Miqdori
Sotuvda 10000 meshok bor
Narxi
50 000 so'm
Уруғни намлик миқдори кам, кесакли ва нотекис ерларга экиш тавсия этилмайди. Бундай ерларга экилган уруғлар бир текисда ва бир вақтда тўла униб чиқмасдан, бирин-кетин кечга қолиб чиқиши мумкин.
Уруғлик йирик-майдалигига қараб, гектарига ўртача 70-80 кг дан 100-120 кг гача сарфланади. Экишда уруғлар орасидаги масофа 10-15 см бўлиши керак. Уруғлар тўлиқ униб чиқганидан сўнг, ўсимлик тўқ яшил рангга киргач ўталади. Қатор оралари юмшатилиб, дастлабки ишлов берилади ва суғорилади. Бунда суғориш олдидан гектарига 250-300 кг дан аммафос ва 100-150 кг дан азотли ўғитлар берилади. Иккинчи бор ишлов беришдан олдин ҳам бегона ўтлардан тозаланиб, қатор оралари юмшатилади ва ўсимлик тўлиқ гуллаган даврда гектарига 200-300 кг дан азотли ўғитлар солинади.
Ерёнғоқ жуда кўп сув талаб қилмайди. Ўсув даври давомида 4-5 марта, шағал-тошли ерларда эса 6-7 марта суғорилади. Ерёнғоқ дуккакларининг пишиб етилиш олдидан қорайиб кетиши кузатилади. Бу касалликка суғориш тартибининг бузилиши, яъни кўллатиб суғориш ва меъёрдан ортиқча сув бериш сабаб бўлади. Шунинг учун эгатлар баландроқ олингани маъқул.
Ерёнғоқ ҳосили сентабр ойининг охири ва октабр ойининг бошларида пишиб етилади. Буни палакларнинг сарғайиши ва ерёнғоқнинг қобиғи тўрланишидан билиб олиш мумкин. Ёки ёнғоқ қобиғини чақиб кўрилганда, қобиқ ичининг қорайишидан ҳам билиш мумкин. Ҳосилни йиғиб олиш қўл меҳнати ёрдамида бажарилади. Бунинг учун об-ҳаво яхши кунларда палаклар юлиниб дала майдонининг ўзида ёнғоғидан ажратилади. Ҳосилни йиғишда юлинган палаклар тўп-тўп қилиб қўйилиб, бир неча кундан сўнг поясидан ажратилса, қобиқлардаги намлик анча камаяди ва катта ҳажмдаги ҳосилни қуритиш ишларини енгиллаштиради. Ҳосил йиғиб олинган пайтда ёнғоқлар таркибидаги намлик 35-60% атрофида бўлиб, уни қуритиш учун, ҳаво яхши айланадиган биноларда 8-10 сантиметр қалинликда ёйиб қуритиш ва вақти-вақти билан жойида айлантириб, аралаштириб туриш тавсия этилади.
Ерёнғоқ поялари чорвачиликда сифатли ва кучли озуқа ҳисобланади. Палакларни ҳали тўлиқ қуриб улгурмасидан, боғланади, пресланади ёки силос тайёрланади. Бундан ташқари палакларни майдаланиб, қуритиб қўйилади ва кейинчалик сувда ивитилиб, кепакка аралаштирилиб молларга берилганда яхши ем бўлади.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.