Miqdori
Sotuvda 10000 dona bor
Narxi
100 000 so'm
Олма дунёдаги энг кўп етиштириладиган мева ҳисобланади. Унинг 7500 дан ортиқ тури мавжуд. Олмани пўсти билан еган маъқул, чунки барча фойдали моддалар пўст остида йиғилади. Олма пўчоғида овқат ҳазм қилинишини яхшиловчи целлюлозалар кўп. Олма қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Шунингдек олма меваси суяк ва тишларни мустаҳкамлашда, шунингдек, саратоннинг олдини олишда яхши фойда беради.
Олма кўчатларини экиш учун ер майдони кузда маҳаллий ва минерал ўғитлар билан тўйинтирилади. Ерга гектарига 6-10 т гўнг, чиринди ҳамда 2-2,5 т фосфор солиниб плугланади. Олма кўчатларининг кенг тарқалган навлари – Симиринко, Голден, Беш Юлдуз, Розмарин, Тошкент Боровинкаси, Тилла олма, Самарқанд аълоси, Нафис ва бошқалар. Олманинг кучли ёки кучсиз ўсиши пайвандтагига боғлиқ, шунинг учун боғ яратишда кўчат пайвандтагига алоҳида эътибор бериш керак.
Кўчат экиш учун кўчат илдизи ўлчамига нисбатан анча кенг бўлган чуқурчалар ковланиб, ҳар бир кўчат учун 300-400 г фосфор, 30-40 г калий ва 6-8 кг чириган гўнг унумдор тупроқ билан аралаштириб солинади. Кўчат илдизини янги мол гўнги ва тупроқ билан 1:1 нисбатда аралаштириб тайёрланган лойқага ботириб олиниб сўнгра ўтқазилади ва тупроқ тортилади. Шундан сўнг чуқурга тўлдириб сув қуйилади. Кўчатнинг пайвандланган қисми ердан 4-5 см баландроқ қилиб экилади. Кучли шамоллар бўлиб турадиган ҳудудларда кўчатнинг пайвандланган жойи шамол йўналиши билан бир хилда қилиб ўтқазилади.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.