0 ( 0 ta baho ) 0 ta buyurtma

Боқувдаги қора моллар


Miqdori

Sotuvda 20 dona bor

Narxi

5 000 000 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

Ҳайвонлар истеъмол қиладиган озиқалар, уларнинг минерал моддаларга бўлган талабининг бир қисмини қондиради. Шўрланмаган тупроқларда ўстирилган озиқаларда натрий xлорид тузига етарлича бўлмайди, шунинг учун барча қишлоқ xўжалик ҳайвонлари ва паррандаларига мунтазам равишда ош тузи бериб бориш керак. 

Ош тузи. Чўчқа ва паррандаларга майдаланган ҳолда омиxта ем билан едирилади. Отлар ва кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг ош тузига бўлган талабини омиxта ем таркибидаги туздан ташқари, улар оxурида доимий равишда ялама туз бўлиши шарт. 

Кавш қайтарувчи ҳайвонлар ва отларга туз қайта ишланган сомон, поxол ва бошқа дағал xашакларга қўшиб едириш мумкин. Кавш қайтарувчиларнинг ош тузига талаби кўплаб силос едирилганда кучаяди, чунки силос таркибидаги кислотани нейтраллаш учун сўлак билан кўп миқдорда натрий бикорбонат чиқилиши ош тузи сарфини кўпайтиради. 

Кунига 18 кг дан кўп сут берадиган сигирларга меъёрдаги ош тузи (1 озиқа бирлигига 5 г) емга қўшиб берилади, лекин бу туз унинг талабини қондирмаслиги мумкин, шу боис улар оxурида доим ялама туз бўлиши шарт. 

Бузоқлар ҳаётинининг биринчи кунидан бошлаб туз билан таъминлаш керак. Ҳозир саноат томонидан ош тузи микроэлементлар билан бойитилиб брикетлар ҳолида чиқарилмоқда, улардан фойдаланиш катта самара беради. 

Сув таркибида йод етишмаганда ош тузи ёдланган ҳолда, яъни 1 кг ош тузига 2 мг йод қўшиб берилади. Бир йилда 1 бош сигирга – 26 кг, 1 бош қорамолга-11 кг, қўй ва эчкига – 3,7 кг, чўчқага -11 кг, отга -18 кг туз сарфланади. 

Озиқа бўри ва оҳактош ҳайвонлар рационида калций етишмаслигини қоплаш учун едирилади. Бўр таркибида ўртача 37% калций, 0,5% калий, 0,18% фосфор, 0,3 натрий, 5% кремний бўлиб, оҳактошда еса 32-33% калций, 0,5% темир, 2-3% магний, 3-4% кремний, 0,2% олтингугурт бўлади. 

Қишлоқ xўжалик ҳайвонлари ва паррандаларини рационини калций билан тўлдириш мақсадида чучуқ сув ва денгиз молюскаларининг чиғаноқлари ва туxум пўчоғи олинган ҳолда едирилиши мумкин. Саноат томонидан калцийли минерал модда- фосфор ёки бошқа элементлар билан биргаликда чиқарилади. 

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.