Миқдори
Сотувда 600 кв. метр бор
Нархи
1 000 000 сўм
Биогумусни ер ҳайдаш олдидан ҳар гектар майдонга 4 тоннадан қўллаш яхши самара беради, тупроқ донадор бўлади, агрофизикавий ва агрокимёвий хусусияти яхшиланади, ўсимлик касалликлари ва тупроқ зичлиги камаяди, экинлар ҳосили 15-20 фоизга ошади. Фермер хўжаликлари хандакларга чувалчангни кўпайтирса, маҳсулот таннархи арзонлашади.
Биогумус гўнгдан тайёрланган сифатли органик ўғит бўлиб, қишлоқ хўжалик экинларининг барчасига қўллаш мумкин. Унинг таркибида 40-50 фоиз қуруқ органик масса, 10-12 фоиз гумус, 0,8-0,3 фоиз азот, 1,3-2,5 фоиз фосфор, 1,2-3,9 фоиз калий, 4,5-8,0 фоиз кальций ва бошқа микроэлементлар мавжуд.
Ёмғирдан кейин чувалчанглар органик массаларга ўрмалашиб, ер юзасига чиқади.
Заминимизда чувалчангнинг 97 турини учратиш мумкин. Фақат бир неча туригина боқиш учун яроқли. Чувалчанглар кўп уруғ ҳосил қилади, 20 та уруғдан 4-5 таси тирик қолади. Қизил Калифорния чувалчанги оддий «ёввойи» чувалчангга нисбатан жуда фаол ва серпуштдир. Агар унинг озуқаси етарли бўлса, уйини тарк этиб кетмайди. Узунлиги 99 миллиметргача, тана диаметри 3-5 миллиметр бўлиб, қулай шароитда ҳар 7 кунда уруғлайди. Уруғлагандан кейин (20 тагача) тухумли капсула қўяди ва 14-20 кундан сўнг янги авлод дунёга келади. Янги туғилган чувалчанглар 90 кундан сўнг балоғатга етади. Қулай шароитда бир дона Калифорния чувалчангги 1,5 минг чувалчангни дунёга келтириши мумкин. Бу тур чувалчанг ҳар куни органик моддалардан ўз вазнига тенг овқат тановул қилади. Бир тонна органик чиқиндилардан 600 килограмм биогумус ва 100 килограмм оқсилга бой биомасса ишлаб чиқарилади.
Гўнг, бегона ўтлар, барглар, дарахт новдалари, апилка, сомон, ошхона чиқиндилари, ўрадаги ювиндилар, қушхона, ҳайвонлар чиқиндилари, қоғоз картон ва бошқалар чувалчанг овқатидир. Шунга қарамасдан гўнгни тўплаб, 4-5 кун сув сепиб туриш зарур. Натижада органика қизиб, парчаланиш жараёни юз беради. Агар биомасса тўпламига бўр кукуни, сўндирилган оҳак ёки доломит унидан чанглатилса мақсадга мувофиқ. Чунки чувалчанглар аччиқ муҳитни ёқтирмайди. Қуртни бинолар ичида ҳам, очиқ ҳавода ҳам боқса бўлади. Чувалчангни ўриндиқларда 30-100 мингтагача боқиш мумкин.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган