ТЕМИРБЕТОН — бетон ва пўлат арматура бирикмасидан иборат конструкция ва буюмларнинг умумий номи. Темирбетон 19-а. да кашф этилган. Темирбетон буюмларга биринчи патентлар Францияда (Ламбао, 1850; Куанье, 1854; Монье, 1867), Англияда (Уилкинсон, 1854) ва АҚШ да (Гиатт, 1855—87) берилган. Ўзбекистонда Темирбетон конструкциялар 19-а. 70й. ларидан татбиқ эта бошланган. Темирбетонда зўриқишларни қабул қилишда ҳар иккала материал (бетон ва пўлат) баравар ишлайди. Бетоннинг чўзилишга мустаҳкамлиги сиқилишга мустаҳкамлигидан анча (10—20 марта) паст. Пўлат арматура эса чўзилишга ҳам, сиқилишга ҳам бирдай ишлайди. Агар бетонга арматура қўшилса, унинг чўзилишга мустаҳкамлиги анча ортади. Бетоннинг пўлат арматурага яхши ёпишуви, пўлат билан оғир бетоннинг тра таъсирида чизикли кенгайиш коэффициентлари бир-бирига жуда яқинлиги (бетон учун (aBqlsl,5)10~5; арматура учун авқ1,210~5) Темирбетонни ҳосил қилишга имкон беради. Бундан ташқари, бетон арматурага зич ёпишиб, уни занглаш ва ёнғиндан асраydi