчи, спорт ва наслли отлар учун концентрат озуқанинг 35—50% гача, соғин сигирлар рационидаги концентрат озуқанинг 50—60% гача, бэкон етиштириш учун боқилаётган ёш чўчқалар рационидаги концентрат озуқанинг 20—25% гача тўйимлилигини Кепак ташкил этиши мумкин. Тухум қиладиган товуклар, куркалар, урдаклар ва ғозлар учун тайёрланадиган омихта емлар таркибига майда буғдой ва 10 — 25% гача Кепак қўшилади.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.