Miqdori
Sotuvda 10 dona bor
Narxi
5 140 000 so'm
ТИКУВЧИЛИК — касбҳунар тури; кийимкечак: кўрпатўшак ва б. буюмларни тикиш касби. Тикувчилик воситалари, материал ва техникаси турли даврларда турли халкларнинг моддий ва маданий савияси, икҒшм шароити, эҳтиёж ва имкониятлари, урфодатлари заминида тараний этган (қ. Кийим). Археологик қазишлар натижасида жахрннинг турли мамлакатлари ҳудудидан топилган Тикувчилик воситалари, кийимкечак ва уйрўзғор буюмлари бу каебнинг барча халқларда қадимдан мавжудлиги, ўзига хос тараққиёт босқичларини ўтаганлигини кўрсатади. Тикувчилик буюмлари деҳқончилик билан шуғулланадиган халкларда кўпроқ ўсимлик толаларидан тўқилган газламалардан, чорвадор халкларда аксарият жун газлама ва теридан тикилган.
19-а. гача барча халкларда, жумладан, Ўрта Осиё халқларида ҳам Тикувчилик ишлари қўлда бажарилган. Баъзи соҳаларда бу касб намуналари юксак санъат даражасига кўтарилган (мас., гулкўрпа, зарбоф тўн, чойшаб, жияк ва ҳ. к.). Турли даврларда Тикувчиликдан мустақил касб сифатида этикдўзлик, маҳсидўзлик, пўстиндўзлик, дўппидўзлик, каштадўзлик, гиламчшшк ва б. кўплаб касб турлари ажралиб чиққан. 19-а. 2ярмидан Европа мамлакатларида Тикувчиликда махсус тикув машиналари кенг қўлланила бошлади, кейин бошқа ҳудудларга, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам тарқалди (қ. Тику в машинаси). Тикувчилик тараққиётининг ҳамма даврларида бичиқчилик унинг ажралмас қисми бўлган. Ўрта Осиёда, шу жумладан, Ўзбекистонда Тикувчилик ҳунармандчиликдан енгил саноатнинг йирик тармоғига айланди. Замонавий техника билан ускуналанган корхоналар ташкил этилди, маҳаллий тикувчи, косиб ва б. ҳунармандлар Тикувчиликнинг янги техникасини ўзлаштирдилар (қ. Енгил саноат).
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.