1 500 so'm
Miqdori
Sotuvda 50000 kilogramm bor
Деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришда ернинг унумдор бўлиши муҳим жиҳатлардан биридир. Айрим ҳудудларда ерларнинг ҳосил бериш кўрсатгичи камайиши кузатилмоқда. Сабаби фойдали бактерияларнинг қирилиб кетганлиги натижасида ерларимиз заҳарланиб қолганлигидир.
Ерларни қайта даволашнинг энг самарали усулларидан бири – Калифорния қизил чувалчангларини кўпайтириб, биогумус ҳосил қилиб, ерларга беришдир. Бу чувалчанг тўқ қизил рангли, узунлиги 8-10 сантиметр, оғирлиги бир граммга тенг келади. Хона шароитида боқишни оддий усули билан яъни молларнинг чириган гўнги, қушхонадан чиққан чиқиндилар, дарахт япроқлари, ошхона чиқиндилари билан овқатлантирилади. Чувалчанглар чиқарадиган чиқинди — биогумус дейилади. Биогумус таркибида 38 хил модда борлиги аниқланган. Масалан азот, калий, натрий, борий, мис, кобальт, руҳ, темир, титан, рубидий вермут ва ҳоказолар.
Микробиология саноатига тегишли бўлган бу кашфиёт, бактериялар асосида тайёрланадиган биологик техногияларга ҳам алоқадордир. Охирги йилларда бу органик чиқинди қишлоқ хўжалиги соҳасида ва озиқ-овқат саноатида кенг кўламда ишлатилмоқда. Вермикомпост ҳумик ва фулкив кислоталар, макро ва микро озуқалар, амино кислоталар ва бошқа биологик фаол моддалардан ташкил топган. Шунинг учун ҳам унинг турли ҳолларда қўлланиши, ҳосил миқдорини оширмоқда ва тупроқни минеративлик хусусиятлани яхшиламоқда.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.