0 ( 0 та баҳо ) 0 та буюртма

Quyon


Миқдори

Сотувда 5000 дона бор

Нархи

200 000 сўм

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Аҳоли хонадонларида қуён асосан гўшти ва мўйнаси учун боқилади. Ҳозирги вақтларда республикамизда оқ великан, кулранг великан, Россия мордери, шиншила, капалаксимон, олмахонсимон, кумушсимон, қора қўнғир, вена зангори ва бошқа зотли қуёнлар боқилмоқда.

Хўжаликларда қуёнлар очиқ ва ёпиқ жойдаги катакларда боқилади. Очиқ жойга ўрнатилган катакларда қуёнларни тоза ҳаво билан таъминланиши осон бўлади. Тоза ҳаво қуёнлар организмини чиниқтиради, бақувват ва соғлом ўсади. Шунинг билан бирга қуёнларнинг юнглари қалин ва сифатли бўлади.

Қуёнларга касаллик тарқалмаслиги учун қуёнхонага кириш олдига қипиқ тўшалиб, унга корбол кислота ёки креолин сепилади. Бу эритма сепилган қипиқни босиб ўтиш натижасида оёқларига ёпишган касаллик микроблари ўлади.

Қуён катакларидаги озиқлантиргичлар ва сувдонларни тоза ҳолда сақлаш зарур. Уларни қайнаган сув билан буғлаш ёки дезинфекция қилувчи суюқлик билан ишлаш талаб этилади. Касаллик тарқатувчи манба сифатида қуён ахлати хизмат қилиши мумкин. Шунинг учун қуён ахлатларини ҳар куни тозалаш, қуёнхонадан олиб чиқиб гўнгхоналарга тўплаб, устини тупроқ билан кўмиш лозим. Қуён елвизак шамолга ва намликнинг кўпайиб кетишига бардош бера олмайди. Шунинг учун уларни елвизак шамолдан сақлаш, намланиб кетган тўшамаларини алмаштириб туриш керак.

Қуёнларни кўпайтириш ва ўстириш уларни тўғри озиқлантиришга боғлик. Қуён кемирувчи ҳайвон бўлиб киш ойларида хашак илдизмева, янги дарахт шохлари, сўли, ловия, дон ёрмаси, кунжара ва бошқалар билан озиқланади. Ёз ойларида эса қуёнлар учун энг яхши озиқ яшил ўсимликлардир. Чунки уларда ҳар хил фойдали моддалар кўп бўлади. Шунинг учун ёзда қуёнлар кўпрок яшил ўсимликлар билан боқилади ва унга ошхона чиқиндилари (бўтқа, картошка, қовун, тарвуз) қўшилади. Қуёнларга бериладиган озиқлар сифатли ва тоза бўлиши лозим. Қуёнларга ботқоқ ердаги ўтларни, моғорлаган ва чириган хашакларни ва тугунак меваларни бермаслик лозим.

Қуёнга бериладиган озиқлар қўйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
  1. Яшил озиқлардан — ўтлок пичани, жавдар, сўли, беда, маккажўхори ва бошқа ғалла экинларининг ер устки қисмлари, илдизмевалар ва карам барглари, дарахтнинг яшил шохлари ҳамда ёввойи ўтлар.
  2. Ширали озиқлардан — хашаки лавлаги, хашаки сабзи, хашаки шолғом ва бошқалар.
  3. Дағал озиқлардан — беда, себарга, беда — ғалла аралашмасидан иборат пичан.
  4. Концентрат озиқлардан — ғалла ва дуккакли дон экинлари дони, ёрмалари, кепаклар, мойи олинган кунжара, омихта ем, пичан уни, қуруқ сут ва бошқалар.
  5. Ҳайвонлар маҳсулотидан тайёрланган озиқлардан — сут, ёғи олинган сут, сутзардоби, айрон, гўшт, гўшт-суяк ва балиқ унлари.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган