5 ( 1 та баҳо ) 0 та буюртма

Қуёш панели

  • Сотувчи:"GOLD START PULATCHI XIZMATI" MCHJ
  • Манзил: Самарқанд, Нуробод т.
  • Алоқа:
    +998 ** (**) ***-**-**
  • Қўшилди : 24.07.2023
  • Кўришлар сони : 502

Миқдори

Сотувда 10 дона бор

Нархи

31 500 000 сўм

Маҳсулот ҳақида қисқача:

Бу йилги аномал совуқ туфайли электр таъминотида муаммолар кузатилди. Бу эса жойларда қуёш панелларини ўрнатиш ишларини бирмунча жонлантирди.

Қуёш панеллари ўрнатилгани яхши, албатта. Аммо бунда нималарга эътибор бериш керак? Қуёш панелларини ўрнатиш учун қандай талабларга риоя қилиш керак? 

Мазкур саволлар юзасидан “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети кафедра мудири, техника фанлари доктори Дилшод Қодировга юзландик.  

— Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш қандай самара беради?  

— Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш аввало, электр энергия ишлаб чиқариш манбаларини турфахиллаштиради. Углеводород ресурслар қазиб олишни камайтириш орқали келажак авлод учун захиралар сақланади. Газдан фойдаланиш асосида ишлайдиган электр станциялар камаяди. Энергетик ва экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда электр энергияси эҳтиёжларини тўлиқ яхшилашга имкон беради. 

— Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларининг қайси турларидан кенг фойдалана оламиз?

— Мамлакатимизда қуёш, шамол ва кичик сув оқимлари энергиясидан фойдаланиш самаралидир. Қуёш энергиясининг жозибадорлиги унинг битмас-туганмаслиги, дунёнинг исталган нуқтасида мавжудлиги ва экологик тозалиги билан боғлиқ. Халқаро энергетика агентлиги экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга келиб инсониятнинг энергияга бўлган эҳтиёжи 45-50 фоизи қуёш энергияси ёрдамида таъминланиши кутилмоқда.  

Қуёш энергиясидан асосан икки хил фойдаланиш усули мавжуд. Биринчи усул, қуёш коллектори ёрдамида сувни 150 С ҳароратгача қиздирилади, сўнг бинони иситиш ёки иссиқ сув таъминотида фойдаланиш мумкин. Иккинчи усул кенг тарқалган бўлиб, қуёш энергиясидан электр энергияси олишда ярим ўтказгичли фотоэлемент – қуёш панеллари (қуёш модули)ёрдамида олинади. Бугунги кунда ярим ўтказгичли қуёш элементлари ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқариш суръати кескин ўсиб бормоқда. Қуёш панелларини қуёш нури энг кўп тушадиган бино томларига ўрнатиш самарали ҳисобланади.  

Қуёш панеллари ишлаб чиқаришга кўра турли ўлчамлари ва турлари мавжуд. Қуёш модуллари 0,4 дан 2,5 м2 ўлчам оралиғида бўлади. Уларнинг ўлчамлари қувватига бевосита боғлиқ. Ҳозирда 600 Вт гача бўлган панеллар мавжуд. Бугунги кунга келиб янги материаллар асосида ФИК 45 фоизгача бўлган қуёш панеллари ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг илмий тадқиқот лабораторияларида кўплаб изланишлар олиб борилмоқда.  

— Қуёш панеллари юртимизда ҳам ишлаб чиқариладими?  

— Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқарилмайди, асосан Хитойда ишлаб чиқарилади.    

— Қуёш панелларини ўрнатиш талаби қандай? Қаерларга ва қандай тартибда ўрнатиш керак? 

— Қуёш панеллари қуёшдан келаётган радиацияни электр энергиясига айлантиради. Максимал энергия олиш учун қуёш радиацияси панель юзасига максимал даражада тик тушиши лозим. Панеллар юзасидан ютилмай қайтган ёруғлик энергия генерациясида ишламайди. Шу боис, хўжаликка қуёш панелларини ўрнатишда профессионал лойиҳага таяниш лозим. Зеро, қўшнингизга тўғри келган лойиҳа сизнинг уйингизга тўғри келмайди.

Бунинг учун уйингизда қуёш панеллари ўрнатиладиган жой кун давомида қуёшдан келаётган энергияни максимал даражада тик ҳолатда қабул қилиши учун шароит бўлиши керак. Бунда панелларни ўрнатиш бурчаги, панеллар конфигурацияси муҳим роль ўйнайди. Панелларни ўрнатиш бурчаги жойлашган локацияда қуёшга нисбатан жойлашув ҳисобга олинади. Бу ҳисоб-китобларни амалга оширишда махсус қурилмалар ва спутник маълумотларидан фойдаланилса, шунингдек, ўлчов ўта аниқ олинса, панеллар кутилган натижага максимал яқинлашади.

СТИР: 309 095 650

МФО: 01095, ALLIANCE BANK ATB

Ҳ/Р: 2020 8000 9054 6738 5002

Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пул ўтказиш

Тизимда муаммо борми?

Тўлов усуллари

Иловани юклаб олиш

Биз ижтимоий тармоқларда

© 2021-2024 — «Smart Marketplace» АК. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган