+0
Кунлик фойдаланувчилар
+0
Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар
+0
Кунлик кликлар сони
+0
Кунлик қидиришлар сони
Расмли реклама - бу платформада сурат ва ёзувлардан иборат реклама тури. Расмли реклама бериш учун аввал тизимга кириб, “рекламалар” бўлимидан “Реклама бериш” саҳифасига ўтиш лозим.
Маъқул тарифлардан бири танлангач, “Реклама бериш” саҳифасидан қўшимча маълумотларни ёқиш ва керакли расмни қайта юклаш керак. Сабаби расмли ва ёзувли рекламаларнинг ўлчамлари бир-бирига мос эмас. Расм ўлчамларини ўзгартириш реклама мослашувчанлигини янада оширади. Таъкидлаш лозимки, иккала турдаги реклама учун тўловлар фақат депозит карта орқали амалга оширилади.
Видео реклама - бу Youtu.be платформасидаги видео рекламаларни тизимда кўрсатиш имконияти.
Видео реклама жойлаштириш ҳам расмли реклама бериш билан деярли бир хил, фақатгина “медиа тури” устунида “Youtu.be видео”ни танлаш керак холос. Энг муҳими, видео реклама бериш учун видео-маълумотлар Youtu.be платформасига жойланган бўлиши шарт.
Реклама жойлаштирилгандан сўнг рекламангиз тизим администраторлари томонидан 2 иш куни давомида кўриб чиқилади ва қабул қилинади ёки рад этилади.
Реклама тасдиқланса, автоматик тарзда белгиланган жойларда кўрсатилади ва кунлик статистика рекламалар бўлимидан жой олади.
Реклама рад этилса, унинг учун олинган тўлов суммаси депозит картага қайтарилади. Мазкур ҳолатда сиз рекламани рад этиш сабабларини кўриб чиқиб, камчиликларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун юборишингиз мумкин. Бу ҳолатда тўлов қайтадан амалга оширилади ва депозит картадан ечиб олинади.
Ракламангиз фаол ҳолатда бўлган пайтда сиз унинг муддатини узайтиришингиз ва архивлашингиз мумкин. Рекламани фаол ҳолатда ўзгартирсангиз тўлов қайтадан ечиб олинади ва кўриб чиқиш учун юборилади. Рекламани фаол ҳолатда архивласангиз, қолган кунлар бекор қилинади ва рекламани фаол ҳолатга қайтариш учун тўлов қайтадан ечилади. Реклама сатистикасини исталган вақтда кўриш мумкин. Реклама фаол бўлган ҳолатида статистика ўзгариб туради.
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Barcha huquqlar himoyalangan.
Саволлар борми?