Миқдори
Сотувда 100 дона бор
Нархи
1 500 000 сўм
Асалари оилаларини кредитга берамиз ва сотамиз. Махсулотларимиз юқори сифатли.
Асалари оиласи. Асалариларнинг ўртача оиласи 50–80 минг ишчи асалари, юзларча эркак асалари ва битта она асаларидан ташкил топади. Шу билан бир вақтда, оилада тухум, личинка ва ғумбаклар ҳам бўлади.
Уянинг кўп қисмини ишчи асаларилар ташкил этади. Ишчи асаларилар уя асалариларига ва учадиган дала асалариларга бўлинади. Баҳор ва кузда, яъни табиатда гулчанги ва гулшира кўпроқ бўлганда ишчи асаларилар 40–45 кунгача яшай олади. Куз ва қишловдан олдин тухумдан чиққан асаларилар эса, олти-етти ой яшайди.
Она асалари уядаги ягана урғочи асалари бўлиб, барча асалариларнинг онасидир. Яхши она асалари кунига 2000 тагача тухум қўяди. Асалари оиласининг соғлом бўлиши, она асаларининг сифатига боғлиқ. Она асалари беш йилгача яшаши мумкин. Аммо икки ёшга киргач, унинг тухум қўйиш қобилити пасаяди ва кўпроқ эркак асалари чиқадиган тухум қўя бошлайди. Шунинг учун ҳам тажрибали асаларичилар она асаларини ҳар йили алмаштирадилар.
ААсалари оиласининг асал бериш миқдори ва сифати турли омилларга боғлиқ. Умуман олганда битта асалари оиласи ўртача 15–20 кг. гача асал бера олади. Агар асалари оиласи тўғри парваришанса ва қаралса, ундан ҳам кўп асал олиш мумкин. Айрим асаларичилар эса бундай асалариларни кўз қорачиғидай асраб вақти-вақти билан озиқлантириб, мўл-кўл асал олишга эришаяптилар ҳам. Аммо қанча асал бериш, ҳар бир асалари оиласида турлича бўлади. Булар албатта, уларни яхши серасал ўсимликлар жойлашган жойга кўчириб туришга ва асалари зотига ҳам боқлиқдир.
Фойдаси бирга-бир. Хуллас, уй шароитида 10 тагача асалари оиласини боқиш бемалол ўзини оқлайди. Хўш, уй шароитида асалари оиласини боқишни қандай йўлга қўйиш мумкин? Агар ҳовлингиздаги томорқада етарли шароит бўлса, ҳеч иккиланмай, бу ишни бошлайверишингиз мумкин. Аввало яхши асалари зотларини танлаб, харид қилинг.
Оддий мисол, уй шароитида битта асалари оиласидан бир йилда ўртача 15 кг асал олинди, дейлик. Демак, бир йилда рўзғорингизда боқилаётган 10 та асалари оиласидан 150 кг. дан зиёд асал олинади. Бир кг асалнинг ўртача нархи бозорда 100 минг сўм деб ҳисобласак, бу бир йилда уй шароитида ҳар бир асалари оиласидан 1500 минг сўмни ёки 10 та асалари оиласидан эса 15 миллион сўм қўшимча даромад келади демакдир.
СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB
Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш
Тизимда муаммо борми?
© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган