Бўёқ пигментлари ва минерал тўлдиргичлардан бўёқ таркибида керакли ҳосил қилиш, шаффофлик, шу билан бирга, механик хусусиятларни кучайтириш ва фойдалашниш муддатини узайтириш учун фойдаланилади. Биноларнинг ташқи ва ички ранглари бўёққа қўшилган турли пигментларга боғлиқдир.
Пигмент турлари:
— табиий пигментлар;
— минерал бўёқлар;
— органик бўёқлар;
— сунъий пигментлар;
— ультрамарин;
— киноварь.
Турли хилдаги рангларни ҳосил қилиш учун қуйидаги пигментларни ишлатиш мумкин:
• оқ — бўр, оҳак ёки белила;
• сариқ — крон, охра;
• кўк — ультрамарин, глазурь;
• қизил — емир ёки қўрғошинли сурик, мумиё, киноварь;
• яшил — хромли ёки қўрғошин майса.