5 ( 2 ta baho ) 0 ta buyurtma

Асалари оиласи(пакети), асалари уяси ва керакли жихозлари

  • Sotuvchi:"BINOKOR AGRO XIZMAT" MCHJ
  • Manzil: Sirdaryo, Sardoba t.
  • Aloqa:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Qo'shildi : 05.10.2024
  • Ko'rishlar soni : 67

Miqdori

Sotuvda 60 dona bor

Narxi

1 196 900 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

Асаларичилик – қишлоқ хўжалигининг тармоқларидан бири, асалариларни асал, мум ва бошқа маҳсулотлар (асалари сути, асалари елими, асалари заҳари ва бошқалар) олиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги екинлари ҳосилдорлигини ошириш учун уларни чанглатиш мақсадларида боқиш. Испаниядаги Аран ғоридан топилган археологик маълумотларга кура А. милоддан аввалги 10 – 5-минг йилликларда ҳам мавжуд бўлган деган тах-минлар бор. "Таврот", "Библия" каби диний китобларда ҳам А. тўғрисида маълумотлар келтирилади. A. тарихида бир неча босқичлар бўлган. Дастлаб одамлар асални ўрмон ва тоғларда дарахтларнинг коваклари, тошлар ёриқлари, ғорларга уя қўйган асаларилардан олганлар. Бун-дай А. теримчилик ва овчиликнинг бир тури ҳисобланган. 1814-йилда рус асаларичиси П. I. Прокопович ромли асалари қутисини, 1865-йилда чех асаларичиси Ф. Грушка асалажратгични кашф етиши билан кўпгина мамлакатларда А. сердаромад тармоққа айланди. 20-асрнинг 20-йилларидан махсус А. хўжаликлари пайдо бўлди.A. Ер юзасининг барча қитъаларида тарқалган. БМТ маълумотларига кўра 1970-йиллар бошида жаҳонда 40 mln.ga яқин асалари уя (оилалари) мавжуд бўлган. Жаҳон мамлакатларида А. асо-сан 3 йўналишда ривожланмоқда: асал олиш; екинларни чанглатиш; бошқа хўжаликларга тарқатиш учун енг яхши асалари зотларининг она арисини етиштириш (она асалари етиштирувчи хўжаликлар) ва асалари оилаларини кўпайтириш. A. Россия, Украина, АҚШ, Мексика, Туркия, Франсияда айниқса, ривожланган. 1887-йилда тузилган "Апи-мондия" Халқаро асаларичилик таш-килоти асаларичилар ўртасида халқаро алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Бу ташкилот A.ga багашланган симпозиумлар, конгрес-слар, кўргазмалар ўтказади, 1966-йилдан махсус халқаро "Апиаcта" журнали нашр етади.Ўзбекистонда асаларичилик маҳсулотлари қадимдан озиқ-овқат ва доридармон сифатида маълум бўлсада, асалариларни қутиларда боқиш 19-асрнинг 2-ярмидан бошланган. Туркистонга дастлабки асалари оилалари 1841-йилда Қозоғистоннинг Семипалатинск вилоя-тидан келтирилган.19-асрнинг 2-ярмида Туркистонга ўрта рус асалариси, Кавказ кулранг тоғ асалариси, украин дашт асалариси ва бошқа олиб келинган ва Ўзбекистонда biol.si ҳамда фойдали хўжалик белгилари билан аждодларидан фарқ қиладиган асаларилар по-пуляцияси вужудга келди. Ўзбекистон Республикасида 154 минг асалари оиласи (кутиси) бор. Ихтисос-лаштирилган асаларичилик хўжаликлари ташкил етилган. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 48 асаларичилик хўжалиги (88 минг асалари оиласи), шу жумладан, "Асал" уюшмаси (1975 – 96 йилларда республика ИИБ) бор (1998). Ре-спубликадаги ўрмон хўжалиги корхоналарида, "Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг" компанияси таркибида ҳам асаларичилик хўжаликлари бор. Асаларичилик билан 20 – 50 (90%) ёки 50 – 150 (10%) қути асалариси бўлган хусусий асалчилар ҳам шуғулланади. Мавсумда икки marta – май-июн (баҳорги) ва август-сентабрда (ёзги) асал олинади. 1996-йил 17,1 минг-тасал, 187 т мумларда тайёрланди. Респу-бликада йилига 20 минг т дан кўпроқ асал тайёрлаш имкониятлари бор. Асаларилар асосан кўчма усулда боқилади. Асаларилардан қишлоқ хўжалиги екинларини (ғўза, маҳсар, каноп, уруғлик беда ва бошқалар) чанглатишда фойдаланилади. Асаларилар билан чангла-тиш ғўза ҳосилдорлигини ўртача 5,1 – 5,9 с/га оширади

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.