Miqdori
Sotuvda 1000 dona bor
Narxi
2 000 000 so'm
Ўзбекистонда наслли қўйларни кўпайтириш учун ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан гаров таъминотисиз 33 млн сўмгача кредит берилади
Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш, соҳада илғор технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда қўй-эчкилар сонини кескин кўпайтириб, аҳолини жундан маҳсулот тўқиб, даромад топишга рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Бу борада Ангрен, Косон, Ромитан ва Навбаҳордаги кооперация бўйича намунали тажрибалар кўрсатиб ўтилди ва уларни икки ой муддатда 60 та туманда йўлга қўйиш топшириғи берилди.
Йил якунига қадар наслли қўй кўпайтириш бўйича 133 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди. Бунда:
· жун ва сут йўналишида наслли қўй ва эчки харид қилиш учун 5 йилгача 3 йил имтиёзли давр билан;
· чорвачилик хўжаликлари томонидан аҳоли хонадонларидан жун ва сут маҳсулотларини сотиб олишга 12 ойгача 9 ой имтиёзли давр билан;
· ем озуқа, шунингдек, сут, гўшт ва жунни қайта ишлаш цехларини ташкил этишга 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан кредитлар ажратилади.
Аҳолига ушбу кредитлар ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 50 миллион сўмгача гаров таъминотисиз ажратилади, кредит фоизининг ярмини қоплашга компенсация берилади.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.